16-ёшдан кейинги таълим - 16-ёшдан кейинги таълим
- 16 ёшида мажбурий таълим циклини тугатган талабалар мактабдан кетиши ва меҳнат фаолиятини бошлаши ёки университетга ўқишга кириш учун ўқишни давом эттиришлари мумкин.
- Университетга ўқишни кирувчиларга икки йиллик
- A-levels курси таклиф этилади.
- биринчи ўқув йили якунида AS, иккинчи курс якунида —
- A2-levels курси таклиф этилади
. - Биринчи ўқув йилида 4-5 та ўқув предметини ўқиш мажбурий ҳисобланади, иккинчи йилда 3-4 та ўқув предметини. Мажбурий фанлар имтиҳон топшириш учун керак бўлади. Умуман мактаб талабага 15-20 та ўқув предметларни таклиф этади, яъни ушбу фанлар келгусида мутахассисликни аниқлаш, 3-5 йил университетда ўқиш мобайнида асқотадиган фанлар бўлиб, улардан кераклисини талаба индивидуал танлайди.
- Аксарият Буюк британияга ўқиш учун келган чет эллик талабалар таълимни айнан
- A-levels дастуридан бошлайдилар.
18 ёшдан кейинги таълим - Икки йиллик A-levels курсини битирган талабалар касбий ёки олий маълумот олишлари мумкин.
- Келгуси таълим (Further education — FE) курси бўлиб, у касбий тайёргарлик курслари ва бир неча (бакалавриат даражасида) олий маълумот олишни ўз ичига олади. Касбий таълим-16 ёшдан мактабдан кетганлар учун курс ҳисобланади.
- Буюк Британияда 600 дан ортиқ давлат ва хусусий таълимни давом эттиришга мўлжалланган бакалавриат даражасини берувчи коллежлар бор.
- Бу таълим муассасалари таълимнинг курсларини таклиф этади, бунга инглиз тили, ўрта таълим тўғрисида гувоҳнома беришга мўлжалланган ўқув дастурлари ва A-levels дастури, касбий курсларни таклиф этади.
- Олий таълим (Higher education — HE) дастури бакалавр даражасини олишга мўлжалланган бўлиб, бакалавр дипломидан кейинги дастурлар магистратура, докторлик даражаси учун мўлжалланган.
- Олий таълим термини университетларда, коллежларда ва институтларда таълим олишга мўлжалланган бўлиб, докторлик ёки илмий даража олишга мўлжалланган.
Do'stlaringiz bilan baham: |