Буюк боболаримиз-қалб қуёшимиз
Download 21.34 Kb.
|
навоий 2023 сйенарий
- Bu sahifa navigatsiya:
- БУЮК БОБОЛАРИМИЗ-ҚАЛБ ҚУЁШИМИЗ
- Маҳзун эрди кўнглим мени То абад ёр келмади. Ишқи учун чекдим фиғон Йиғладим зор келмади МУНОЖОТ
- Яхшилиғ: Навоий ғазали Маъмуржон Тўхтасинов мусиқаси
- Чапандози сувора
- Гулузорим
- Г. Наматова Қорақалпоғистон Республикаси намунали “Мақом” ансамбли бош администратори Ў. Шарипов
Ўзбек адабиётининг асосчиси, сўз мулкининг султони, шоир, олим, давлат арбоби Мир Алишер Навоий таваллудининг 582 йиллиги ва Улуғ ўзбеки шоири, мутафаккир, тарихчи ва давлат арбоби, саркарда Захириддин Мухаммад Бобур таваллудининг 540 йиллигига бағишланган “БУЮК БОБОЛАРИМИЗ-ҚАЛБ ҚУЁШИМИЗ” номли адабий-бадиий тадбирнинг СЦЕНАРИЙСИ Сахна кечага мос қилиб безатилган, Алишер Навоий ва З. М Бобур портретлари ўрнатилган, улар ижодидан асарлар кўргазмаси қўйилган. Овоз кучайтиргич шай холатда. Мумтоз куй таралиб туради Сахнага мусиқа билан бошловчилар чиқиб келади 1-бошловчи: Беш асрким назмий саройда Титратди занжирбанд бир шеър Темур тиғи етмаган жойни Қалам билан олди Алишер 2-бошловчи: Туз оҳ, Заҳириддин Муҳаммад Бобур, Юз оҳ, Заҳириддин Муҳаммад Бобур, Сарриштаи айшдин кўнгулни зинҳор Уз оҳ, Заҳириддин Муҳаммад Бобур. Ассалому алайкум мухтарам устозлар, кечамизга ташриф буюрган азиз мехмонлар Ассалому алайкум хурматли хонимлар ва жаноблар Ўзбек адабиётининг асосчиси, сўз мулкининг султони, шоир, олим, давлат арбоби Мир Алишер Навоий таваллудининг 582 йиллиги ва Улуғ ўзбек шоири, мутафаккир, тарихчи ва давлат арбоби, саркарда Захириддин Мухаммад Бобур таваллудининг 540 йиллигига бағишланган “БУЮК БОБОЛАРИМИЗ-ҚАЛБ ҚУЁШИМИЗ” номли адабий-бадиий кечамизга хуш келибсиз Бугунги тадбирни очиб бкриш учун сўз------------------------------------------------------------------------------------------------------------ Сўз ---------------------------------------------------------------------------- Бошловчи: Зархшон юлдузлар сари ўчирган Бўйнида занжири қалби озод шеър Инсоний мухаббат, мехр ила вафо Ерки бахт тимсоли улуғ Алишер Хурматли дўстлар азиз мехмонлар, ана энди сизларнинг чиройли олқишларингиз билан бугунги тадбиримизнинг сахна кўринишлари, ғазаллар ва куй-қўшиқларга навбат берамиз. Хозир эса сахнага Ажиниёз номидаги Нукус Давлат педагогика институти Элликқалъа педагогика факултети она тили ва адабиёти йўналиши талабаларини таклиф қиламиз ва улар ижросидаги сахна кўриниши хамда ғазаллардан бахраманд бўламиз. Мархамат Инсонни куйлайман, буюксан инсон Калбларга малхам, оромбахш қўшиқни сен яратгансан Яшашга хавасни уйғотгувчи хам сен Сен, Сенсан азиз инсон Хурматли дўстлар азиз мемонлар энди адабий-бадиий кечамиздаги концерт дастурини бошлаймиз. Мазкур кечамизга Қорақалпоғистон Республикаси намунали “Мақом” ансамбли А. Навоий ва З, М, Бобур ғазалларидан иборат бўлган куй-қўшиқларни тайёрлаб келишган. Маҳзун эрди кўнглим мени То абад ёр келмади. Ишқи учун чекдим фиғон Йиғладим зор келмади МУНОЖОТ. Навоий ғазали Ижро этади КР Маком ансамбли Ҳар нимаға ғам эма,ғам кўп турур, Айш била ўзни унутмоқ керак. Қўйма машаққат аро,Бобур,кўнгул, Ўзни фароғат била тутмоқ керак Яхшилиғ: Навоий ғазали Маъмуржон Тўхтасинов мусиқаси Не керак заминни титратмас сурур, Кўкни қалтиратмас оҳни нетамиз. Кўп ҳам давроннишин бўлавермай, юр, Ҳазрат Навоийга кетамиз Нақши наво: Ижро этади Қорақалпоғистон Республикаси намунали Мақом ансамбли хонандаси Гулбахор Жумабоева Юксак тоғ оралаб ўкирган шернинг Наърасига тенгдир акси садоси, Беш юз йил янгради тоғдай Ватанда Буюк Алишернинг асрий нидоси. Чапандози сувора: Ижро этади Қорақалпоғистон Республикаси намунали Мақом ансамбли хонандалари Д. Атажанов. Д. Адаев. Ш. Спавев ва Ж. Алимовлар Азиз дўстлар хурматли тамошабинлар, хонимлар ва жаноблар бугунги концерт дастуримизда устоз санъаткорлар тамонидан ижро этилган қўшиқлардан хам бахраманд бўласиз. Шу ўринда такидлаб ўтиш жойизки , санъат оламида ўзидан катта бир мактаб колдириб кетган, ўзбек қўшиқчилик санъатига салмоқли хисса қўшган буюк санъаткорларимиз Маъмуржон Узоқов, Таваккал Қодиров, Комилжон Отаниёзов, Хажихон Болтаев ва Отажон Худайшукуров каби улуғ хофизларнинг қўшиқлари хар бир гўшада, хар бир хонадонда янграб келмоқда ва хали минг йиллар давомида янграйверади. Бизнинг Мақом ансамблимизда хам буюк санъаткорларимизнинг издошлари фаолият олиб борадилар Галдаги сахнага таклиф қиладиган хонанда халқимиз қалбидан ўрин ола билган санъаткор Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими, Қорақалпоғистонда хизмат кўрсатган артист, Қорақалпоғистон Республикаси намунали “Мақом” ансамбли хонандаси Сададдин Сапаев. Сададдин ижро этадиган қўшиқ Навоий ғазали билан ТОПМАДИМ деб номланади. Оразинг холи недин қилди мени девона, Қушни сайд этмади чун суда кўрунган дона. Кирибон оқ уй аро жон қушини куйдурдунг, Гарчи фонусда шамъ ўртамади парвона. Гулузорим: Ижро этади КР намунали Мақом ансамбли 7.Соқийномаи савти калон: Ижро этади КР намунали Мақом ансамбли Сценарий муаллифлари: Элликқалъа туман маданият бўлими бош мутахассиси Г. Наматова Қорақалпоғистон Республикаси намунали “Мақом” ансамбли бош администратори Ў. Шарипов Download 21.34 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling