«Буюк келажагимизни мард ва олийжаноб халқимиз билан бирга қурамиз»


Download 1.19 Mb.
bet25/70
Sana25.02.2023
Hajmi1.19 Mb.
#1231233
1   ...   21   22   23   24   25   26   27   28   ...   70
Bog'liq
жамланма

«Чинор» романи
«Чинор» романи ўзбек халқ ёзувчиси Асқад Мухтор томонидан 1969 йилда ёзилган. Роман реалистик услубда ёзилган бўлиб, у инсонлар бошига тушган фожеалар ҳақида реал тарзда ҳикоя қилади. Асқад Мухтор бу романни ёзишда ҳикояни фақат яхшилик билан тугатишга уринмаган, балки ҳаётнинг реал қийинчиликларини ва у инсонни қай аҳволга солиб қойиши мумкинлигини корсатиб берган. Романда ХХ асрнинг 60 йилларигача бўлган воқеалар тасвирланган. Воқеаларнинг ҳаммаси ҳам бир ўзбек оиласи ҳақида. Бу оила катта, қадимий, маданий, меҳнаткаш ва шу маънода «тагли-зотли». Уларнинг ҳар бир аъзоси халқ ҳаётида маълум бир масъулиятли юкни ўз зиммасига олган. Жонажон тупроққа чуқур томир ёйган, бақувват ва қадимий Чинор мангулик рамзи, халқимиз тимсолидир.
Оила боши Очил буванинг сафари билан шартли равишда ўзаро боғланган қиссаларнинг ҳар бири мустақил ахлоқий эстетик фикрни илгари суради. Ҳикоятлар ва ривоятлар эса бу фикрни қувватлаб, янада мустаҳкамлайди. Романда бош қаҳрамон Акбарали Ғозиев – меҳнаткаш, камгап, новча йигит бир куни урушда ҳалок болган отасининг дўсти Бектемир билан танишиб қолади. Бектемир унга бошидан ўтган қийинчиликларни сўзлаб беради ва ундан ёрдам сўраб келганини айтади. Акбарали уни ўзи ишлайдиган конга олиб боради. Улар йўлда мириқиб гаплашиб, конни ўрганиб чиқишади. Аммо, ўша пайтда мудҳиш бир фожиа юз беради. Коннинг қулаши оқибатида Бектемир ҳалок бўлади, Акбарали эса қочиб қолишга улгуради. Аммо, Акбарали бир зум ўзини йўқотиб қўйиб, нотўғри қарор қабул қилгани учун Бектемирнинг ўлимида ўзини айблайди. Акбарали узоқ йиллар давомида виждон азобида қийналади ва турли аянчли ҳолатларни бошидан ўтказади. Бир лаҳзалик, бор ёғи бир лаҳзалик вақтни деб у азобланади.
Романнинг «Чинор» деб аталиши ҳам, романда бир мудҳиш вазиятни деб бошқа азоб-уқубатлар чинор дарахти шохлари каби куртак отиб кетганлигидадир. Бу фожиалар шажараси азим бир чинор дарахтини ҳосил қилади. Таниқли ёзувчининг бу романидан биз ҳаётда ўз ризқини топиш учун фақатгина ҳалол меҳнат ва тўғри ҳаёт кечиришнинг ўзи ҳам етмаслиги мумкинлигини англашимиз мумкин. Биз яна ҳаётнинг турли хил эгри синов ва қийинчиликларига бардошли бўлишимиз керак бўлади. Бу роман ҳаётдан тўғри хулоса чиқариш ва вақтнинг қадрига етишга ундайди. Таниқли шоир Ғафур Ғулом айтганидек, баъзида бир лаҳзалик муддат минг бир юлдузнинг сўнишига етади. Бу ерда ҳам бир лаҳзалик вақт ҳаммасини ҳал қилади.


Download 1.19 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   21   22   23   24   25   26   27   28   ...   70




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling