«Буюк келажагимизни мард ва олийжаноб халқимиз билан бирга қурамиз»


Download 1.19 Mb.
bet18/70
Sana25.02.2023
Hajmi1.19 Mb.
#1231233
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   ...   70
Bog'liq
жамланма

Пиримқул Қодиров

П иримқул Қодиров 1928 йил 25 октябрда Тожикистон Республикасининг Шаҳристон туманидаги Кенгкўл қишлоғида туғилган. Ўрта Осиё университетити (ҳозирги ЎзМУ)нинг Шарқшунослик факультетини тугатган (1951). Дастлабки ҳикояси – “Студентлар” (1951), “Қадрим” (1961), “Эрк” (1968), “Мерос” (1974), “Акрамнинг саргузаштлари” (1974), “Яайра институтга кирмоқчи” (1979), шунингдек, маънавий-ахлоқий масалаларга бағишланган “Нажот” (“Бахиллар ва ботирлар”, 1980) қиссалари нашр этилган. “Уч илдиз” (1958), “Қора кўзлар” (1966), “Олмос камар” (1976), “Юлдузли тунлар” (1979, ушбу асарнинг давоми “Авлодлар давони” 1989), “Она лочин нидоси” (2000) каби романлар муаллифи. Ўзбек тили ва адабиётининг илмий-назарий масалаларига оид рисолалар (“Тил ва дил”, 1972 ва бошқа) ҳамда 2 жилдли “Адабиёт назарияси” учун “Адабий асарнинг тили” ва “Адабий жараён” бобларини ёзган. “Қадрим” қиссаси асосида “Сенинг изларинг” бадиий филми, “Юлдузли тунлар” романи ва “Жон ширин” ҳикояси асосида кўп серияли видеофилмлар суратга олинган.


Пиримқул Қодиров 2010 йил 21 декабрь куни Тошкент шаҳрида вафот этган.Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими (1978). Ўзбекистон Давлат мукофоти лауреати (1981). Ўзбекистон халқ ёзувчиси (1988). “Эл-юрт ҳурмати” (1998), “Шуҳрат” медали (1994), “Буюк хизматлари учун” (2006) орденлари билан мукофотланган.


«Юлдузли тунлар»
Асарда тарихий воқеалар бадиий тасвир билан уйғунликда тасвирланган. Асар икки ёш: Тоҳир ва Робиянинг мажнунтол остидаги учрашув тасвири билан бошланади. Замон нотинч бир пайтда Тоҳирнинг ягона умиди андижонлик тоғаси Мулла Фазлиддиндан эди. Тоҳир Робия билан Андижонга жўнаш фикрига келган эдилар, аммо эртасига тоғаси Қувага кўчиб келади ва Тоҳирнинг йўли бекилади.Тоҳир – мард, жасур, бир сўзли йигит. Бобурнинг оддий аскаридан унинг қўрбошиси, яқин маслакдошига айланади, Бобурнинг оғир кунларида ёнида далда бўлади. Аммо мансаб кишини ўзгартиради, Тоҳир ичкиликка кўп берилади, ўзига ёрдам берган Маматга (гарчи ундан катта бўлса ҳам) кичкина хатоси учун мушт туширади.Асарни ўқиган сайин Бобурнинг характери, ички кечинмалари очила бошлайди. Бобур отаси вафотидан сўнг жиддийлашиб, масъулияти ортганини ҳис қилади. Бошидан ўтган воқеаларни «Вақое» номли дафтарга қайд қилиб боради («Бобурнома» энг аввал шундай деб аталган). Ёш шаҳзоданинг бошига қанча синовли кунлар тушади, айнан шу пайтларда яқинларининг (хусусан, рафиқаси Ойишабегим) садоқатини ҳам билиб олади. Бобурнинг илмга чанқоқлиги, истеъдодлилиги, беғуборлиги, оқкўнгиллилиги, меҳрибон ва самимийлиги воқеалар ривожида акс эта боради. Масалан, Бобурнинг опаси Хонзодабегим билан суҳбатида буни кўришимиз мумкин: «...Хонзода бегим ўтирган кўйича укасига қўл чўзиб, йиғи аралаш илтижо қилди: – Мен сизнинг пок қалбингиздан адолат излаймен! Қалбингиз нима буюрса, сиз менга шуни буюринг! Мен розимен! Бобур сакраб ўрнидан турди-ю, опасининг қўлларидан олиб, уни ўрнидан турғазди: – Йиғламанг, бас! – деди. Аммо Бобурнинг ўзи ҳам кўнгли эриб, кўз ёшини зўрға тутиб турарди. – Сиз менга барча бекларимдан яқинроқсиз. Бир туғишган ягона эгачимсиз. Сиз туфайли не оғирлик келса, майли, кўрай! Хотиржам бўлинг! Токи бормен, суймаган одамингизга узаттирмасмен!» Асардаги қаҳрамонлардан бири – Моҳимбегим. У Бобурнинг хотинлари ичида энг зукко, фаросатли, билимли, суюкли аёл. Моҳимбегим болаларини ақлли, ўқимишли, отасига меҳрли қилиб тарбиялайди. Буни кўрган Бобурнинг Моҳимбегимга янада меҳри ортади, уни эъзозлайди ва Моҳимбегим эъзозга лойиқ эди. Асарни ўқиш жараёнида шунга амин бўлдимки, тарихда Бобурдек ҳалим, истеъдодли шоҳ бўлмаган бўлса керак. Пиримқул Қодиров ушбу асарнинг давоми сифатида кейинчалик «Авлодлар довони» романини яратади.


Download 1.19 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   ...   70




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling