Buxgalterlar va auditorlar imtihon markazi


VIII БОБ. СЕРТИФИКАТЛАРНИНГ АМАЛ ҚИЛИШИНИ


Download 218.66 Kb.
Pdf ko'rish
bet8/9
Sana26.01.2023
Hajmi218.66 Kb.
#1124477
1   2   3   4   5   6   7   8   9
Bog'liq
Buhgalterlarni sertificatlash NIZOM

VIII БОБ. СЕРТИФИКАТЛАРНИНГ АМАЛ ҚИЛИШИНИ 
ТУГАТИШ ВА БЕКОР ҚИЛИШ ТАРТИБИ 
62. "Сертификатланган амалиётчи бухгалтер" ёки "Сертификатланган профессионал 
бухгалтер" сертификатларининг амал қилишини тугатиш учун қуйидагилар асос 
ҳисобланади: 
а) сертификат эгасининг аризаси; 


б) республика бухгалтерлар ва аудиторлар профессионал жамоат бирлашмасидаги 
аъзоликни тугатиш; 
в) ҳар йилги бухгалтерлар малакасини ошириш курсларида уч йил мобайнида 
ўқимаслик; 
г) Бухгалтерлар одоб-ахлоқ 
кодексини
бузиш. 
63. Сертификатнинг амал қилиши уни тугатиш тўғрисида қарор қабул қилиш 
санасидан бошлаб тугатилади.
64. Республика бухгалтерлар ва аудиторлар профессионал жамоат бирлашмасининг 
сертификатнинг амал қилишини тугатиш тўғрисидаги қарори устидан қонун ҳужжатларида 
белгиланган тартибда шикоят қилиниши мумкин.
65. Сертификатлар қуйидаги ҳолларда бекор қилинади: 
а) республика бухгалтерлар ва аудиторлар профессионал жамоат бирлашмасининг 
сертификат бериш тўғрисида қарори ноқонунийлиги; 
б) қалбаки ҳужжатлардан фойдаланган ҳолда сертификат олиш далили; 
в) даъвогар томонидан ўн икки ой мобайнида сертификат олинмаганлиги. 
66. Сертификатни бекор қилиш тўғрисидаги қарор сертификат берилган санадан 
бошлаб амал қилади. 
67. Республика бухгалтерлар ва аудиторлар профессионал жамоат бирлашмасининг 
сертификатнинг амал қилишини тугатиш ёки бекор қилиш тўғрисидаги қарори асосланган 
бшлиши, Имтиҳон маркази ушбу қарор ҳақида хабардор қилиниши ва мазкур қарор 
республика бухгалтерлар ва аудиторлар профессионал жамоат бирлашмасининг веб-
сайтларида эълон қилиниши керак.
68. Сертификатнинг амал қилишини тугатиш ёки бекор қилиш тўғрисидаги қарор беш 
кун (иш куни) ичида сертификат эгасига юборилади.
69. Сертификат эгаси томонидан сертификатнинг амал қилишини тугатиш ёки бекор 
қилиш тўғрисидаги қарор олинган кундан бошлаб ўн иш куни мобайнида сертификатнинг 
асли уни берган республика бухгалтерлар ва аудиторлар профессионал жамоат 
бирлашмасига йўқ қилиш учун қайтарилади.
70. Сертификатларининг амал қилиши йўл қўйилган қоидабузарликлар учун 
тугатилган ёки бекор қилинган жисмоний шахслар унинг амал қилиши тугатилган ёки 
бекор қилинган пайтдан бошлаб уч йил мобайнида сертификатларни такрор олиш учун 
имтиҳон топшириш ва ариза беришга қўйилмайди.

Download 218.66 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling