29-бандининг
талабига мувофиқ келган
тақдирда имтиҳон натижаларини ўзгартириш тўғрисида қарор қабул қилинади.
39. Апелляция шикоятини кўриб чиқиш натижалари бўйича апелляция
комиссиясининг қабул қилган қарори устидан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда
шикоят қилиш мумкин.
IV БОБ. СЕРТИФИКАТ ОЛИШ УЧУН ТАҚДИМ
ЭТИЛАДИГАН ҲУЖЖАТЛАР
40. Сертификат олиш учун даъвогар республика бухгалтерлар ва аудиторлар
профессионал жамоат бирлашмаларидан бирига мазкур Низомга 4-иловага
*
биноан шаклда
ариза тақдим этади, унга қуйидаги ҳужжатлар илова қилинади:
а) мазкур Низомга 5-иловага
*
биноан шаклда тўлдирилган анкета;
б) паспорт нусхаси;
в) нотариал ёки уни берган таълим муассасаси томонидан тасдиқланган маълумот
тўғрисидаги диплом нусхаси;
г) нотариал ёки иш берувчи томонидан тасдиқланган меҳнат дафтарчасидан кўчирма
ёки нусха (ўриндошлик бўйича иш стажи мавжуд бўлганда бу ҳақда меҳнат
дафтарчасидаги ёзув билан);
д) икки фотосурат (3 х 4 ўлчамли);
е) тегишли имтиҳонлар муваффақиятли топширилганлиги тўғрисида гувоҳнома (3-
илова) ёки (тегишли имтиҳонлар ҳисобга олинганда) аудиторнинг малака
сертификатининг нотариал ёки сертификат берган ташкилот тасдиқлаган нусхаси,
бухгалтер халқаро сертификати нусхаси;
ж) ҳужжатни берган республика бухгалтерлар ва аудиторлар профессионал
жамоат бирлашмаси тасдиқлаган аъзоликни тасдиқлайдиган ҳужжат нусхаси.
Аудитор малака сертификати ёки бухгалтер халқаро сертификати тегишли
сертификат олинган ёки узайтирилган йилдан кейинги йилдан бошлаб малаканинг ҳар
йили оширилиши тасдиқлайдиган гувоҳнома мавжуд бўлганда ҳисобга қабул қилинади.
41. Ҳужжатлар даъвогар томонидан шахсан ёки олинганлиги тўғрисидаги
билдирувнома билан почта алоқаси воситаси орқали тақдим этилади.
42. Республика бухгалтерлар ва аудиторлар профессионал жамоат бирлашмаларида
аризаларни рўйхатдан ўтказиш реестрда белгиланган тартибда ип ўтказиб тикилган ва
Do'stlaringiz bilan baham: |