Buxoro Davlat Universiteti q ayd raqami Tasdiqlayman O‘quv ishlari bo‘yicha prorektor М. I. Daminov
Download 2.05 Mb.
|
Бошкарув психологияси
- Bu sahifa navigatsiya:
- Amaliy mashg‘ulotlar va (yoki) seminar mashg’ulotlar uchun materiallar 3
- Glossariy 5 Ilovalar
- Tayanch so’z va iboralar
«БОШҚАРУВ ПСИХОЛОГИЯСИ» ФАНИДАН МАЪРУЗАЛАР МАТНИ 1-МАВЗУ: BOSHQARUV PSIXOLOGIYASI FANINING MAKSADI, VAZIFALARI VA MUAMMOLARI. (2 cоат) Режа: Бошқарув психологияси фанининг предмети Бошқарув психологияси фанининг аҳамияти Бошқарув психологияси фанининг вазифалари. Tayanch so’z va iboralar: Бошқарув психологияси, касб, объектив, ҳис-туйғу, бошқарувчи, “инсон-табиат”, “инсон-образ”. Ҳозирги даврда бошқарувнинг психологик талқини, унинг моҳияти ва мазмуни муҳим аҳамият касб этади. Айниқса бошқарув психологиясининг механизмларини тадқиқот қилиш муаммолари, унинг назарий асослари, етакчи функциялари ўзаро алоқадорлиги, ўзаро муносабатларнинг объективлиги ва субъективлиги ҳамкорлик учун муҳим аҳамиятга эга. Агарда мазкур жараёнда “уйғунлик ҳукм сурса, жамоа ёки муайян тизимда ўзаро тушунув, барқарорлик, маҳсулдорлик рўёбга чиқади. Бу ижтимоий-психологик ҳодисалар, ҳолатлар, вазиятлар, муаммолар ечими кўп жиҳатдан бошқарув психологияси материалларига, унинг ижтимоий-амалий тизимига, тадрижийликка бевосита боғлиқ. Ҳудди шу боисдан мазкур фан соҳасини ўрганиш давр талаби, цивилизация тақозаси, жамият тараққиёти, равнақининг заруриятидир. Бошқарув психологияси асосларини пухта эгаллаш орқалигина ҳар бир инсонда юксак ҳис-туйғулар, меҳнатга ижобий муносабат, ижтимоий фаоллик, комфорт ҳисларини шакллантириш мумкин. Ўзини-ўзи англаш миллий онг каби юксак туйғуларни қарор топтириш орқали меҳнатсевар, ватанпарвар кишиларни шакллантириш жоиз. Бозор иқтисодиётининг бирмунча мураккаб механизмлари қай йўсинда ишлашини тушуниб етиш, муваффақиятли фаолият кўрсата олиш учун нималар қилиш кераклигини англаш, унга тўғри йўл топа билиш мумкиндир. Ҳозирги ижтимоий муҳитда шахслараро муносабатлар силсиласида “бирдамлик руҳи” ва “муштараклик туйғуси” сингари ҳамкорлик фаолиятини йўлга қўйишнинг самарали усуллари ва услублари психология фанида ишлаб чиқилган. Ҳудди шу нуқтаи назарга биноан ижрочи, амалга оширувчи инсон фикрлашга ожиз робот эмас, балки индивидуал мақсад ва манфаатларга эришиш йўлида ўзининг муайян ижтимоий эҳтиёжлари мажмуасига эга бўлган ўзига хос шахс субъектидир, деган таърифни бериш билан бирга у зиддиятли зот эканлигига асосланиб менежерга (бошқарувчига) жиддий эътибор қаратишни ҳамда унинг жамоадаги фаолияти даражасига асосланиб жамоанинг унга нисбатан муносабатини шакллантириш ва аксинча ҳолатларни ўрганишга эътибор ортаётганлигини таъкидлаб ўтиш мақсадга мувофиқ. Бугунги кунда бошқарув (бошқарув) тўғрисида қуйидаги умумият томонидан қабул қилинган фикрлар мавжуд бўлиб, қуйида унинг шаклий ифодаси берилган.
|
ma'muriyatiga murojaat qiling