«Буюк келажагимизни мард ва олийжаноб халқимиз билан бирга қурамиз»


Download 1.19 Mb.
bet33/70
Sana25.02.2023
Hajmi1.19 Mb.
#1231233
1   ...   29   30   31   32   33   34   35   36   ...   70
Bog'liq
жамланма

Дин насиҳатдир
Ушбу китобда шарҳ қилинган «Дин насиҳатдир», деган ҳадиси шарифда жамият аъзоларининг биргаликда уз жамиятларини шариат таълимотлари асосида фозил жамият даражасига кўтариш учун ўзаро насиҳат йўли билан ҳаракат қилишлари ҳакида сўз борган эди. «Киши Исломининг ҳусни» деб номлан- ган иккинчи ҳадиси шарифда эса фозил жамият аъзоларининг ўз устиларида ишлашлари ҳакида сўз борди.
Хар бир шахс ўз бахти-саодати учун, дини учун, биродарлари учун аҳамиятли бўлмаган нарсаларни тарк қилиш йўли билан гўзал жамият куришга хизмат қилишга тарғиб этилади.
Хар бир мўмин-мусулмон уз устида ишлаб, умр деб аталмиш неъматдан тўғри фойдаланиши, уни зое қилмаслиги унинг Исломининг гўзаллигига сабаб бўлишини ҳамма уламолар яхши билишган. Улардан нафс тарбиясига алоҳида аҳамият берган машойихларимиз инсонларга «Муҳосабатун нафс» - ўзини ўзи тергаш барномасини таклиф қилганлар.
Нафсни тергаб туриш ўта фазилатли ишдир. Бу ишга Аллоҳ таоло амр қилган. У Зот Хашр сурасида мархамат қилади:
«Эй иймон келтирганлар! Аллоҳга тақво қилинглар! Хар бир жон эртанги кун учун нима тақдим қилганига назар солсин» (18-оят).
Банда ўз холини мулоҳаза ва нафсини мухосаба (хисоб-китоб) қилсин. Батахқиқ, унинг йўлидан бир босқич тугади. Билсинки, умр кунлардан иборатдир ва у бир кун-бир кундан тугаб бориб, ниҳоят, барчаси тугайди.
Ҳасан раҳматуллоҳи алайҳ: «Эй Одам боласи! Сен кунлардан иборатсан. Агар бир кунинг ўтса, бир қисминг ўтган бўлади», деган.
Бугуни кечасига баробар бўлдими? Инсон шунга назар солсин. Агар кунни яхшилик ила ўтказган бўлса, уни муяссар этган Аллоҳ таолога шукр қилсин. Агар бошқача бўлса, тавба қилиб, йўл қўйган камчилигининг ўрнини кечаси тўлдиришга ҳаракат қилсин, чунки яхшиликлар ёмонликларни ювади.
Ҳазрати Умар розияллоҳу анҳу кеч кирса, уз оёғига дарра билан ура туриб: «Бугун нима иш қилдинг?» дер экан.
Маймун ибн Мехрон дейди: «ўзини узи шеригидан кўра қаттиқроқ тергамаган одам тақводорлардан бўла олмайди. Ишни қилиб бўлгандан кейин шериклар бир- бирларини тергайдилар-ку!» Абдуллоҳ ибн Саломнинг бир боғлам ўтин орқалаб кетаётганини кўрганлар: «Эй Абу Юсуф! Болаларинг ва ғуломларинг кўтарса хам бўларди?!» дедилар.
«Нафсимни текшириб кўришни ирода қилдим. Ёқтирармикан ёки йўқ», деди у. Ҳасан Басрий: «Мўмин киши ўз нафсини Аллоҳ, таоло учун тергаб туради. Бу дунёда ўзларини тергаб турган қавмларнинг у дунёдаги ҳисоби осон бўлади. Бу дунёда ишни ҳисоб-китобсиз қилганларнинг қиёмат кунидаги ҳисоби машаққатли бўлади», деган.

Download 1.19 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   29   30   31   32   33   34   35   36   ...   70




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling