«Буюк келажагимизни мард ва олийжаноб халқимиз билан бирга қурамиз»


Download 1.19 Mb.
bet20/70
Sana25.02.2023
Hajmi1.19 Mb.
#1231233
1   ...   16   17   18   19   20   21   22   23   ...   70
Bog'liq
жамланма

Ғафур Ғулом
Ғ афур Ғулом 1903 йил 10 майда Тошкент шаҳрида туғилган. Ўзбекистон халқ шоири (1963). Тошкент шаҳрида Кўрғонтеги маҳалласидаги эски мактаб ва мадрасада, рус-тузем (1916) ва «Ҳаёт» мактабларида (1918) тахсил олган. «Динамо», «Йигит», «Эгалари эгаллаганда», «Хитойдан лавҳалар» (1931), «Тирик қўшиқлар» (1932), «Кўкан» (1934), «Сизга» (1935), «Чашма» (1939), «Янги шеърлар», «Шеърлар» (1946), «Ўзбек элининг ғурури» (1949), «Шараф кўлёзмаси» (1950), «Танланган асарлар» (1956—59, 4 жилдли) шеърий тўплам ва достонлари, «Жўрабўза» ҳикоялар тўплами, «Мухбир суди» (1929) пьесаси ҳамда «Нетай» (1932), «Тирилган мурда» (1935), «Ёдгор», «Шум бола» (1938) каби қиссалар муаллифи. Асарлари асосида театр спектакллари ва кинофильмлар яратилган («Шум бола» ва бошқа). «Отелло», «Қирол Лир» сингари жаҳон ва рус адабиёти дурдоналарини ўзбек тилига таржима қилган. 1966 йил 10 июлда Тошкентда вафот этган. Вафотидан сўнг «Буюк хизматлари учун» ордени билан мукофотланган (2000).
«Шум бола» қиссаси


«Шум бола» — ўзбек ёзувчиси ва шоири Ғафур Ғулом қаламига мансуб қисса. Муаллиф асарни 1936 йил ёзган. Қисса бир неча марта нашр қилинган. Қиссада ижодкорнинг болалиги, 20 аср бошидаги Тошкент ҳаёти тасвирланган.
Қисса ўткир ҳажвий асар бўлиб, ҳақиқий воқеалар ва шахслар тақдирига асосланган. Асар марказида ёзувчининг ҳаётидан олинган кўп фактлар турган бўлса-да, у автобиографик эмас. Унда ҳақиқий тарихий фактларга нисбатан бадиий тўқима, фантазия кучли.
Қиссани Ф. Шайҳутдинова (1968) ҳамда А. Наумов (1970) рус тилига, В. Гримич (1991) украин тилига таржима қилган.
1977 йил асар асосида «Шум бола» филми суратга олинган. Филм ҳам ўзбек, ҳам хорижий филм танқидчилари таҳсинига сазовор бўлган.


Асар қаҳрамонлари
- Қоравой — шум бола
- Омон — Қоравойнинг дўсти
- Қодир ака — самоварчи
- Султон — ўғри
- Шарифжон — мулла

Download 1.19 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   16   17   18   19   20   21   22   23   ...   70




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling