Buxoro davlat universiteti texnologik va professional
Ҳимоя декоратив парда қатлам турлари. Ёғочни сақлаш усуллари
Download 4.18 Mb. Pdf ko'rish
|
БухДУ Технологик таълим тўплам 2020
Ҳимоя декоратив парда қатлам турлари. Ёғочни сақлаш усуллари
Ёғочларни сақлаш уни чиришдан асрашдир. Ёғочлар қурилиш ва иншоотларда ишлатилган вақтда турли шароитда ўзгарувчан иссиқ ва совуқда, ҳар хил намликда ишлатилиши натижасида чирийди. Бунинг олдини 237 олиш мақсадида Ёғоч материалларга замбуруғларни ўлдирувчи ва ҳар хил ҳашоратларнинг тушишидан муҳофаза қилувчи кимёвий моддалар (антисептиклар) сингдирилади. Барча антисептиклар сувда эрувчи ва майин турларга бўлинади. Сувда эрувчи антисептиклар - фторитли натрий, кремнийфторитли натрий, динитрофенол, динитрофенли натрий каби кукунлардан иборат бўлиб, унинг сувдаги эритмаси ёғочга осон шимилади ва ёғочни чиришдан сақлайди. Майин антисептиклар - эримайдиган антисептиклар - ёғоч деготи (заҳари), сланетс мойи, крезат мойи каби тошкўмир смоласини қайта ишлаш йўли билан олинадиган маҳсулотлардир. Мойли антисептиклар терига, кўзнинг шиллиқ пардасига ёмон таъсир этади. Буларни ишлатишда махсус кийимлардан фойдаланиб, шамоллатишни кучайтириш керак. Шунинг учун ҳам мойли антисептиклар билан очиқ, нам шароитда ишлатиладиган Ёғочларга: электр, алоқа линияларига ўрнатиладиган столбалар, темир йўл шпалига ишлов берилади. Ёғочларга мойли антисептикларни пуркаш, кукунини сепиш йўли билан ишлов бериш мумкин. Антисептикларнинг таъсирини ошириш учун шимитиш йўли билан ҳам ишлов берилади. Бу усулда антисептикланадиган ёғоч 90-95 % ли антисептик эритмада ботирилиб бир неча соат ушлаб турилади. Сўнгра иссиқ ваннадан олиниб, совуқ антисептик ваннага туширилади. Ёғочларни сиртдан ҳимоялаш мақсадида тайёр ёғоч буюм ва конструктсиялар олифланади, мойли бўёқлар билан бўялади, локланади ва политурланади. Қуруқ ёғочлар олифланади, бўялади, локланади ва политурланади. Нам ёғочлар олифланса, бўялса, локланса унинг сиртида юпқа парда ҳосил бўлади ва намликнинг буғланишига йўл қўймайди. Натижада ёғоч чириб бузилади, бундан ташқари, ёғоч қуриб ёрилади ва ҳимоя парданинг йиртилишига олиб келади. Қуруқ ёғочлар лак ва бўёқ пардалари билан қопланса, ҳосил бўлган парда ёғочни намлик ва ҳароратнинг ўзгариши натижасида рўй берадиган бузилишлардан сақлашга ёрдам беради. Download 4.18 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling