Buxoro davlat universiteti pedagogika kafedrasi


Test — aniq maqsad asosida, muayyan holat darajasini sifat va miqdoriy ko‘rsatkichlarda belgilashga imkon beruvchi sinov vositasi. Tizim


Download 1.68 Mb.
bet59/93
Sana26.01.2023
Hajmi1.68 Mb.
#1126397
1   ...   55   56   57   58   59   60   61   62   ...   93
Bog'liq
мажмуа

Test — aniq maqsad asosida, muayyan holat darajasini sifat va miqdoriy ko‘rsatkichlarda belgilashga imkon beruvchi sinov vositasi.
Tizim (mustaqil tushuncha sifatida) o’zaro bog’langan ko’plab elementlar (tarkibiy qismlar) o’rtasidagi mustahkam birlik va o’zaro yaxlitlikdir.
Uzluksiz ta’lim – malakali, raqobatbardosh kadrlar tayyorlashning asosi bo’lib, ta’limning barcha turlarini, davlat ta’lim standartlarini, kadrlar tayyorlash tizimining tuzilmasi va uning faoliyat ko’rsatish muhitini o’z ichiga oladi;
Yakuniy nazorat— choraklik, yarim yillik, yillik va davlat attestatsiyasi sinovlari singari turlarga bo’linadi. Yakuniy nazorat og‘zaki, yozma, test hamda amaliy topshiriqlarni bajarish metodlari asosida o‘tkaziladi.
Yosh xususiyatlari- muayyan bir yosh davriga xos bo’lgan anatomik, fiziologik (jismoniy) va psixologikxususiyatlar.
Yosh xususiyatlari muayyan bir yosh davriga xos bo‘lgan anatomik, fiziologik (jismoniy) va psixologik xususiyatlardir.



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКА ОЛИЙ ВА ЎРТА МАХСУС ТАЪЛИМ


Билим сохаси:
Таълим соҳаси:
Таълим йўналишлари:

Рўйхатга олинди:


БД-5111400-3.02
201(£_йил Qf
УМУМИЙ ПЕДАГОГИКА
ФАН ДАСТУРИ
100 000 - Гуманитар соҳа
110 000 - Педагогика
120 000 - Гуманитар фанлар
5111400 - Хорижий тил ва адабиёти (тиллар бўйича)
5120100 - Филология ва тилларни ўқитиш
(роман-герман филологияси)

Тошкент - 2018
Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2018 йил “14” июндаги 531-сонли буйруғининг 10-иловаси билан фан дастури рўйхати тасдиқланган.
Фан дастури Олий ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими йўналишлари бўйича Ўқув-услубий бирлашмалар фаолиятини Мувофиқлаштирувчи Кенгашнинг 2018 йил “26” майдаги 2-сонли баённомаси билан маъқулланган.
Фан дастури Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университетида ишлаб чиқилди.
Тузувчилар:


  • О.Мусурманова
    Х.Ибрагимов
    С.Йўлдошева
    М.Жуманиёзова
    ЎзДЖТУ, “Педагогика ва психология” кафедраси

профессори, педагогика фанлари доктори

  • ЎзДЖТУ “Педагогика ва психология” кафедраси профессори, педагогика фанлари доктори

  • ЎзДЖТУ “Педагогика ва психология” кафедраси доценти, педагогика фанлари номзоди

  • ЎзДЖТУ “Педагогика ва психология” кафедраси доценти, педагогика фанлари номзоди

Тақризчилар:

М.Б. Уразова
О.Жамолидинова
М.Х.Эсанов
ТДПУ, “Педагогика ва психология” кафедраси профессори, педагогика фанлари доктори
ЎзДЖТУ, “Педагогика ва психология” кафедраси профессори, педагогика фанлари доктори
Республика таълим маркази директори (кадрлар истеъмолчиси)
Фан дастури Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети Кенгашида кўриб чиқилган ва тавсия қилинган (2017 йил “15” ноябрдаги “4” -сонли баённома).

  1. Ўқув фанининг долзарблиги ва олий касбий
    таълимдаги ўрни


“Умумий педагогика” олий таълим муассасалари талабаларида касбий - педагогик сифатларни шакллантиришда муҳим ўрин тутади. Бўлажак ўқитувчиларни умуминсоний ғоялар, миллий қадриятларга таянган ҳолда тайёрлаш, уларда педагогик маданиятни ривожлантириш, ижодий тафаккурни таркиб топтириш, педагогик жараёнларни тўғри ташкил этиш малакаларини ҳосил қилишда катта аҳамият касб этади.
Мазкур фан талабаларни ёш авлод таълими ва тарбиясига бўлган ёндашувлар мазмуни, жаҳон таълими тажрибаси билан таништириш асосида уларнинг умумпедагогик билимларини бойитади. Таълим-тарбиянинг инновацион шакл ва методларидан фойдаланган ҳолда таълим жараёнини бошқариш ва унга раҳбарлик қилиш ҳақида маълумотга эга бўладилар. Шу билан бирга ушбу фан талабаларда асрлар давомида шаклланган таълимий ва тарбиявий қадриятларга нисбатан чуқур ҳурматни қарор топтириш, анъанавий ва замонавий педагогик таълимотларни қиёсий ўрганиш, ёш авлод тарбиясида амалий қийматга эга педагогик ғоялардан фойдаланиш кўникма ва малакаларини шакллантиришга xизмaт қилади.

  1. Ўқув фанининг мақсади ва вазифаси

Фанни ўқитишдан мақсад - таълим-тарбия соҳасига оид давлат сиёсатининг мазмуни, миллий ва жаҳон педагогикасининг энг илғор ғоялари, дидактика, тарбия назарияси, педагогик амалиёт, педагогик технология ва педагогик маҳорат асослари моҳиятини ёритувчи назарий билимларни ҳосил қилиш.
Ушбу мақсадга эришиш учун фан талабаларда таълимий-тарбиявий қарашларни педагогик фаолиятга татбиқ этиш кўникмаларини шакллантириш, илмий, техник ва технологик ютуқларни қўллай олишга тайёрлаш ҳамда илмий дунёқарашни шакллантириш вазифаларини бажаради.
Фан бўйича талабаларнинг билим, кўникма ва малакаларига қуйидаги талаблар қўйилади. Талаба:
-асосий педагогик тушунчалар, таълим менежменти, тарбиянинг ижтимоийлашуви, миллий ва маданий-тарихий омилларнинг тарбияда тутган ўрни, комил инсонни тарбиялашга оид давлат сиёсатининг мазмуни тўғрисида тасаввурларга эга бўлиши;
- таълим-тарбиянинг замонавий технологиялари, инновацион шакл ва методлари, таълим -тарбия жараёнини бошқариш ва унга раҳбарлик қилиш, ўқиш ва билиш фаолиятни ташкил қилиш йўллари, педагогик фаолиятни режалаштиришни билиши ва улардан фойдалана олиши;
- методологик, педагогик ва психологик манбаалар билан ишлай олиш, таълим ва тарбия жараёнида миллий педагогик мерос ва жаҳон таълими анъаналаридан фойдаланиш, педагогик муаамоларни ечиш кўникмаларига эга бўлиши керак.


Download 1.68 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   55   56   57   58   59   60   61   62   ...   93




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling