Buxgalteriya asoslari


Ҳисоб сиёсати календарь йил давомида ўзгартирилмайди


Download 0.51 Mb.
bet6/7
Sana03.02.2023
Hajmi0.51 Mb.
#1154488
1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
1-мавзу.

Ҳисоб сиёсати календарь йил давомида ўзгартирилмайди.
Хўжалик юритувчи субъектнинг ҳисоб сиёсатини қуйидаги ҳолларда ўзгартиришга йўл қўйилади:
Субъект қайта ташкил этилганда (қўшиб юборилганда, бўлинганда, қўшиб олинганда);
Мулк эгалари алмашганда;
Ўзбекистон Республикаси қонунчилик ҳужжатларида ёки Ўзбекистон Республикасида бухгалтерия ҳисобини тартибга солувчи меъёрий тизимда ўзгаришлар бўлганда;
Бухгалтерия ҳисобининг янги усуллари ишлаб чиқилганда.
Ҳисоб сиёсатининг ўзгартирилиши асослаб берилиши керак.
Ҳисоб сиёсатида Ўзбекистон Республикаси қонунчилик ҳужжатларидаги ўзгаришлар билан боғлиқ бўлмаган ўзгаришларнинг оқибатлари субъектнинг бухгалтерия ҳисобини юритишнинг ўзгартирилган усуллари қўлланила бошлаган вақтдаги (ойнинг биринчи кунида) текширилган маълумотлар асосида қиймат жиҳатидан баҳоланиши керак.
Кўпчилик қизиқувчиларда МҲХС ўзи нима, деган табиий савол туғилади. Молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартлари – молиявий ҳисоботларни тузиш учун ҳужжатлар тўплами, молиявий ҳисоботларнинг тузилишини тартибга солувчи регламент бўлиб, ташқи фойдаланувчилар томонидан бирор-бир ташкилотга нисбатан иқтисодий қарор қабул қилиш учун фойдаланилади. Яъни, оддий мисол тариқасида келтирсак, бу хорижий инвесторларни мамлакатимизда фаолият юритаётган ташкилотларнинг (компания, корпорация, акциядорлик жамиятлари) акциялари, қимматли қоғозлари ва бошқа турдаги инвестиция жалб қилиши мумкин бўлган моддий бойликларнинг истиқболда ўсиши ёки пасайишини таҳлил қилиши учун зарур ахборотлар билан таъминлаш мумкин бўлади.
МҲХСга мувофиқ, ҲИСОБ СИЁСАТИ молиявий ҳисоботни тайёрлаш ва тақдим этишда ташкилот томонидан қўлланиладиган аниқ бир тамойил, асос (усул), умум қабул қилинган шарт, қоида ва амалий ёндашувлардир.
Қисқа қилиб айтадиган бўлсак, МҲХС асосида молиявий ҳисоботни тайёрлашда ташкилот мазкур ҳисоботни тузишда стандартларда кўзда тутилган тамойил, усул ва ёндашувлардан аниқ бирини танлайди ва ички меъёрий ҳужжат сифатида тасдиқлаб қўйиши лозим. Чунки аудитор томонидан молиявий ҳисобот аудит қилинганида айнан ҳисоб сиёсатига мослиги ҳам текширилади.
Ҳисоб сиёсатида трансформацияси методологияси ўз аксни топиши керак.

Download 0.51 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling