Buxoro davlat universiteti texnologik va professional
Download 4.18 Mb. Pdf ko'rish
|
БухДУ Технологик таълим тўплам 2020
Фойдаланилган адабиётлар:
1. Джураев Р.Х. Особенности деятельности современного педагога профессионального образования // “Таълим муаммолари” ж. - 2014. № 4., 14-16-б. 234 2. Муслимов Н.А. Касб таълими ўқитувчисини касбий шакллантиришнинг назарий-методик асослари: Пед. фан. докт. ... дисс. – Т.: 2007. – 357 б. 3. Уразова М.Б. Бўлажак касбий таълим педагогини лойиҳалаш фаолиятига тайёрлаш технологиясини такомиллаштириш. Докт. ... дисс. автореф. – Тошкент: 2015. – 79 б. 4. Юсупов Э. Қадриятлар ва уларнинг жамият тараққиётидаги роли.- Т.: 1995.- 123 б. 5. Қодиров Б.Р., Қодиров К.Б. Касбий ташхис методлари тўплами: амалиётчи психологлар учун методик қўлланма. – Тошкент: Ўзбекистон миллий университети, 2003. – 94 б. 6. Ҳайдарова О.Қ. Бўлажак ўқитувчиларни таълим жараёнига технологик ёндашувга тайёрлаш: Пед.фан.номз. ... дисс.автореф. – Т.: 2004. – 23 б. ИШЛАБ ЧИҚАРИШДА ЁҒОЧЛАРНИ ҚУРИТИШ, САҚЛАШ ВА МУСТАҲКАМЛИГИНИ ОШИРИШ ТЕХНОЛОГИСИ Қахоров Собир Худойбердиевич БухДУ Технологик таълим кафедраси ўқитувчиси Ёғочларни сақлаш ва хизмат муддатини ошириш учун улар қуритилади. Қуритиш ёғочнинг техник, яъни физик ва механик хоссаларини ҳам яхшилайди. Ёғоч қуритилганда чиришга сабаб бўлувчи замбуруғлар ўлади, ёғоч пухталашади, яхши пардозланадиган бўлади. Шунинг учун ёғоч ишлаш корхоналарида янги кесилган ёки нам ёғоч ишлатилмайди. Ёғочларга ишлов бериш турларидан бири, уларни қуритиш бўлиб, унинг сабаблари қуйидагилардир: 1) Нам ёғоч тез бузилади ва чирийди. 2) Қуруқ ёғоч механик жиҳатдан нам ёғочдан анча пишиқ, пухта бўлади. 3) Нам ёки етарли даражада қуритилмаган ёғоч деталлардан тайёрланган буюмлар тоб ташлайди, яъни шакли ва ўлчамлари ўзгаради, ҳатто фойдаланиш учун яроқсиз бўлади. 4) Нам ёғоч яхши елимланмайди ва пардозланмайди. Ёғочларни қуритишда қуйидаги кенг тарқалган усулларидан кўпроқ фойдаланилади: 1) Табиий усулда очиқ ҳавода, айвон ёки шийпонларда очиқ штабелларда, шунингдек, ёпиқ хоналарда қуритиш; 2) Сунъий усулда махсус жиҳозланган хоналарда қиздирилган ҳаво билан қуритиш. Қуритиш қандай усулда бўлмасин, жараён пайтида ёғоч атрофидан, ораларидан эсган қуруқ ёки иссиқ ҳаво ёғоч таркибидаги намликни ютади ва ўзи билан олиб кетади. Ҳаво оқими қанча кучли бўлса, қуритиш шунча тезлашади. Ёғочни қуритишда қуритиш режимининг аҳамияти катта. Ҳароратни, намликни, ҳаво оқимини бошқариш билан ёғочнинг ёрилмасдан, тоб емасдан қуришини таъминлаш мумкин. 235 Ёғочни тўғри қуритиш учун қуйидаги шароитларни яратиш керак 1. Ёғоч материаллари сақланадиган жой майдонининг атроф ва усти нишаб бўлиб, ёғин - сочин сувлари тўхтамаслиги керак. 2. Материалларни ёнғин ва замбуруғлардан сақлаш мақсадида майдонда ҳеч қандай пайраха, арра тўпон, чириган тараша ёки дарахт пўстлоғи, ахлат бўлмаслиги керак. 3. Ёғоч сақланадиган омбор қурилиш ёки иморатлардан камида 50 метр узоқликда бўлиб, панжара ёки сим тўсиқ билан ўралган бўлиши керак. 4. Ёғоч материаллар пойдеворга ўрнатилган штабелларга тахланиши керак. 5. Штабеллар остига қўйиладиган таглик - ёғоч антисептик моддалар билан ишланган бўлиши керак. Ёғоч материаллар штабелларга тури, ўлчами ва сифатига қараб танланади. Штабел пойдевори ғўлалардан, тахталардан, бетонлардан тайёрланиб баландлиги 50 см дан кам бўлмаслиги керак. Баргли қаттиқ ёғочлардан тайёрланган тахта материаллар штабелларга эни 1,5 - 2 м, баландлиги 8 - 10 м қилиб тахланади. Тахталар орасига паст навли тахталардан қистирма - пона қўйиб борилади. Тахталар орасида қўйиладиган қистирмалар штабел ости тўсинининг устига бир йўналиши бўйича тик жойлаштириб борилади. Баргли қаттиқ ёғоч тахталарни штабелга 5 - 10 см оралиқ қўйиб тахланади. Штабелнинг баландлиги пойдеворнинг қалинлигига қараб 6 м дан ошмаслиги керак. Download 4.18 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling