«Бурғулаш ва портлатиш ишлари» фанидан маърузалар туплами


Маъруза №2 Тоғ жинсларини парчалаш усуллари


Download 282.46 Kb.
bet4/59
Sana19.06.2023
Hajmi282.46 Kb.
#1608124
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   59
Bog'liq
БВР узбекча

Маъруза №2

Тоғ жинсларини парчалаш усуллари,

шпур ва скважиналарни бурғулаш техникаси.




Бурғулаш ишларининг маќсади.


Тоғ жинсларида ёки фойдали ќазилмаларда сунъий равишда цилиндр шаклида бушлиќлар ћосил ќилиш-бурғулаш деб аталади. Бурғулаш ишлари жинсларда чуќурликлар ва бушлиќлар ћосил ќилиш ва кейинчалик уларга ПМ ларни жойлаштириш учун олиб борилади. Шунингдек бурғулаш ишлари саноат корхоналарини, шахар ва аћоли пунктларини сув билан таъминлаш ёки фойдали ќазилма конларида ќидирув ишларини олиб боришда ќўлланилади.
Шпур - тоғ жинсида цилиндрик шаклда бурғуланган, чуќурлиги 5м ва диаметри 75мм гача булган бушлиќќа айтилади. Шпурлардан блокларни майдалаш учун, поғона асосини текислаш, лаћимларни утишда ва ќазиш ишларини олиб боришда фойдаланилади. Тошларни доналаб блок шаклида ќазиб олишда, текис-парчаланмаган ќияликлар ћосил ќилишда, каналлар ва траншеяларни контурли портлатишда шпурлардан фойдаланиб, юќори самарадорликка эришиш мумкин.
Тоғ-кон ишларига хос булмаган ишларда (грунтни юмшатишда, музлаган грунтларни юмшатишда ва бошќалар) ћам шпурлардан кенг фойдаланилади.
Скважинацилиндр шаклидаги, узунлиги 5м, диаметри 75мм дан катта булган тоғ жинсида бурғуланган бушлиќќа айтилади.
Очиќ конларда – барча турдаги фойдали ќазилмаларни ќазиб олишда тик (вертикаль), горизонталь ва ќия скважиналар бурғуланади.


Бурғулаш усулларининг классификацияси ва умумий характеристикаси.


Массивдаги тоғ жинсларини парчалаш учун уларда шпур ёки скважиналар бурғуланади ва уларга ПМ лар жойлаштирилиб, портлатилади.
Бурғулаш жараёни-ќазиш жойидаги тоғ жинсини бурғулаш асбоби билан емиришдан ва ћосил булган майда тош булакчаларини чиќариб ташлашни уз ичига олади.
Хозирги пайтда кончилик саноатида скважиналарни зарбли, зарбли-айланма, айланма-зарбли ва айланма бурғулаш ќўлланилиб, бу усул механик бурғулаш усули деб хам аталади. Шунингдек, оловли ва комбинацияли бурғулаш хам ќўлланилади. Механик усулда бурғулашни айланма ва зарбли бурғулаш усулига булишади.
Айланма бурғулаш.

  1. Ќул сверлоси ёки колонкали сверло кескичлари билан скважинали айланма бурғулаш;

  2. Бурғуловчи дастгохлар ёрдамида скважинани айланма (шнекли) бурғулаш.

  • Зарядли – буралма бурғулаш усули

  • Зарбли – айланма бурғулаш усули

  • Айланма – зарбли бурғулаш усули

  • Шарошкали долото(искана)лар билан бурғулаш усули.

Оловли бурғулаш ишлари олиб борилганда тоғ жинсларининг емирилиши - тоғ жинси юзаси темпратурали (f0200000С) горелкадан катта тезлик билан (2000 м/с гача) оќиб чиќаётган иссиќ кучланиш ћисобига амалга ошади. Бунда горелка сув ёки хаво билан совутилади.


Скважиналарни портлатиб бурғулаганда тоғ жинсининг емирилиши ќазиш жойида унча катта булмаган ПМ зарядини кетма-кетлилик билан портлатиш ћисобига амалга оширилади. Бундай портлатиб бурғулашнинг иккита усули маълум булиб, биринчиси – патронли (импульси) портлатиб бурғулаш булиб, бунда заряд урнида суюк ёки ќаттиќ ПМ ли патронлар ќулланилади ва ќазиш жойида портлатилиши детонатор ёрдамида амалга оширилади.
Иккинчиси – бунда казиш жойи устида жойлашган портлатиб бурғулагичдан суюк портловчи компонентлар (ёнувчи ёки оксидловчи) ќазиш жойига берилади ва текис-суюк заряд шаклини олгач, портловчи томчи (калий эл.котишмаси ёки натрийнинг эл.котишмаси) томизилиб портлатилади.
Электр импульсли бурғулашда – тоғ жинсларининг емирилиши юќори кучланишли разряд (200 кВ гача) билан электро тешиклар ћосил ќилиш ћисобига амалга оширилади. Лахзада ажралиб чиќадиган юкори энергия тешикча конларида тоғ жинсини емирилишига олиб келади ва емирилган тош парчалари скважинадаги мавжуд диэлектрик оќим (соляр мойи, сув ва бошкалар) ёрдамида чиќариб ташланади.
Бурғулашнинг комбинациялашган усуллари ћам ишлаб чиќилган, бунда ќазиш жойига таъсир этиш зарбли асбоб ва шарошкалар (зарбли-шарошкали бурғулаш усули) таъсирида амалга оширилади. Худди шундай кескич ва шарошкалар билан (кескичли-шарошкали бурғулаш усули) оловли (термик) горелкали ва шарошкали (термошарошкали) усуллар ћам ишлаб чиќилмоќда.



Download 282.46 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   59




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling