Buxoro davlat universiteti texnologik va professional


-расм. Табиий усулда қуритишда ёғочларнинг штабелларга терилиши


Download 4.18 Mb.
Pdf ko'rish
bet116/156
Sana09.10.2023
Hajmi4.18 Mb.
#1695719
1   ...   112   113   114   115   116   117   118   119   ...   156
Bog'liq
БухДУ Технологик таълим тўплам 2020

1-расм. Табиий усулда қуритишда ёғочларнинг штабелларга терилиши. 
Тахталарни ёғин - сочин ва қуёш таъсиридан сақлаш мақсадида 
штабелларнинг усти, сифати паст тахталар билан сўнгра нишаб қилиб 
ёпилади. Ёрилишнинг олдини олиш мақсадида тахталарнинг кўндаланг 
кесимига оҳак, лой, махсус эритма чапланади ёки елим суртиб қоғоз ёки 
материал ёпиштирилади. Шунингдек, тахталарни тахлашда юқори қаватдаги 
тахталар пастги қаватдагиларга соя берадиган қилиб тахланади. Табиий 
қуритиш материалининг қалинлиги, ёғочнинг тури, намлиги, ҳарорати, йил 
фаслларига қараб 7 кундан 75 кунгача, баъзан йил бўйи давом этади. 
Ёғочларни табиий ҳолда қуритиш энг содда, осон ва арзон усулдир. Лекин 


236 
камчилиги шундаки, қуритиш вақти узоқ давом этади, намлиги 16 - 18 % гача 
камаяди холос. Бу эса дурадгорликда ишлатиладиган тахта материалларга 
қўйиладиган талабларга жавоб бермайди. Дурадгорликда намлиги 8 - 12 % 
бўлган ёғочлар ишлатилади. 
Ёғочларни сунъий қуритиш махсус қуритиш камераларида олиб 
борилади. Бу усулда қуритиладиган тахталар камерага териб тахланади ва 
иссиқ ҳаво юборилади.
Камерада қуритишнинг табиий қуритишга нисбатан бир қатор 
афзалликлари бор: 
1) Камерада қуритиш табиий қуритишга қараганда қисқа вақт ичида 
олиб борилади ва кенг майдонларда бўлишини талаб этмайди; 
2) Ёғочни хоҳлаган намликкача қуритиш мумкин; 
3) Камерада 
ҳаракатнинг юқори бўлиши туфайли чиритувчи 
замбуруғларнинг фаолияти тўхтатилади; 
4) Қуритишни аниқ бошқариш мумкин бўлгани учун чатнаш, ёрилиш 
ва тоб ташлашнинг олдини олиш мумкин; 
5) Ҳароратнинг юқори бўлиши натижасида игна баргли Ёғочларнинг 
смоласи қотиб қолиб, у кейинчалик буюм сиртига чиқмайди.
Сунъий қуритишнинг камчилиги кўп миқдорда ёқилғи ва камера 
қурилмаси учун кўп маблағ ҳамда материал сарфланишидир. 
Ҳўл ёғочнинг қуриш тезлиги авваламбор ҳароратга, ҳаво намлигига 
боғлиқ. Қанчалик ҳарорат юқори ва ҳаво намлиги паст бўлса, шунчалик ёғоч 
тез қурийди. Ёғочнинг қуришидан олдин унинг устки қисмидаги сув 
парчаланади, ёғочнинг ўртасида ҳали намлик мавжуд бўлиб, у вақт ўтиши 
билан ичкаридан устки қисмга қараб ҳаракатланади. Ҳаво намлиги билан 
ёғоч намлиги мувозанатга келгунча ёғочнинг қуриши давом этади. Ёғочнинг 
қуриши яна унинг анотомик кўринишига ҳам боғлиқ. Ёғочнинг қаттиқ 
навлари юмшоғига нисбатан секинроқ қурийди. Қуриш ёғоч толасининг бўйи 
бўйича тезроқ боради. Дарахт пўстлоғи уни қуришини секинлаштиради, 
шунинг учун пўстлоғидан тозаланган ёғоч тезроқ қурийди. Ёғоч то 19 - 23% 
намликкача тез қурийди. Бу ҳолат барча озод сув буғланганда ва гигроскопик 
сувни парчаланиши бошланганда вужудга келади. Ёғочдаги намлик 
миқдорини, ундаги гигроскопик сув миқдорига тўғри келадиган миқдори 
толанинг тўйинганлик нуқтаси дейилади. Ёғочни қуриш даврида унинг 
ҳажми камаяди. Бу жараён гигроскопик сувни чиқиб кетиши вақтидан 
бошланади ва бу жараён ёғочни қуриб камайиши дейилади. қуриш 
жараёнида ёғоч ҳажми 12 % га камаяди. Ёғочнинг қуриб камайиш қиймати 
(ҳажм жиҳатдан) кўндаланг ўлчам бўйича бўйига нисбатан катта бўлади. 
Агар ёғочнинг қуриб кичрайиши бўйига 0,1 - 0,3% ни ташкил этса, бу қиймат 
кўндаланг бўйича 3 - 10% га тенг. 

Download 4.18 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   112   113   114   115   116   117   118   119   ...   156




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling