«Буюк келажагимизни мард ва олийжаноб халқимиз билан бирга қурамиз»


Download 1.19 Mb.
bet28/70
Sana25.02.2023
Hajmi1.19 Mb.
#1231233
1   ...   24   25   26   27   28   29   30   31   ...   70
Bog'liq
жамланма

Жумабой Раҳимов
«Ватаннинг шерюрак баходири»

Ануштегинлар — буюк хоразмшохлар тарихи, марду майдон саркарда ва шох, Жалолиддин Мангуберди босиб ўтган мураккаб ва шарафли йўли ҳақидаги китоб.


«Жалолиддин Мангуберди» ордени таъсис этилган ва таваллудининг 800 йиллиги кенг микёсларда нишонланган.
Китобда буюк шох ва саркарданинг улуғ бобокалони Ануштегиндан бошлаб то Алоуддин Мухаммад Хоразмшохларгача бўлган Хоразмни кудратли мустакил давлатга айлантирган аждодлари босиб ўтган шарафли йўлни боскичма-боскич ёзиб, кўрсатиб берилган.
Жалолиддин Мангубердининг ўз падари бузруквори Алоуддин Мухаммад Хоразмшох Чингизхон боскини арафасида йўл кўйган кечирилмас ҳарбий-сиёсий хатолар окибатини тугатиш ва буюк давлат шон-шухратини саклаш борасидаги мислсиз кураш ва кахрамонликлари бирма-бир ва хакконий курсатиб берилган.
Ўрта асрлар давридаги ўзбек миллий давлатчилиги — Хоразмшоҳлар салтанатининг пайдо бўлиши, унинг гуллаб-яшнаши ва ёвуз Чингизхон хамда чингизийлар ворислари томонидан таназзулга учратилиш тарихига қўл урилган. Уни ёритишда ўша даврнинг машҳур муаррихлари асарларидан асосий ва таянч манба сифатида фойдаланилган.
Ўрта аср муаррихлари ўз пайтида Чингизхоннинг Хоразмга юриши, унинг уз рақибларини кўрқитиш ва аросатда колдириш усуллари, Хоразмшох йўл кўйган жиддий хатолар, Жалолиддин Мангубердининг жасоратли юришлари ҳақида жилд-жилд асарлар ёзиб колдирганлари маълум. Лекин, бу адибларни камситмаган ҳолда айтиш жоизки, уларнинг аксарияти чингизийлар саройида хизмат қилганлар ва мўғул лашкари устунлигини кўкларга кўтаришга мажбур бўлганлар. Агарда Жалолиддин Мангуберди мардлиги, жасоратини мадх, этган шоир ва тарихнавислар мўғуллар томонидан қўлга олинса, улар қаттик азоб-уқубатли ўлимга гирифтор этилганлар. Муаллиф асарида бунга етарлича далиллар келтиради.
Жувайний, Рашидиддин, Ибн ал-Асир, Жузжоний, Мирзо Улугбек, Абулгозий Баҳодирхон китоблари, рус олимлари, тадқиқотчилари асарларининг киёсий тахлили шулар жумласидандир.
Қахрамонимиз портретига бебахо чизги мисоли яққол кўзга ташланиб туради:
Султон Жалолиддин.буғдой ранг ва ўрта бўйли. Бутун киёфасига кўра том бир туркий. Туркийча сўзлашар. Форсчани хам билар. У сокин табиатли бўлиб, бирон-бир кишини сўкиб хакоратламасди. Жиддий ва виқорли. Кулмас, кулимсирар. Оз гапирар.


Download 1.19 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   24   25   26   27   28   29   30   31   ...   70




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling