«Буюк келажагимизни мард ва олийжаноб халқимиз билан бирга қурамиз»
Download 1.19 Mb.
|
жамланма
- Bu sahifa navigatsiya:
- ТЕМУР ТУЗУКЛАРИ”ДАН ИЛҲОМЛАНИБ...
«СОҲИБҚИРОН ЁҒДУСИ»
Соҳибқирон Амир Темур бобомиз сиймосини, .улар барпо этган салтанат асосларини англаш, шахсини идрок этишда унининг давлатни адолат ила бошқариш борасидаги қарашлари битилган "Темур тузуклари” китоби қимматли манба сифатида хизмат қилади таниқли шоир Минхожиддин Мирзо ушбу маърифий достонида буюк бобомиз тузуклари ўгитлари замиридаги маъно ва ҳикматлари теранроқ англашингиз учун улар мазмун-моҳиятини ўзига хос қиёсий мисоллар ёрдамида шеърий талқин этади. Ушбу асар сиз азиз фарзандларимиз билан бирга; устоз ва муаллимларингиз учун ҳам Амир Темур шахсиятини англашга бағишланган маърифий тадбирлар ташкил этишда муҳим қўлланма бўлиб хизмат қилади, деган умиддамиз. Зеро, Амир Темур шахсига ҳурмат буюк аждодларимизга, ўзлигимизга, бой тарихий меросимиз, миллатимизга бўлган юксак эҳтиром намунасидир. “ТЕМУР ТУЗУКЛАРИ”ДАН ИЛҲОМЛАНИБ... “Темур тузуклари” асари ўзбек маданиятининг нодир ёдгорликларидан бири, жаҳон адабиётида монанди кам асар. Унинг фавқулодда оҳанграбоси бор. Шу сабабдан хам олти юз йил ўтибдирки, жаҳонда бу нодир асарга қизиқиш сусаймайди, балки тобора ортиб боради, тиллардан тилларга таржима бўлади. У ҳақда мақолалар ёзилади, тадқиқотлар қилинади. Жараён давом этаверади. Сабаби содда: бу нодир асар Соҳибқирон Амир Темур қаламига мансубдир. Ундаги донишмандона фикрлар, фалсафий умумлашмалар, халқимизнинг кўп асрлик тажрибаларидан келиб чиққан ҳаётий хулосалар қаймоғи кишини -—ҳайратга. солади. ҳа бу китоб мураккаб ҳаётни, турмуш машаққатларини ўз бошидан. кечирган буюк давлат арбоби, бунёдкор, илм-фан хомийси ва буюк саркарда, “золимларнинг илкини мазлумлардан қисқа қилган” султон томонидан ёзилганлиги билан ажралиб туради. Бу асар ижодкорни илҳомлантирмай қўймайди, у дилга мадад, қувват беради, беихтиёр қўлга қалам тутқизади. Таниқли, шоир Минхожиддин Мирзо ҳам буюк бобокалонимизга эъзоз эҳтиром .сифатида унинг табаррук хотирасига таъзим бажо айлаб, “Соҳибқирон ёғдуси” номли маърифий достонини қоғозга туширди. Бу ҳодисанинг Соҳибқирон Амир Темур таваллудининг 680 йиллиги арафасида юз бергани ҳам эътиборга сазовордир. Шоир ўз достонида Соҳибқирон ва унинг фаолиятини, ҳаётини ўзига хос йўсинда талқин этади.“Тузуклар”даги ҳикматларни ўқиб, шоир улар заминида ётган теран маъноларни илғашга ҳаракат қилади, ўзича излаб топади ва уни қуйма сатрларга айлантиради. Амир Темурнинг айтган шундай сўзлари бор: “Раъият аҳволидан огоҳ бўлдим, улуғларин оға қаторида, кичикларини .фарзанд ўрнида кўрдим.” Бир қараганда содда сўзлар. Лекин унинг замирида пароканда элни бирлаштириш, юртни мустахкамлаш деган катта мақсад ётади. Шоир ундан илҳомланиб шундай сатрлар битади: Раъият холидан огоҳ бўл доим, Оқибат зиёсин кўксингда сақла. Сенга мадад берар шунда Худойим, Шох бўл, лек инсонлик бурчингни оқла. Ёки: “Хар мамлакатда адолат эшигини очдим, зулму ситам йўлини тўсдим”, деб ёзгандилар Соҳибқирон ҳазратлари. Шоир эса бу ҳаётий ҳикматни шундай талқин этади: Адолат мезонин махкам тут доим, Ёмонга босмасин ҳеч вақт тарози. Айбдорга жазо-ю оқилга карам Айласанг, ҳукмингдан Оллоҳ ҳам рози. Амир Темур ҳаётини, унинг салтанатини бошқаришдаги фаолиятини, шу жумладан “Темур тузуклари” китобини ўрганган инсон Соҳибқирон бобомиз бутун умри давомида, қайсики ишга киришмасин адолатни_ўзига дастуриламал деб билганини, "Куч-адолатда” деган шиор бутун фаолияти асосини ташкил этганлигини англайди. Достонда Соҳибқирон фаолиятидаги мана шу жиҳатларга алоҳида эътибор билан ёндашилади. “Соҳибқирон ёғдуси” достонига ҳам ўзликни англаш йўлида ташланган қадамлардан бири сифатида қаралиши керак. Достон ёшларимиз учун “Темур тузуклари” сингари нодир асар моҳиятини яхшироқ ва чуқурроқ англашда, бинобарин тарихимизни ўрганишда холис хизмат кўрсатишига шубҳа йўқ Download 1.19 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling