"BUXGALTERLAR VA AUDITORLAR IMTIHON MARKAZI" МЧЖ
иштирокчилари умумий йиғилиши мажлисининг
2015 йил 21 ноябрдаги 3-сон баённома
қарори билан тасдиқланган
Ўзбекистон бухгалтерларини сертификатлаш тўғрисида
НИЗОМ
Мазкур Низом республика бухгалтерлар ва аудиторларнинг
профессионал жамоат
бирлашмалари ташаббуси билан ва улар томонидан ишлаб чиқилган бўлиб, бухгалтерлар
сертификатини олишга даъвогар бўлган шахсларга (бундан кейин - даъвогар) қўйиладиган
малака
талаблари,
бухгалтер сертификатини бериш, тугатиш, бекор қилиш, қайта
расмийлаштириш ва унинг дубликатини бериш тартибини белгилайди.
I БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР
1. Бухгалтер сертификати - бухгалтерия ҳисоби соҳасида фаолиятни амалга ошириш
учун бухгалтернинг профессионал малакасини тасдиқлайдиган ҳужжат (бундан
кейин -
сертификат).
Бухгалтерларни сертификатлаш икки даражадан иборат:
1-даража - "Сертификатланган амалиётчи бухгалтер" - "Миллий қонун ҳужжатлари
бўйича" бухгалтерия ҳисоби" ва "Солиқ солиш" фанлари бўйича имтиҳонлар
муваффақиятли топширилганда мазкур Низомга 1-иловага
*
биноан шаклда берилади.
2-даража - "Сертификатланган профессионал бухгалтер" - 1-даражали
сертификат
мавжуд бўлганда ва "МҲХС бўйича молиявий ҳисоб", "Бошқарув ҳисоби" ва
"Тадбиркорлик фаолиятини ҳуқуқий тартибга солиш" фанлари бўйича имтиҳонлар
муваффақиятли топширилганда ёки барча имтиҳонлар муваффақиятли топширилганда 1-
даражали сертификат мавжуд бўлмаганда мазкур Низомга 2-иловага
*
биноан
шаклда
берилади.
2. Сертификатлар муддатсиз ҳисобланади ҳамда
республика бухгалтерлар ва
аудиторлар профессионал жамоат бирлашмалари томонидан мазкур Низомда белгиланган
тартибда берилади.
3. Сертификат эгаси республика бухгалтерлар ва аудиторлар профессионал жамоат
бирлашмаларидан бирига аъзо бўлиши, республика бухгалтерлар ва
аудиторлар жамоат
бирлашмаларининг Бухгалтерлар одоб-ахлоқ