«Буюк келажагимизни мард ва олийжаноб халқимиз билан бирга қурамиз»


Download 1.19 Mb.
bet30/70
Sana25.02.2023
Hajmi1.19 Mb.
#1231233
1   ...   26   27   28   29   30   31   32   33   ...   70
Bog'liq
жамланма

Нотиқлик саьнати
Китоб икки бобдан иборат бўлиб, биринчи боб «Нутқнинг асосий сифатлари» деб аталади. Иккинчи бобга эса «Нутқ маҳоратининг иккинчи томони» деб ном берилган. Китобда 18 хил мавзу ҳақида сўз кетади. Жумладан, нутқнинг бойлиги, соддалиги ва жўялилиги ҳақида алоҳида бўлимларда мулоҳаза юритилган. Шунингдек, муаллиф мавзуга доир қатор афоризмларни ҳам келтирган. Китоб якунида фан юзасидан берилган тест материаллари китобхоннинг билим даражасини ошириш ҳамда мустаҳкамлашга хизмат қилади.
Кишилик жамияти пайдо бўлибдики, сўз va нутқдан фойдаланиш, унинг имкониятлари доирасида фикр етказиш ва қабул қилишнинг турли усуллари шаклланган. «Нотиқлик», «воизлик», «риторика», «хатоба», “ораторское искусство”, «красноречие» ана тундай санъатлардир. Турли тилларда турлича айтилишидан қатьи назар мохияти муштарак бўлган ушбу санъат ҳар бир даврда замоннинг мафкурасига хизмат қилиб келган. Турли «изм-изм»лар, ҳар хил мафкуравий оқимлар ундан усталик билан фойдаланишган. Шу маънода, нотиқликни дудама ханжарга ўхшатишади. Яъни, у икки томони ҳам кесувчи қуролдир. Бир томонида адолат турса, иккинчи томонида адоват. Ким ундан қандай фойдаланишига боғлиқ. Бу санъатдан Амир Темур, Навоий, Бобурлар ҳам, Чингизхон, Гитлер, Гебельслар ҳам ўз вақтида фойдаланишган. У орқали давлат ва халқ манфаатларини ҳимоя этиш ёки аксинча, унга қарши фойдаланиш мумкин. Демак, воиз va воизлик санъатининг сир-асрорлари ва моҳиятини чуқур билиш керак. Воиз ўзи ҳам сўзи жоиз бўлиши учун чуқур билим ва малакага, етук дунёқараш ва савияга эга бўлиши керак. Токи, унинг Ҳар бир сўзи халқ фаровонлиги, юрт тинчлиги, ватан равнақига хизмат қилсин. қандай ёшда, қандай касбда бўлишдан қатъий назар, қай соҳада ишламайлик нутқ; жараёнида фаоллик бизга сув ва ҳаводек зарур. Ҳар биримиз кишилар билан нутқий муносабатда бўламиз-сўзлаймиз, тинглаймиз, фикрлашамиз. Ҳар кимнинг ўз диди, савияси, дунёқараши, савияси, феъл-атвори, кўриниши, кийиниши бўлганидек, унинг овози, сўзлашиш услуби, тил ва нутқий маданиятни эгаллаш даражаси ҳам ўзига хос.«Ўзингга қараб кутарлар, сўзингга қараб кўзатарлар» - деган панд бор. Кишининг фахм-фаросати ва савияси икки оғиз сўзидаёқ намоён бўлади. Киши фикрининг аниқ, самимий ва таъсирли етиб бориши сўзловчининг тил ва унинг ҳаракатдаги ифодаси булган нутқ Коидаларини канчалик билиши ва амал килишига боғлиқ. Шундай экан, нутқнинг аниклиги-тафаккурнинг тиникдигига дахлдор булса, талаффўзнинг ани^лиги-нутқнииг тиникдигига боғлиқдир. Нотиқ нутқининг мантикий қудрати, таъсир кучи, жозибаси ҳам, аслида шу билан. Нотиқ нутқи, воиз ваъзи ҳар бир даврларда, ҳар бир маконларда жоиз бўлгани хақ. Мағрибзамин нотиқлигида Марк Тулий Цицерон, Демосфен, Аристотель, Лисийлар риториканинг амалий ва назарий асослари бўйича қанчалик машхур бўлсалар, машриқзамин нотиқлигида Абу Наср Форобий, Унсур ул-маолий Кайковус, Махмуд аз-Замахшарий, Ҳусайн Воиз Кошифий, Навоий ва Бобурлар ҳам шу йўсиидаги хизматлари билан манзур бўлганлар. Демак, нутқий махоратни эгаллашга интилиш нутқ одоби, нутқ мадаиияти, аникроги, тил ва нутқ воситаларини пухта билишни тақозо этади. Назарий маълумотлар амалий машғулотлар билан уйғунлашмас экан, бунга эришиш мушкул. нутқ маданиятининг икки кўриниши мавжуд. Бу оғзаки ва ёзма нутқдир. Кимдир оғзаки нутққа мохир бўлса, кимдир ёзма нутқка. Нотиқлар аслида, ҳар иккаласининг ҳам устаси бўлиши керак. халқ ибораси билан айтганда, «гапга дўппи кийгизадиган» сўз усталарининг нутқи кишини ўзига ром этмасдан қўймайди. Устозлардан бири шундай деган эди: «Мен минбарга чиқсам, ўзимни милтиқ уқталган овчи олдида титраётган қуёнга ўхшатаман, ёзиш учун столга яқинлашсам, ўзимни бамисоли арслондек тасаввур қиламан.» Бу оғзаки нутққа, сўзга чечанлигим йўқ фикрни коғозга тушириш ва етказиш бобида махоратим йўқ эмас деганидир. Оғзаки нутқнинг ҳам, ёзма нутқнинг ҳам ўз талаблари, имконият доираси бор. Шундай ҳамкасбларимиз борки, сўз бобида биров олдига тушолмайди, хеч кимга гап ҳам, гал ҳам бермайди. Лекин ёзиш бобида ожиз. Иккита жумлани бир-бирига боғлаб, умумлаштира олмайди. Ўтмиш нутқ сохиблари ҳар иккаласида ҳам эътибор қозонганлар. Аслида улар бир-бирини тўлдиради, бойитади. Ҳар иккала нутқнинг имконияти ва қамровини билмаган нотиқ на унисида зўр, на бунисида. Хўш, оғзаки ва ёзма нутқнинг фарқли жихатлари бири талаффуз, иккинчиси ёзув билан ифодаланишидами? Йўқ, албатта. Оғзаки нутқ ёзма нутқка нисбатан анча фаол, жонли жараён. Оғзаки нутқ қўлланиш усулига кўра икки хил бўлади: оддий сўзлашув нутқи ва адабий сўзлашув нутқи. Оддий сўзлашув нутқи кундалик ҳаётимизда, ўзаро муомала жараёнида ишлатилса, адабий сўзлашув нутқи муайян шахслар доирасида тилнинг меъёрий мезонларини қўллаш орқали руёбга чиқади. Оғзаки нутқда шевачилик таъсири сезилиб туради. Биз қайси вилоятнинг қайси гўшасидан бўлмайлик, нутқимизда яшаган маконимизнинг сўзлашувига хос шеванинг таъсири бўлади. Бу нутқ товушларининг талаффузида ёки шевага хос сўз ва ибораларни қўллашда акс этади. Оғзаки нутқ тезкор, автоматик жараён бўлгани сабабли ўйлаб туриш, сўнг сўзда давом этиш қийин. Сўзлов ва ўйлов бир вақтнинг ўзида амалга оширилади. Бошқача айтганда, сўзлаб туриб ўйланилади, ўйлаб туриб сўйланилади. Бу борада Э. Ренан фикрини келтириш ўринлидир: “Яхши гапириш, оддий қилиб айтганда, овоз чиқара туриб яхши ўйлаш демакдир”. Оғзаки нутқ шахсий, индивидуал фаолиятдир. Шунинг учун ҳам фикрий баён ва нутқий услуб, овоз ифодалари бир-бирига ўхшайвермайди. Оғзаки нутқ сўзловчининг кайфияти, рухияти, табиати ва вазиятга, нутқий аьзоларнинг соғлом ва нормал ишлашига ҳам боғлик. Одамнинг бехол, касалманд вақтидаги нутқи билан соғлом, рухан тетик пайтидаги нутқи орасидаги фарқни сезиш қийин эмас. Киши сўзлаётганда ўз нутқига ёзаётгандагидек, етарли даражада эътибор беравермайди. Маълум бир даврада сўзлаётганида нутқида камчиликка йўл қўйганини ўзи сезиб қолса, нутқнинг кейинги холати ҳам кўнгилдагидек бўлмайди. Оғзаки нутқ ўзига хос грамматик тузилишига ва қурилиш тартибига эга бўлади. Унда гап бўлакларининг тушиб қолиши, қисқариши, алмашиниши, такрорлар, кераксиз унсурларнинг бўлиши кузатилади.Оғзаки нутқдаги маъно оттенкалари, муносабатдаги тасдиқ ёки инкор аломатлари, оханг, талаффуз, имо-ишора воситалари орқали амалга оширилади.Ёзма нутқда эса бу хусусиятларни ифода этувчи бошқа белгилар мавжуд. Унда имловий ва пунктуацион нормалар мухим роль ўйнайди. Ёзма нутқ аввало, у манба. Хохлаган пайтда уни қайта ўқиш, тузатиш, бошқа сўз ва сўз бирикмалари билан алмаштириш мумкин. Ёзма нутқ намунасидаги мақсадни тўла англаш учун имло хамда тиниш белгиларининг хусусиятларини ўкувчи хам яхши ўзлаштирган бўлиши лозим. Акс холда, матн завқу шавқидан бебахра қолади. Нутқни ёзма равишда баён этиш қадимдан қўлланиб келинган. Муншинлар, котиблар ва алломалар бу санъатни юқори даражага кўтарганлар. Ёзма ва оғзаки нутқнинг жилоси тафаккур машқларидир. Оғзаки ва ёзма нутқнинг ўзаро боғлиқлиги уларнинг шаклланиш жараёнидагина эмас, балки тараққий этишида, сайқал топишида мухим ҳам муҳимдир. Даврага чиқувчи нотиқ демоқчи бўлган мақсадини тўла бўлмасада, хомаки тархини қоғозга тушириб режалаштиради. Нимадан нимага ўтиш, қанча тўхталиш, нималарни айтиш ёки айтмаслик хақидаги чизгилар нотиқ сўзлаётган пайтда ҳам, унинг кўз олдида худди қоғоздагидек, «хаёлий суърати» намоён бўлиб туради. Акс холда нутқ меъёри бузилиб, вақт чўзилиб кетиши, аудитория яхши қабул этмаслиги мумкин. Қўпол айтганда, нотиқ ўзининг фикр тизгинини жиловлай олмасдан, «ўнглаб» кетиши мумкин. Иқтидорли адабиётшунос профессор Н.Жумахўжа фикрича, “нотиқнинг фикри ўйлари, қалб кечинмалари ёзма нутқ жараёнида роса ишланади, пишиб мумтоз даражага етади. Сўнг Оғзаки нутқда жамол кўрсатади. Оғзаки нутқ ҳам ижод жараёни. Унда инсон фавқулодда ноёб фикр, ғояларни, бадиий ифодаларни кашф этади. Уларни сўзлаб юриб, пишитиб сайқал топтиради ва қиёмини қуйма қилиб ёзма нутқида териб ёзади.” Жуда ўринли билдирилган фикр. Оғзаки нутқнинг катор вазифавий куринишлари мавжудки, улар кези келганда, ёзма нутққа жило беради. Унинг таъсирчанлигини оширади. Кундалик сўзлашув нутқи, лекторлар нутқи, радио ва телевидение нутқи, саҳна нутқи буларнинг ҳар бири алохида адибни талаб этади. Ҳар қандай сўзнинг хосияти нутқнинг моҳияти билан алоқадоргина эмас, балки мантиқий тафаккур мезони ҳамдир. Нутқ нотик, мантиқ нотиқлик атамаларининг бир ўзакдан ясалгани ҳам бу хил бирликларининг ўзаро узвий боғлиқликда намоён бўлишини англатади. Бир бирисиз рўёбга чиқмаслигини, бири иккинчисини тақозо этишини билдиради. Демак, сўз хосиятли бўлганидек, нутқ ҳам моҳиятли бўлишини уни истифода этувчилар, хусусан, бошқарув рахбарлари, ўқитувчилар, нотиқ, диктор, ритор ва лекторлар доимо ёдда тутишлари, амалда ўринли қўллай билишлари зарур.Нутқий махоратнинг икки омили бор. Бири нутқ хусусиятларини билиш бўлса, иккинчиси нутқ техникасини эгаллашдир. Нутқнинг тўғрилиги, аниқлиги, мантиқийлиги, софлиги, бойлиги, ифодавийлиги, таъсирлилиги, жўялилиги, мақсадга мувофиқлилиги унинг хусусиятларини ташкил этса, оғзаки нутқдаги овоз, дикция, пауза, уpғy, оханг, интонация, ёзма нутқдаги тиниш белгилари силсиласи нутқий техникадир. Фикрлаш техникангиз кучли, аммо овозингиз паст, таъсирсиз бўлса, ёки аксинча ўктам овоз, ўткир нафасга эга бўла туриб тафаккурингиз бўлмаса, бари бехуда. Ҳар иккаласи омихта бўлиши мақсадга мувофиқ. Тингловчи эътиборини, даставвал, нотиқнинг кўриниши, сўнгра унинг овози тортади, кейин эса нутқидаги мантиқ овоз ўқитувчининг ҳам, нотиқнинг ҳам биринчи қуроли. Шунинг учун ҳам итальян трагик актёрларидан бири Томаззо Сальвинидан «Актёр учун нима бирламчи?» - деб сўраганларида, у «биринчидан овоз, иккинчидан овоз, учинчидан овоз, тўртинчидан бошқа нарсалар»- деб жавоб бергани бежиз эмас.

Download 1.19 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   26   27   28   29   30   31   32   33   ...   70




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling