Buxoro davlat universiteti texnologik va professional


Download 4.18 Mb.
Pdf ko'rish
bet5/156
Sana09.10.2023
Hajmi4.18 Mb.
#1695719
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   156
Bog'liq
БухДУ Технологик таълим тўплам 2020

 
 
 
 
 
 
 
 
 



УЗЛУКСИЗ ТАЪЛИМ ТИЗИМИДА УЗВИЙЛИКНИ ТАЪМИНЛАШ 
ТАРАҚҚИЁТ МЕЪЗОНИ 
Қўйсинов Одил Алмуродович 
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги таълим 
сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси бошлиғи ўринбосари, 
педагогика фанлари доктори (DSc), доцент.
Таълим соҳаси мамлакат тараққиётининг стратегик йўналиши 
ҳисобланади. Жорий йилнинг 23 сентябрида ЎРҚ-637 сонли “Таълим 
тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикасининг қонуни тасдиқланди. Қонунда 
мактабгача таълимдан бошлаб, умумий ўрта таълим, ўрта махсус, касб-ҳунар 
таълими, олий таълим, кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини 
ошириш, мактабдан ташқари таълимнинг узвийлигини, мазмун жиҳатдан 
кетма-кетлигини таъминлашга алоҳида аҳамият берилмоқда. Таълим 
дастурларини мазмунан узлуксиз ва узвийлик тамойили асосида тайёрлашда 
эришсак мутахассис кадрлар тайёрлашда таълим сифатига ижобий таъсир 
қиладиган педагогик тизимни жорий эта оламиз.
Узлуксиз 
таълим 
тизимида 
фан 
дастурларининг 
узвийлиги 
таъминланмаганлиги таълим сифати ва самарадорлигига салбий таъсир 
кўрсатмоқда. Жумладан таълим турлариаро мавзуларнинг такрорланиши
айрим мавзуларга ҳаддан зиёд кўп соатнинг ажратилгани, фан мазмуни 
деярли назарий маълумотларга асосланганлиги ҳамда халқаро 
тадқиқотлар сингдирилмаганлиги каби муаммолар вужудга келмоқда. 
Таълим босқичлари мазмуни таҳлилида 10-15 фоиз мавзуларнинг такрор 
берилаётганлиги, 50-60 фоиз мавзуларда узвийлик таъминланмаганлиги 
таҳлилларда кўринди.
Олдимизда таълим мазмунини белгилашга хизмат қилувчи, узлуксиз 
таълим тизимининг меъёрий хужжатлари, ўқув дастурларининг узвийлигини 
таҳлил қилиш, уларнинг ҳар бир фан бўйича босқичлар орасида 
такрорийлигининг олдини олиш бўйича ишлар ҳамда узвийлиги 
таъминланган фан дастурлари асосида дарсликлар мазмунини ҳам 
мувофиқлаштириш каби долзарб вазифалар турибди.
Ўрганишлар натижасида узлуксиз таълим тизимида узвийликни 
таъминлаш борасида бартараф этилиши лозим қуйидаги муаммолар борлиги 
аниқланди: 
мавзулар такрорланиши - узлуксиз таълим турлариаро 
босқичларида мавзуларнинг айнан ёки мазмунан такрорланишининг 
мавжудлиги; 
айрим мавзуларга соат хажмининг кўплиги - таълим 
босқичларида айрим мавзуларга нисбатан ортиқча вақт ажратилганлиги. 
Айниқса назарий машғулотларга кўп вақт ажратилган
вақтнинг бесамар сарфланиши - такрорланиш ва ортиқча вақт 
эвазига ўқитувчи ва ўқувчининг вақти бесамар сарфланиши; 


10 
узвийликнинг йўқлиги - узлуксиз таълим турлариаро фан 
хусусиятидан келиб чиққан ҳолда объект ва субъект танлови ва мазмунида 
номутаносибликлар мавжуд ва ҳ. 
Масалан: “Технология” фани дастурининг узлуксиз таълим дастурлари 
билан қиёсий таҳлили натижасида қуйидаги номутасибликлар аниқланди.  
• Мактабгача ва умумий ўрта таълимда такрорланган мавзулар - 4 та; 
• Умумий ўрта таълим ҳамда олий таълимда фан кесимларида 
таҳиллар натижасида такрорланган мавзулар - 9 тa;
• Умумий ўрта таълим ҳамда олий таълимда фан кесимларида 
таҳиллар натижасида мос келмайдиган мавзулар - 55 та; 
Олий таълимдаги 4 та фан бўйича технология фанига мавзулар 
қисман мос келади.
Худди шу каби муаммолар узлуксиз таълим тизимида барча фанлардан 
узвийлик ва узлуксизликни таъминлаш муҳим вазифамиз эканлигини 
англатади. Узлуксиз таълим тизимидаги номутаносибликлар, узлуксизлик ва 
узвийликнинг 
таъминланмаганлиги, 
таълим 
турлариаро 
мазмунни 
шакллантиришда изчиллик ва тизимлиликнинг мавжуд эмаслиги таълим 
сифатига салбий таъсир кўрсатади. Хозирда ушбу муаммоларни бартараф 
этиш мақсадида ишчи гуруҳ томонидан қуйидаги натижаларга эришиш 
мақсад қилинган.

Download 4.18 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   156




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling