Buxgalterlar va auditorlar imtihon markazi


II БОБ. ДАЪВОГАРГА ҚЎЙИЛАДИГАН МАЛАКА ТАЛАБЛАРИ


Download 218.66 Kb.
Pdf ko'rish
bet3/9
Sana26.01.2023
Hajmi218.66 Kb.
#1124477
1   2   3   4   5   6   7   8   9
Bog'liq
Buhgalterlarni sertificatlash NIZOM

II БОБ. ДАЪВОГАРГА ҚЎЙИЛАДИГАН МАЛАКА ТАЛАБЛАРИ 
11. "Сертификатланган амалиётчи бухгалтер" сертификатини олишга даъвогар 
қуйидаги малака талабларига жавоб бериши керак: 
1) ўрта ёки олий маълумот, шу жумладан хорижий давлатнинг олий таълим 
муассасасида олинган ва Ўзбекистон Республикасида қонун ҳужжатларига мувофиқ 
эътироф этилган маълумотнинг мавжудлиги; 
2) таълим муассасасини битиргандан кейин бухгалтерия ҳисоби, аудит, солиқ 
маслаҳати, солиқ назорати соҳаларида ёки ушбу соҳаларда дарс бериш бобида уни 
битиргандан кейинги беш йилнинг камида бир йили мобайнида амалий иш (шу жумладан 
ўриндошлик бўйича) стажининг мавжудлиги;
3) "Миллий қонун ҳужжатлари бўйича бухгалтерия ҳисоби" ва "Солиқ солиш" 
фанларига доир имтиҳонларни муваффақиятли топшириш (башарти биринчи ва охирги 
имтиҳонларни топшириш саналари ўртасида кўпи билан беш йил ўтган бўлса); 
4) республика бухгалтерлар ва аудиторлар профессионал жамоат бирлашмаларидан 
бирига аъзо бўлиш. 
12. "Сертификатланган профессионал бухгалтер" сертификатини олишга даъвогар 
қуйидаги малака талабларига жавоб бериши керак: 
1) Олий иқтисодий маълумотнинг, шу жумладан хорижий давлатнинг олий таълим 
муассасасида олинган ва қонун ҳужжатларига мувофиқ Ўзбекистон Республикасидаги олий 
маълумотга эквивалент деб эътироф этилган худди шундай маълумотнинг мавжудлиги 


ҳамда бухгалтерия ҳисоби, аудит, солиқ маслаҳати, солиқ назорати соҳаларида ёхуд ушбу 
соҳаларда дарс бериш бобида олий таълим муассасасини битиргандан кейин охирги ўн 
йилнинг камида икки йили давомида амалий иш стажига (шу жумладан ўриндошлик 
бўйича) эга бўлиш; 
ёки олий ноиқтисодий маълумотнинг, шу жумладан хорижий давлатнинг олий таълим 
муассасасида олинган ва қонун ҳужжатларига мувофиқ Ўзбекистон Республикасидаги олий 
маълумотга эквивалент деб эътироф этилган худди шундай маълумотнинг мавжудлиги 
ҳамда бухгалтерия ҳисоби, аудит, солиқ маслаҳати, солиқ назорати соҳаларида ёхуд ушбу 
соҳаларда дарс бериш бобида олий таълим муассасасини битиргандан кейин охирги ўн 
йилнинг камида уч йили давомида амалий иш стажига (шу жумладан ўриндошлик бўйича) 
эга бўлиш; 
2) башарти биринчи ва охирги имтиҳонларни топшириш саналари ўртасида кўпи 
билан беш йил ўтган бўлса "Миллий қонун ҳужжатлари бўйича бухгалтерия ҳисоби", 
"Солиқ солиш", "МҲХС бўйича молиявий ҳисоб", "Бошқарув ҳисоби", "Тадбиркорлик 
фаолиятини ҳуқуқий тартибга солиш" фанлари бўйича имтиҳонларни муваффақиятли 
топшириш. "Сертификатланган амалиётчи бухгалтер" сертификати мавжуд бўлганда, 
башарти биринчи ва охирги имтиҳонларни топшириш саналари ўртасида кўпи билан беш 
йил ўтган бўлса, "МҲХС бўйича молиявий ҳисоб", "Бошқарув ҳисоби", "Тадбиркорлик 
фаолиятини ҳуқуқий тартибга солиш" фанлари бўйича имтиҳонларни муваффақиятли 
топшириш; 
3) республика бухгалтерлар ва аудиторлар профессионал жамоат ташкилотларидан 
бирига аъзо бўлиш. 
13. "Сертификатланган амалиётчи бухгалтер" сертификатини олиш учун, башарти 
имтиҳон топширилган пайтдан бошлаб кўпи билан беш йил ўтган бўлса, "Солиқ солиш" 
фани бўйича CIPA дастурига оид имтиҳон муваффақиятли топширилганлиги (башарти 
имтиҳон 2014 йил мартга қадар, март ҳам киради, топширилган бўлса) тўғрисидаги ҳужжат 
эътироф этилади. 
"Сертификатланган профессионал бухгалтер" сертификатини олиш учун, башарти 
имтиҳонларни топшириш пайтидан бошлаб кўпи билан беш йил ўтган бўлса, "МҲХС 
бўйича молиявий ҳисоб", "Солиқ солиш", "Бошқарув ҳисоби", "Тадбиркорлик фаолиятини 
ҳуқуқий тартибга солиш" фанлари бўйича CIPA дастури (башарти имтиҳонлар 2014 йил 
мартга қадар, март ҳам киради, топширилган бўлса) ёки "МҲХС бўйича молиявий ҳисоб" 
ва "Бошқарув ҳисоби" фанлари бўйича бошқа халқаро эътироф этилган сертификация 
дастурлари (АСА, АССА, CPA, СGA, CIMA ва бошқалар) бўйича имтиҳонлар 
муваффақиятли топширилганлиги тўғрисидаги ҳужжат, эътироф этилади. 
14. Сертификатлаш иштирокчилари - республика бухгалтерлар ва аудиторлар 
профессионал жамоат бирлашмалари вақти-вақти билан сертификатлар бериш 
жараёнларининг мазкур Низом талабларига мувофиқлиги ўзаро мониторингини ўтказиш 
ҳуқуқига эгалар. Мувофиқ келмаслик ҳоллари аниқланган тақдирда берилган 
сертификатларнинг амал қилиши тўхтатилиши ёки сертификатлар бекор қилиниши 
мумкин.
15. Қуйидаги сертификатларнинг бирига эга бўлган даъвогарлар "Сертификатланган 
профессионал бухгалтер" сертификатини имтиҳонларни топширмасдан оладилар: 
аудиторнинг малака сертификати (унинг амал қилиш муддати ариза берилган санадан 
кейин камида икки ой ўтгандан кейин тугаганда); 
2013 йил июлгача олинган CAP/CIPA малака сертификатлари. 


16. Аудиторнинг малака сертификати ёки бухгалтернинг халқаро сертификати 
тегишли сертификат олинган ёки узайтирилган йилидан кейинги йилдан бошлаб ҳар йили 
малака оширилганлигини тасдиқлайдиган гувоҳнома мавжуд бўлганда ҳисобга олинади. 

Download 218.66 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling