«Буюк келажагимизни мард ва олийжаноб халқимиз билан бирга қурамиз»


Download 1.19 Mb.
bet21/70
Sana25.02.2023
Hajmi1.19 Mb.
#1231233
1   ...   17   18   19   20   21   22   23   24   ...   70
Bog'liq
жамланма

Сарибой — бой
- Раҳматулло — саркор (ишчи)
- Ҳожи бобо — мулла
- Адол — Сарибойнинг қизи
- Бўрибойвачча — Сарибойнинг ўғли
Бадол — Сарибойнинг аравакаши
Халқимизнинг «Туяни шамол учирса, эчкини осмондакўр» деган мақолини эшитган бўлсангиз керак. Бу дегани «бирфалокат кўпчиликнинг бошига ёғилса ҳам, у ҳар кимга ҳархил таъсир қилади – «йўғон чўзилгунча, ингичка узилади» де-ганидир. Ғафур Ғулом туғилган оиланинг тақдири ёдингиздами? Ғафуржон тўққиз ёшида отасидан, ўн бешга кириб-кирмаймеҳрибон онасидан ажралади. Укалари ва сингиллари билан ғиртетим қолади. Яна қанақа пайтда денг? Айтганимиздек, бутундунёда урушнинг совуқ нафаси кезиб юрган, ўлкамизда иқ-тисодий ва маънавий таназзул айни чуқурлашган йилларда. Бун-дай пайтда ота-онасиз қолган болаларнинг ҳаёти жуда оғиркечишини тасаввур қилсангиз керак. Нима биландир қорин тўйғазиш, эгнига кийим-бош топиш осон иш эмас. «Шум бола» қиссасининг бош қаҳрамони ҳам шундай оғиркунларда отасидан айрилган, қарийб сиз тенги – ўн тўрт ёшлиболакай. Онаси бир этак болани боқиш учун кун бўйи тинимнималигини билмайди. Шум бола бўлса, тенгдошларига қўшилибэрта тонгдан то қоронғи кечгача кўчадан кирмайди. У –ерга урса кўкка сапчийдиган, бир жойда узоқроқ туриб қолсаюраги сиқилиб кетадиган, тиниб-тинчимас болалар хилидан. Кун-ларнинг бирида у онасини хафа қилиб қўйганидан хижолат бўлиб,қолаверса, бирор ой меҳнат қилиб пул топиб келиш илинжида йўлгатушади. Унинг Тошкент атрофидаги қишлоқларда кечадигансаргузаштларига саргузашт уланиб, ярим йилдан ортиқ давомэтади. Мана шу вақт мобайнида Шум бола бир-биридан қизиқвоқеалар иштирокчисига айланади. Поччаси авайлаб боқаётганқимматбаҳо қушларга қатиқ, сузма ичириб ҳаром ўлдириб қў-яди, дўсти Омонга қўшилиб Султон ўғри бошчилигидагикиссавурлар билан тунни ўтказади, кўчманчилар овулида ўликювиб шарманда бўлишади, масжид имомининг оғилхонасидаўсаллаб қолган ҳўкиз ўрнига соппа-соғ эшакни сўйиб қўйиброса калтак ейди ва ҳоказо.Шум бола қаерга бормасин, ким билан тўқнашмасин, ҳам-ма жойда катталарнинг ўзига беписанд қараши, қўпол муо-маласига дуч келади. Ўзларини гўё етимнинг бошини силай-диган ҳимматли кишилар қилиб кўрсатадиган турли ноинсоф кимса-лар унинг навқирон кучидан сувтекин фойдаланиб қолишгауринадилар. Бу ҳам майли, шу ёш болани турли қинғир йўлларгабошловчилар ҳам топилади. Масалан, юзлаб қаландарларгайўлбошчи бўлиб олиб, ҳар гапида қайта-қайта Худони тилгаоладиган иккиюзламачи Эшон Шум болани тўғридан тўғриўғирлик қилишга йўллайди. Эшоннинг Шум болага айтганқуйидаги гаплари унинг нақадар тубан кимса эканидан далолатдир: «Оёқ-қўлинг чаққонгина, эпчил йигитсан. Сен ҳам ахирқараб турмасдан, бошқачароқ йўл билан бўлса ҳам тирикчиликнинг пайидан бўлсанг эди, o‘g‘lim... Ахир кисса-кармондеган гаплар ҳам бўлади. Нақдина пул – ҳам енгил, ҳам қим-мат, ҳам яширишга осон бўлади. Нақдина бўлсин, болам,нақдина бўлсин...»аҳарнинг бир чеккасидаги хароба уйни нашаванд-бангилар йиғиладиган такяхонага айлантирган Ҳожи бобо ҳам ўзичахудожўйликда бояги Эшондан қолишмайди. Бироқ унинг қила-ётган ишлари Худонинг айтганларига мутлақо тескарилиги билан ўқувчини ҳайратга солади.
Бироқ, шуниси муҳимки, Ғафур Ғулом мана шу нурсиз, қабоҳат ва жаҳолатга тўла муҳитни ёш бола нигоҳи орқали ранг-баранг мазмунга тўла ҳолда тасвирлайди. Қиссани ўқир экансиз, ундаги ҳодисаларнинг қизиқлиги, қаҳрамонлар характеридаги ёрқин жиҳатлар Сизни бутунлай ўзига ром қилиб олади. Гарчи, юқорида айтганимиздек, бош қаҳрамон дуч келади- ган одамларнинг кўпчилиги очкўз, хасис, назари паст кимсаларбўлсада, бизнинг Шум бола бундай кимсаларни бир кўришда танийди, уларнинг чиркин муҳитидан иложи борича тезроқ қутулиш йўлларини қидиради ва албатта топади! Мана шу пайтларда Шум боланинг нақадар топқир, зийрак, баъзан эса, яхши маънода шум бола эканига қайта-қайта амин бўламиз. Қиссадан ўқиган парчамизда ҳам Шум боланинг Сарибой- дай эзма, инжиқ, хасис кимсани боплаб додини берганига гувоҳ бўлдик. Аввало шуни айтиш керакки, Шум боланинг Сарибойни мот қилиш усули Шарқ халқлари оғзаки ижоди намуналарини – эртак- ларни ижодий қайта ишлаш маҳсули ҳисобланади. Бирон муҳим воқеани айтиш учун уни бу воқеага мутлақо алоқаси йўқ таф- силотлар орқали баён қилиш усули, жумладан, «Уч ёлғонда қирқ ёлғон» эртагида учрайди. Шарқ адабиётининг катта билимдони ҳисобланган Ғафур Ғулом ўз Шум боласини бу сафар айни шу усул билан Сарибойнинг ғазабидан омон олиб чиқиб кетади. Гувоҳи бўлганимиздек, шу пайтга қадар бу эзма ва лақма бойга одам боласи тенг кела олган эмас. Унинг қўлида умрбод хизмат қилиб чарчаган кишиларнинг дарду алами ичида. Ҳеч бири юрак ютиб хўжайинга гап қайтара олмайди. Гап қайтариш қайда, умуман, бу одамга рўпара келишдан қўрқиб юришади. Чунки, хоҳ яхши, хоҳ ёмон гап бўлсин, Сарибой нуқул «хўш, иннайкейинчи» деб, Шум бола айтганидек, «одамни хит қилиб юборади». Хўш, нима қилиш керак? Бу ёқда олмалар пишиб, тагига тўкилиб, увол бўляпти. Хў- жайин рухсатисиз теришса ҳам бир бало, вақтида терилмай қолиб кетса, яна бир бало. Ҳар икки ҳолда ҳам бечора хизматкорлар айбдор бўлиб қолади. Шу муаммони ечиб келиш Шум боланинг чекига тушган. Сезган бўлсангиз, бировларнинг дарду ташвиши, оламда бў- лаётган минг турли ишлар Сарибойнинг етти ухлаб тушига кир- масди. У дунёда фақат ўзим бўлай деб яшайдиганлар хили- дан эди. Шу аҳволда Шум бола хўжайиннинг «иннайкейин»игамуносиб жавоб топиши, энг муҳими эса, бойни бу саволни бериш- дан бездириб ташлаши керак! У Сарибойни унча-мунча гап билан, янгилик билан лол қилиб бўлмаслигини яхши билади. Демак, «сопини ўзидан чиқариш» – бойнинг «нозик жойи»дан ушлаш лозим. Унинг нозик жойи эса мол-мулки, бойлиги билан боғлиқ. Гап ана шу мавзуга бурилса, «бойнинг чайнаб турган яхна тилни ютишга ҳам дармони қолмайди». Бир хабарни иккинчи бир хабарга шундай улаш керакки, натижада «иннайкейин» деган бемаъни саволни беришга Сарибойнинг юраги дош бермасин. Шум бола худди шундай қилади ҳам. «Дандон сопли пи- чоқ»нинг синиши билан бошланган гап кенжатой ўғил Бўри- бойваччанинг «теракдан йиқилиб ўлиши» билан тугайди. Бу ҳам етмагандай, бойнинг турмушга чиқмаган ўртанча қизи «дунёга арзийдиган ўғилча туғгани», чақалоқ эса Бадал аравакашга «қуйиб қўйгандай» ўхшаши тўғрисидаги гаплар Сарибойни, ниҳоят, йиқитади. Шундан кейин ҳам эзма бой «иннайкейин»лаб кўрсинчи! Нафақат бу воқеада, балки бутун қисса давомида биз Шум боланинг топқирлиги, ҳозиржавоблиги, ҳар қандай қийин вазиятдан бир амаллаб соғ чиқиб кета олишига қайта-қайта амин бўламиз. Энди «Шум бола» қиссасида учрайдиган кўплаб бадиий тасвир воситаларидан айримларини – ўхшатишларни эътиборингизга ҳавола этамиз: «Ит қувган тулкидай олазарак Омон менга эргашди»; «Ўчоқдан чиққан зангори тутун осмонга ўрлаб, теварак- атрофга кўрпадек ёйилар эди»; «Ҳазрат бўлса, ўзини умр бўйи ўликдан бошқа нарсани ювмаган кишидай қилиб кўрсатишга ҳаракат қилар эди»; «Сирланган хумчага тушган сичқондай тўрт томонга аланглаб ўзимга бир нажот йўли қидирар эдим»; «Зинадан чиққан итдек тўрт оёқлаб нарвонга тирмашиб томга чиқдим»;»Ора-чорада тор кўчалар йўлимни тўсиб қолса ҳам, тулки қувлаган товуқдай сакраб ўтиб кетар эдим»; «Хотин қозоннинг қопқоғини очди – балиқдай бўлиб оппоқ лаганда мошкичири чиқди, ўртага қўйдилар»; «Қўйлар худди сутга тушган сичқондай бошларини кўтариб сузар эдилар»; «Ҳар икковимизнинг юрагимиз дард теккан терак япроғидай қалтираб турибди» ва ҳоказо.



Download 1.19 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   17   18   19   20   21   22   23   24   ...   70




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling