«Буюк келажагимизни мард ва олийжаноб халқимиз билан бирга қурамиз»


Download 1.19 Mb.
bet17/70
Sana25.02.2023
Hajmi1.19 Mb.
#1231233
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   ...   70
Bog'liq
жамланма

«Уфқ» трилогияси

«Уфқ» трилогияси Саид Ахмад ижодида алоҳида ўрин тутади. Трилогия ХХ аср миллат ҳаётининг ўн йиллик даври – иккинчи жаҳон уруши, уруш ва урушдан кейинги йиллар воқеаларини ўз ичига олади. Трилогияда ўша йиллари халқ бошига тушган мусибатлар, одамлар кўксидаги армонлар, шу муносабатларни енгишга қодир мислсиз матонат ва шижоатлар ёзуви истеъдодига хос эҳтирос, зўр илхом билан акс эттирилган. Асарда Икромжон, Жаннат, Азизхон, Дилдор, Асроракаби теран, халқчил, ёрқин миллий образлар яратилган.


Ушбу романда халқимиз ҳаётининг кичик, бироқ мазмун-моҳияти жиҳатдан жуда долзарб даври акс эттирилган. Чунки халқимиз уруш арафасидаги, Иккинчи жаҳон уруши ва ундан кейинги йилларда мислсиз фидойилик, қаҳрамонликлар кўрсатди. Узунлиги 270 км.дан Катта Фарғона каналининг қўл кучи билан 45 кунда қазиб битказилиши мисли кўрилмаган жасорат, ҳар қандай жаҳон рекордини ортда қолдирар эди. Тарихий маълумотларга кўра, канал қазишда 160 минг киши қатнашган, канал трассасида 17,8 миллион метр куб тупроқ чиқарилган, шундан фақатгина
1,7 миллион метр куб тупроқ механизмлар ёрдамида қазилган. Уруш йилларида халқимизнинг фронт ва фронт ортидаги оғир меҳнати, урушдан кейинги тикланиш давридаги чеккан заҳматларининг ҳар бир куни жасорат эди. Бу улкан ишларнинг ортида қўли қадоқ жонли одамлар, уларнинг мураккабликлар тўла суронли тақдири, орзу-армонлари бор эди. Саид Аҳмад худди шу фидойи инсонлар ҳаётини, кечинмаларини қаламга олган, улар ҳақида бир эмас учта жозибали, лекин бўёқларга бой, ҳаяжонли китоб битган. Уларни жамлаб, «Уфқ» деб номлаган. Дарҳақиқат, роман уч катта даврни ўз ичига олгани учун уни романтрилогия деб атаймиз. Асарнинг дастлабки китоби «Қирқ беш кун», иккинчи китоби «Ҳижрон кунларида», учинчи китоби эса «Уфқ бўсағасида» деб номланган. «Қочоқ» деб шартли номланган парча романнинг «Ҳижрон кунларида» деб аталувчи иккинчи китобидан олинган. Эътибор берган бўлсангиз, ушбу парча жуда оғир ўқилади, аниқроғи, уни ўқиш эмас, ҳис қилиш оғир. Уруш қаҳрамони Икромжон Усмонов фронтдан бир оёғидан ажраб, қайтиб келади, ортидан унга бериб улгурилмаган ордени ҳам тантанали топширилади. Бундан руҳланган Икромжон ва унинг рафиқаси Жаннат хола барча билан баробар меҳнат қиладилар. Бироқ улар ҳаётида фалокат юз беради - уларнинг еру кўкка ишонмай ўстирган ёлғиз ўғиллари Турсунбой урушга кетаётиб қочади, уларнинг юзини ерга қаратади. Энг ёмони, Турсунбой қочиб келиб, улар ўзлаштираётган тўқайзор ичкарисига жойлашиб олган. Бу сирни онаси Жаннат холагина билади. У икки ўт орасида. Бир томондан, ўғлининг Ватанга хиёнати ич-ичини ўртаса, иккинчи томондан, ёлғиз фарзандига жони ачийди. Қочоқ ўғлини боқиш, уни кишилар кўзидан яшириш билан овора бўлиб, тинкаси қуриган муштипар она касалланиб қолиб вафот этади. Икромжон ўғлининг иснодига чидай олмай юрганда, тўқайда Турсунбойни учратади. Ота ва бола ўртасида жиддий тўқнашув бўлиб ўтади. Икромжон ўғлини элюрт олдида узр сўратмоқчи, дилига инсоф солмоқчи бўлади. Бироқ нобакор ўғил кўнмайди, ота қўлидан қочиб кетади. Қочоқ ўғил Турсунбой «...oтa дийдоридан, она меҳридан, ёр-биродарлари даврасидан олисда, чақирса овоз етмайдиган жойда қувғин бўлиб, оламдан ўтади». Асарда Турсунбой қилмиши қораланади, ҳатто отаси ҳам хиёнаткор ўғилни маҳв этишга тайёр. Аввало, ота-онадан ҳам айб ўтган: улар ёлғиз ўғилларини эрка, тантиқ қилиб ўстирганлар. Бугун эрка фарзанд уларни эл орасида шармисор қиляпти. Бироқ бу айбловлар замирида урушни қоралаш, бу қирғинбаротни ўйлаб чиқарганларни лаънатлаш ётибди. Уруш ота-оналарни фарзанд жоғида куйдирди, болаларни етим қилди, мамлакатни харобага айлантирди. Барча бахтсизликларнинг сабаби - ана шу уруш. Сўз гарчи Турсунбой тақдири ҳақида кетаётган бўлсада, асарда у ёлғиз персонаж ҳисобланмайди. Сиз буни яхши биласиз, чунки «Уфқ» трилогиясини тўлиқ ўқигансиз (қайсингиз ўқимаган бўлсангиз, маслаҳатимиз - роман билан албатта танишиб чиқинг). Ёзувчи «Уфқ» романида халқимизнинг уруш ортидаги меҳнати, машаққатли ҳаётини Икромжон, Жаннат хола, Тўланбой, Низомжон, Асрора, Дилдор, Зеби, Аъзамжон каби қатор қаҳрамонлар тақдири орқали ёрқин тасвирлайди. Устоз адиб Абдулла Қаҳҳор ёзувчининг ушбу асардаги маҳоратини шундай таърифлайди:»Бу китобни («Уфқ» романини) китобхон бошдан-оёқ шавқ билан, ҳеч қаерда туртинмасдан, диққати сусаймасдан, иштаҳаси бўғилмасдан ўқиб чиқади. Китобда қимирлаган ҳар бир жоннинг қайғуси, қувончи, қилиш-қилмиши, муҳаббати, ғазаби, оғзидан чиқадиган ҳар бир сўзи рост...». Дарҳақиқат, ушбу асар «... одамга қувват берадиган умид. унинг бошини «тошдан» қиладиган ишонч барқ уриб турган ҳақиқий ҳаёт манзарасидир». Ушбу роман учун бунданда юксак баҳо бўлмаса керак. Бадиий ижод қонуниятларига таяниш зарурати, ҳис – ҳаяжонни кучайтириш, тафаккурни ривожлантириш, айниқса, драматик асарларни ўрганишда аниқ сезилади. Саҳнада ижод этишга мўлжалланган асар ўқувчи онгини фаоллаштиради, ҳис-туйғуларини кучайтиради. Ҳар бир қаҳрамон ўз нутқи, сўзлаш усули, хатти-ҳаракати билан ўқувчининг кўз ўнгида яққол гавдаланади, ўқувчилар артист ва режессиор фаолиятига таалуқли бўлган бадиий ва ижодий вазифани ҳам англаб оладилар. Образлиликни, жозибалиликни, изчилликни, ҳаяжонланишни идрок этиш – буларнинг ҳаммаси ёш китобхоннинг тасаввурига таъсир этувчи бадиий тилнинг гўзаллигига таалуқли бўлиб, булар асарни чуқур ҳис этишларига ёрдам беради. Абдулла Қаҳҳор-Илҳом ва маҳорат самараси деб номланган тақризида Уфқ ҳақида тўлиб-тошиб гапиради, ўзига, халққа манзур бўлган асарнинг фазилатларини тақризда кўрсатиб беради. Бу – соф ҳаёт, ёзувчининг қалбини ўртаган, ардоқлаган, унга илҳом берган ҳаёт тасвири, оғир ва шу билан бирга гўзал, мунгли ва шу билан бирга фараҳбахш, мусибатга тўла ва шу билан бирга одамга қувват берадиган умид, унинг бошини тошдан қиладиган ишонч барқ уриб турган ҳақиқий ҳаёт манзарасидир Уфқ романига юксак баҳо берган ёзувчи уни Ҳамза номидаги Республика Давлат мукофотига тақдим этади. Анча қаршиликларга қарамай, Саид Аҳмаднинг ўзи ёзганидек: барибир орадан ўн тўрт йил ўтиб, Уфқ шу мукофот билан тақдирланди. Афсуски, Абдулла ака мен лауреат унвонини олганимда оламда йўқ эди. Саид Аҳмаднинг хотираларида устознинг ана шундай ажойиб хислатлари кўп тилга олинади

Download 1.19 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   ...   70




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling