Бургулаш ва портлатиш ишлари


Download 72.22 Kb.
bet4/5
Sana28.03.2023
Hajmi72.22 Kb.
#1304381
1   2   3   4   5
Bog'liq
Бургулаш ва портлатиш ишлари

Уриш усули - массаси 1000 …. – 3000 кг бўлган бурғулаш машинаси маoлум баландликдан кавланадиган забойга тушиши натижасид жинсни емирилишига асослашган. Ҳар қайси урилиш натижасида бурғилаш машинаси маoлум бурчакка бурилиши натижасида бурғуланаётган жинс бир текис емирилади. Бунда бурғулаш давомида вақти – вақти билан сув юбориб турилади ва забойда хосил бўлган шлам желенка ёрдамида чиқариб ташланади.

Расм 6.2. Қудуқ қазишда ишлатиладиган бурғулаш ускуна ва жихозлари.
а – арқонли уриш усулида бурғуловчи ўзи юрар ускуна; б – худди шунда калонкали бурғулаш ускунаси; в – ишчи учликлар; г – арқонли уриш уриш бурғиловчи ускуна бурғилаш машинаси; д – худди шундан колонкали бурғулаш учун; е – худди шундай бурдалаб бурғулаш учун: ж – титратиб бурғулаш ускунаси; 1. занжирли ғилдирак; 2. рама; 3. электро юриткич; 4. мувозанатловчи рама; 5. барабан; 6. шатун; 7. пўлат арқон; 8. блок. 9. мачта; 10. бурғулаш машинаси; 11. дамкрат; 12. юритгич; 13. насос; 14. айлантиргич; 15. штанга; 16. ротор; 17. қаттиқ пўлат аралашма эритмаси билан; 18. майда олмос қоплама; 19. бурдалаш қопламаси; 20. шарошечли долото; 21. крестсимон долото; 22. кемтикли долото; 23. «балиқ думли» сифат долото; 24. ишчи учлик; 25. арқон қулуф;. 26. колонка қувур; 27. ўтказгич; 28. бурғулуаш қувурлари; 29. салoник; 30. шлам қувур; 31. электр юритиши; 32. титратиб ботиргич; 33. бошқариш пулти.
Бурғуловчи машина (расм 6.2.а) занжирли харакатланувчи арава устига ўрнатилган кабина, рама, унга ўрнатилган электр юритгич ва электр жиозлар шунингдек мачтага ўрнаган асбоб ва желенка блокидан ташкил топган. Мачтани қўлда бошқарилувчи лебедка ёрдамида кўтариб туширилади. Бундай усул билан  400 мм ва чуқурлиги 200 м гача қудуқларни бурғулаш мумкин.
Бурғуловчи машина (расм 6.2.г) ишчи асбоб (долота, стакан ёки желенок), урувчи штанга, қайчи ва арқон қулфлардан ташкил топган.
Айлантириб бурғулаш усули учун автомобил базасига ўрнаган ўзи юрар ускуна (расм 6.2.б) қўлланилади. Бурғуловчи асбоб ўз ўқи йўналишига бурилаётган жинсга буралиб кириш усули билан ботирилади. Икки усул мавжуд: колонкали ва роторли.
Колонкали бурғулашга шпенделига қисувчи патрон билан мосланган бурғуловчи машинага харакат электр юритгич ёки ичдан ёқувчи юритгич орқали берилади. Бурғулаш машинаси остки қисмига (расм 6.2.д) колонкали қувур ўрнатилади. У ўз навбатида ўтказгич орқали халқасимон қоплама билан бирлаштиради. (халқасимон қопламани қаттиқ пўлат эритмасида ёки олмос билан қопланган) (расм 6. 2.в, 17, 18).
Бурғулаш пайтида қудуққа насос ёрдамида резина ичак, салpник ва бурғулаш қувури орқали забойни ювувчи эритма (глина эритмаси, сув) юборилади. У бурғуланаётган қувур девори ва бурғулаш қувури орасидаги тепага кўтариб, ўзи билан шламни олиб чиқиш билан бирга бурғулаш асбобини совитади.
Айрим холларада колонкали буғуланганда арматураланган қоплама ўрнига бурғуловчи қоплама хам ўрнатилади. (расм 6. 2.в, 13). Бу усулда бурғулаш мақсадида забойга чўян ёки пўлат бурғулар ташланади. Майдаланган жинслар шлам тарзида ювувчи эритма билан юқорига кўтарилади, йирик бурда ва майда бурдадалр эса шлам қувури ичида қолади.
Бурғуловчи машина умумий кўриниши (расм 6.2.е) да кўрсатилган.

Download 72.22 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling