Buxoro davlat universiteti texnologik va professional


БЎЛАЖАК МУТАХАССИСЛАРНИ КАСБИЙ-МАЪНАВИЙ ЕТУК


Download 4.18 Mb.
Pdf ko'rish
bet82/156
Sana09.10.2023
Hajmi4.18 Mb.
#1695719
1   ...   78   79   80   81   82   83   84   85   ...   156
Bog'liq
БухДУ Технологик таълим тўплам 2020

 
БЎЛАЖАК МУТАХАССИСЛАРНИ КАСБИЙ-МАЪНАВИЙ ЕТУК 
ҚИЛИБ ТАРБИЯЛАШДА МИЛЛИЙ ҚАДРИЯТЛАРНИНГ ЎРНИ 
Р.Х. Жиянқулова 
 СамДУ "Умумтехника фанлари ва технологиялар" кафедраси ўқитувчиси 
 
Республикамизда таълим соҳасида олиб борилган изчил ислоҳотлар 
натижасида иқтисодий ва ижтимоий фаолликка, истиқболли вазифаларни 
илгари суриш ва ҳал этишга қодир юксак маънавиятли, юқори малакали 
кадрларнинг янги авлодини шакллантириш мақсадида меҳнат бозори 
талабларига мос юқори малакали кадрларни тайёрлаш, мамлакатда таълим 
тизимини ислоҳ қилиш бўйича изчил ишлар амалга ошириш, касб-ҳунар 
таълим тизимини илғор хорижий тажрибалар асосида такомиллаштириш, 
бошланғич, ўрта ва ўрта махсус касб-ҳунар таълим босқичларини жорий 
қилиш орқали меҳнат бозори учун малакали ва рақобатбардош кадрлар 
тайёрлаш ҳамда мазкур жараёнга иш берувчиларни кенг жалб қилиш»
бўйича 
устувор вазифалар белгиланган.
Бундай вазифаларнинг самарали ечимини 
топиш йўлида Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёевнинг 
2017 йил 7 февралдаги “Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш 
бўйича ҳаракатлар стратегияси тўғрисида” ги ПФ-4947 Фармони [1. 38 б] 
муҳим устувор вазифа сифатида белгиланган. 
Ушбу вазифаларни ҳал қилишда бўлажак педагог - мутахассисларни 
маънавий жиҳатдан етук, интеллектуал салоҳиятли ва касбий баркамол қилиб 
педагогик фаолиятга тайёрлаш ҳозирги куннинг энг долзарб ва истиқболли 
муаммолардан биридир. Шу боисдан ҳам профессионал таълим муассасалари 
таҳсил олаётган бўлажак мутахассисларнинг мавжуд маънавий савиясини 
аниқлаб олиш ва ушбу жараённинг самарали шаклларини ишлаб чиқиш учун 
дидактик - ахборотли таъминотни таъминлаш ҳам эътиборга олинади. Бундан 
кўзланган мақсад эса миллий қадриятлар тизимини шакллантириб олиб, улар 
мазмун - моҳиятини бўлажак мутахассислар онги ва қалбига сингдириб, 
уларнинг маънавий дунёқарашини янада юксалтиришдан иборатдир[3.206 б]. 
Ушбу соҳада олиб борган илмий изланишлар натижаларининг кўрсатишича, 
таълим мазмунини мунтазам равишда қадриятлар тўғрисидаги маълумотлар 
билан бойитиш орқали бўлажак педагогларни касбий фаолиятга 
тайёрлашнинг самарали кўринишларидан бирини қўлга киритиш мумкин, 
экан. Бунинг учун таълим - тарбия жараёнида қуйидаги йўналишдагидек 
фаолият юритишга тўғри келади:
- бўлажак мутахассисларнинг касбий фаолиятига мос миллий - 
маънавий қадриятларга ёки уларнинг туркумларига оид маълумотлар 
қамрови ва ҳажмини лойиҳалаштириш; 
- бўлажак мутахассисларни касбий фаолиятга тайёрлашдаги ўқув 


173 
режасидаги фанлар блокларига мос миллий - маънавий ва миллий-моддий
миллий-маданий қадриятларга оид маълумотлар ҳамда материалларни 
тўплаш орқали, улардан ўқув режасидаги фанларни ўқитишда фойдаланиш 
лойиҳалаштирилади;
- бўлажак мутахассисларнинг маънавий дунёқараши (билимлар 
доираси)ни бойитиш механизмини ишлаб чиқиш;
- бўлажак мутахассислаарни касбий фаолиятга тайёрлашда таълим 
мазмунига қайси фанни ўқитишда қандай миллий-маънавий қадриятларга 
оид маълумотлардан
фойдаланиш тамойиллари ва мезонларини ишлаб 
чиқилишига эътибор берилади;
- бўлажак мутахассисларни касбий фаолиятга тайёрлашда касб-
ҳунарга оид маънавий меросдлар турларидан самарали фойдаланиш йўллари 
ва шаклларини асослаш. 
Миллий - маънавий қадриятлар гуруҳлари бўйича шаклланган 
билимларни ёшлар онги ва қалбига сингдиришнинг самарали кўриниш-
ларини ишлаб чиқишда мутахассисларни ўқитишнинг инновацион услуб ва 
технологиялари билан қуроллантиришга эътибор берилади ва уларда ўз 
касбий фаолиятида булардан фойдаланиш кўникмалари шакллантирилади.ва 
қадриятлардан мунтазам равишда (ўқув режадаги барча фанлар блокларида) 
фойдаланиб боришни талаб этади. Бу эса ўзига хос қадриятлар турлари 
тизимини ташкил этади. Қадриятлар тизимини шакллантиришда бўлажак 
мутахассислардан талаб қилинадиган касбий билим, кўникма ва малакалар 
ҳажми ва қамрови ҳамда ўқитиладиган фанлар бўйича давлат таълим 
стандартлари талаблари эътиборга олинади. Ушбу соҳадаги амалий кузатиш-
лар ва тажрибалар натижалари қадриятлар тизимини қуйидаги кетма-
кетликда ифодалашга имконият яратди: 
- Қуръони Карим ва муқаддас Авесто, Ҳадиси Шариф китобларидаги 
маънавий меросга оид маълумотлар; 
-халқ оғзаки ижоди намуналари бўйича шаклланган миллий-маънавий 
қадриятлар;
-қомусий олим, машҳур донишмандлар, алломалар шоир-ёзувчилар, 
тарихчи ва файласуфлар ижодларидан ҳозирги давргача етиб келган 
маънавий мерослари намуналари; 
- Ватан қаҳрамонлари ва давлат арбобларининг ёки атоқли сиймолар-
нинг турмуш тарзидаги ибрат-намунаси бўйича тизимлаштирилган миллий-
маънавий қадриятлар:
- буюк инсонларнинг ҳам ҳар доим бирор-бир касб-ҳунар билан 
шуғулланганлиги ҳақидаги қимматли (ҳикматли, эътиборга молик) 
маълумотлар ва уларнинг ўз шогирдларини бирор касбни ёки ҳунарни 
эгаллашга даъват қилганлиги ҳақидаги миллий қадриятларга оид материал-
лар[2.130б].
Бу қуйидаги кетма-кетликда маълумотлар тўплаш орқали амалга 
оширилди: “Устоз-шогирд одоби ” анъаналарининг ва касб рисолалари ҳамда 
сулолаларига оид мезонлари ва уларга амал қилиш қоидалари; Устозлар 


174 
ҳақида ривоятлар; Устозлар ўгитлари (насиҳатлари); Миллий касб-ҳунар 
тизимининг тараққиёт босқичлари; Устозлар ва илм-фан ҳамда касб-ҳунар 
тараққиёти босқичлари; Халқ амалий безак санъати, ҳунармандчилик ва 
касаначилик такомилида устоз-шогирд тизимининг ўрни ва аҳамияти; Халқ 
амалий безак санъати, ҳунармандчилик фидойилари ва уларнинг донишманд-
алломаларимиз асарларида мадҳ этилиши ва шу кабилар. Булардан ташқари 
донишманд - алломалар доимо шогирд тайёрлаш масаласига катта эътибор 
бериб келган[3. 205б]. Шу сабабли ҳам устоз отангдек улуғ деган ҳикмат 
халқ орасида кенг тарқалган. Бу борада юқорида келтирилган қадриятлар 
тизими 
бўлажак 
мутахассисларни 
касбий-маънавий 
етук 
бўлиб 
шаклланишига таъсирчан “дидактик озуқа” бўла олади ва касбий-маънавий 
жиҳатдан етук мутахассис тайёрлашга эришилади. 

Download 4.18 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   78   79   80   81   82   83   84   85   ...   156




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling