«Буюк келажагимизни мард ва олийжаноб халқимиз билан бирга қурамиз»


Бу романда шундай иккита образ борки, улар бир-бири билан ўхшаш жиҳатлар намоён қилади. Булар: Собитжон ва Жўломон образларидир


Download 1.19 Mb.
bet38/70
Sana25.02.2023
Hajmi1.19 Mb.
#1231233
1   ...   34   35   36   37   38   39   40   41   ...   70
Bog'liq
жамланма

Бу романда шундай иккита образ борки, улар бир-бири билан ўхшаш жиҳатлар намоён қилади. Булар: Собитжон ва Жўломон образларидир (Манқуртлар). Бу иккала образ ҳам асарда манқурт сифатида тасвирланади. Жўломон шундай манқурт-ки унда фақат одамларникига ўхшаган ташқи кўриниш бор холос аммо инсонийлик фазилатлари унга бегона. Жўломон ҳатто уни дунёга келтирган онасини ҳам танимайди, Жўломонни жонидан ортиқ кўрган отасини билмайди ҳатто ўзини исмини ҳам эслай олмайди. Бундайлар манқурт дейилади. Манқурт эса қул ҳисобланади. Жўломон ҳеч қачон ўз эркини талаб қилмайди. Унга оила , ота-она сўзлари бегона. Манқуртлар ҳудди кўчадаги дайди ҳайвонлардек, фақат қорин ғами билан яшашади.Собитжонга келсак у Жўломондек хотирасини йўқотган эмас. У замонавий манқурт. У ўз тарихини билмайди,инсоний туйғулардан маҳрум,миллий-урф одатларни менсимайдиган ўта даражада хавфли манқурт.Собитжон ўз отасининг ўлганини эшитгандан кейин ҳам отасига ҳурмати ошмайди. Аксинча,у отасининг жанозасига фақат қарзини узиш учун боради. Собитжоннинг отаси Казангапнинг васиятини оёқости қилиб: «Отамни шунча узоққа олиб бориб юрамизми? Шундай катта чўлда битта одамга жой топилади», - дегани уни Жўломондан ҳам ёмонроқ даражада хавфли манқурт эканини кўрсатади.
Бу асарда яна бир образ борки, у образдан хар бир китобхон ўзи учун фойдали бўлган фазилатларни олиши мумкин. Бу Эдигей образи. Эдигей «Асрга татигулик кун» романида оқкўнгил,миллий урф-одатларга ҳурмати чексиз, камтар, садоқатли дўст тимсолида гавдалантирилган. Эдигей сал қўрсроқ ва қизиққонроқ бўлгани учун халқ орасида уни «Эдигей Бўрон» деб аташарди. Эдигей дўсти Казангапга унинг ўгли Собитжондан кўра яқинроқ бўлади. Казангапнинг жанозасида ҳам Эдигей Казангапга Собитжондан кўра яқинроқ эканини кўринади. Казангапнинг васиятини Собитжон бажаргиси келмайди,аммо Эдигей бу васиятни бажаради.Бу ҳодисадан биз Эдигейнинг садоқатли дўст эканини кўришимиз мумкин.
«Асрга татигулик кун» романида энг асосий образлардан бири бу Найман она образи ҳисобланади.Найман она бу асарда эрининг ўлими ва ўғлининг бедарак йўқолганидан кейин тушкунликка тушиб қолади. Ўғлини ҳамма ўлган деб ўйласа ҳам Найман онанинг қалбида ўгли тириклигига ишонч бўлади. Найман она иродали ва кучли бўлгани учун ҳам ўғлини қидиришга йўлга чиқади. Найман она йўлга чиқаётганида жунгжанглар уни тутиб олиши ҳақда ўйламайди, у фақат ўғлини манқурт ҳолида бўлса ҳам ўз қишлоғига олиб келиш ҳақда ўйлайди. Найман она ўғлининг ҳаётини ўзиникидан азизроқ деб билади.
«Асрга татигулик кун» романида айтилганидек ҳозирги кунда Собитжонга ўхшаган замонавий манқуртлар ҳам бор. Бундай одамлар фақат ўзини ўйлайди. Улар миллий урф-одатларни менсишмайди. Агар инсон худбин бўлса у ҳам манқуртга айлана бошлайди. Манқуртликдан қутулишнинг ягона йўли бу яхшилик қилишдир. Агар сиз кимгадир керакли пайтда, керакли жойда ёрдам кўрсатсангиз ,демак сиз инсонсиз. Агар сиз кимгадир ёрдам бера олсангиз-у ,аммо ёрдам бермасангиз, демак сиз манқуртсиз.



Download 1.19 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   34   35   36   37   38   39   40   41   ...   70




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling