«Буюк келажагимизни мард ва олийжаноб халқимиз билан бирга қурамиз»


Download 1.19 Mb.
bet41/70
Sana25.02.2023
Hajmi1.19 Mb.
#1231233
1   ...   37   38   39   40   41   42   43   44   ...   70
Bog'liq
жамланма

Романдаги икки асосий қаҳрамон: Радион Раскольников ва Соня Мармеладовалар бир-бирининг ички дунёсини ёритиш учун керак бўлган образлардир.
Достоевский биринчи, роман бошида сюжетни тор олган эди: қандайдир студент ўзининг судхўр кампирни ўлдириб, бойлигини ўзлаштириб, онаси, синглиси ва ўзининг қарзини тўлаб, чет элга кетиб, у ерда тинчгина яшаш ҳақидаги фикрини ёритмоқчи бўлди, лекин Раскольниковга ёндош образ қилиб Соняни киритгандан кейин унинг орқасидан бир қанча образлар кириб келди – булар катта бир шаҳарнинг камбағал одамлари эди. Яъни жамиятнинг энг қуйи табақасининг вакиллари. Бу образлар романнинг ҳамма муаммоларини, Раскольниковнинг амалга оширилмаган ғоялари ҳақида ёрқин ва аниқ тушунчалар беришади.
«Жиноят ва жазо» романида ижтимоий, психологик, фалсафий муаммолар бир-бирига қўшилган, аралашган ҳолда синтез қилинган.


Теодор Драйзер (1871-1945)
Т еодор Герман Альберт Драйзер (Dreiser) (1871.27.8, Терре-Хот-1945.28.12, Голливуд)-Америка ёзувчиси ва жамоат арбоби. «Чикаго дейли ньюс» («Chicago Daily News») газетаси муҳаррири (1892). Биринчи йирик асари «Бахти қаро Керри» (1900) ва «Женни Герхардт» (1911) романларида оддий қизлар тақдиридаги ижтимоий-ахлоқий масалалар тасвирланган. «Истак трилогияси» («Молиячи», 1912; «Титан», 1914; «Матонат» 1947) юлғичликнинг фойдасизлигини тушуниб етган молиячи ҳақида. «Даҳо» (1915) ва «Америка фожиаси» (1925) романларида пулнинг санъат устидан фожиали ҳукмронлиги ва қандай йўл билан бўлмасин, ижтимоий «ютуққа» эришишга интилган «ўрта ҳол» йигитнинг маънавий ҳалокати ҳикоя қилинади. «Таянч» (1946) романи, «Йигирма эркак» (1919), «Катта шаҳар ранглари» (1923), «Занжирлар» (1927) «Аёллар галереяси» (1929) новеллалари, «Барабан қоқ!» (1920), «Фожиавий Америка» (1931) ва бошқа публицистик тўпламлари нашр этилган. Драйзер Амстердамда ўтказилган тинчлик ва маданиятни сақлаш бўйича конгресс ташкилотчиларидан бири (1932). Драйзер ўз ижодида реализм билан натурализм тамойилларини бирлаштирган. «Бахти қаро Керри» (1973), «Америка фожиаси» (1976), «Женни Герхардт» (1982) романлари ўзбек тилида нашр қилинган.

Download 1.19 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   37   38   39   40   41   42   43   44   ...   70




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling