Бургулаш ва портлатиш ишлари


Download 72.22 Kb.
bet5/5
Sana28.03.2023
Hajmi72.22 Kb.
#1304381
1   2   3   4   5
Bog'liq
Бургулаш ва портлатиш ишлари

Роторли бурғулаш усулида бурғуловчи қувурни махсус роторли айлантиргич харакатга келтиради. Роторда махсус тешик қолдирилган бўлиб, у орқали тенг томонли тўртбурчак кесимли харакатлантирувчи штанга ўтказилган. Жинсни майдалаш учун асосан шарошекли (расм 6.2.е, 20) ва лапкакли (расм 6.2.е 23, 94) долаталар ишлатилади. Шарошекли долата бурғуланаётган юзага ёппа босим бериш имкони борлиги туфайли улар самарали, лекин нисбатан қиммат туради. Бундай усулда бурғулашда шламни забойдан чиқариб ташлаш худди колонкали бурғулашдагидек амалга оширилади.
Айлантириб бурғулашни яхши томони, унинг арқонли уриш усулидан кўра 3-5 маротаба мехнат уними кўплигида, шунингдек у ёрдамида нафақат вертикал, балки горизонтал ва бурчак остида кавлаш ҳам мумкин. Унинг камчилиги кавлаш диаметри кичикли, яoни 120-150 мм.
Титратиб бурғулаш – бурғулаш қувурига махкам қотирилган йўналтирувчи харакат берувчи титратгич қотирилган. Титратувчи машина таoсирида унга қаттиқ бўлмаган грунт сув билан аралашиб учлик титраши натижасида харакатланб, грунт қаршилигини енгиб осон чўкиб боради.
Диаметри 125 мм гача ва чуқурлиги 20-25 м гача бўлган шпур ва қудуқ қазиш учун ўз юрар титратувчи ускуна (расм 6.2.ж) қўлланилади. У ускуна рама ва унга осилган генератордан иборат, уни айланиши автомобил юритгичи орқали бошқарилади.
Рамага шунингдек бурғулаш маинасини кўтарувчи лебедка, блоклари ўрнаган мачта, титратиб киритгич ва электр жихозлар шити ўрнаган. Бу усулда бурғулаш тезлиги арқонли уриш усулига қараганда қарийиб 10 баробар тез.
Камчилиги чуқурлик ортиши билан титратиш кучи камайиб боради, у чуқурлик 25 м га етганда титратиш кучи умуман тўхтайди. Шунинг учун УВБ-25 ускунаси ёрдамида 25 м чуқурликкача кавлай олади холос.

Бургулаш ишларини олиб боришда
хавсизлик техникаси
Барча бурғулаш ишларида СНиП III-4-80 «Қурилишда хавсизлик техникаси» талаб қилган меёр қоидаларга амал қилган холда амалаг ошириш талаб қилинади.
Бурғулаш ишларини бошқаришга махсус рухсатномаси бўлмаган шахслар қўйилмайди.
Бурғулаш ишларини бошлашдан олдин ток билан ишлайдиган асбобларни ерга улангани уларни электр двигатели махсус ўров билан ўралган ва огохлантирувчи белги қўйилган бўлиши зарур.
Бурғулаш ишлари олиб борилаётган жой кечалари ёритилган бўлиши зарур.


Адабиётлар:



    1. Ангизитов В.А. «Технология возведения зданий и сооружений» Москва АСВ 2000.

    2. Атаев С.С., Данилов Н.Н. и др. «Технология строителного производства» М.Стройиздат 1984.

    3. Беляков Ю.И., Левинзон А.Л. и др. «Земляне работ» М. Стройиздат 1990

    4. Завряжин Н.Н. и др. Производство отделочнх работ в строителpстве (зарубежнй опт) М.Стройиздат 1987.

    5. Каграманов Р.А., Мачбели Ш.Л. «Монтаж конструкций сборних многоэтажних гражданских и промшленних зданий» М. Стройиздат 1987.

Download 72.22 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling