«Буюк келажагимизни мард ва олийжаноб халқимиз билан бирга қурамиз»
Download 1.19 Mb.
|
жамланма
«ОДАМ БЎЛИШ ҚИЙИН»
Ўлмас Умарбековнинг «Одам бўлиш қийин» асари ёшлар хаётининг маьнавий-ахлоқий муаммолари инсонларнинг мураккаб муносабатлари хақида яратилган романдир. Адиб бунда болаларнинг бепаён орзулар олами ёшларнинг лаззатли ва эхтиросли мухаббатини вафо хиёнат умуман кишилик жамиятидаги турфа муносабатларни ғоят чуқур ва самимий тасвирлаган. Илк бора Ғафур Ғулом номидаги Адабиёт ва саньат нашриёти томонидан 1985 йилда нашр этилган. Абдулла мактабни олтин медаль билан битириб Мингбулокқа бувиси ёнига келди. У қишлоққа тез тез келишни ёқтирарди. У келганида тоғаси Обид ўғилли бўлади. Келинойиси бундан олдин 4та туққан аммо барини қаро ер бағрига беришган эди. Абдулла ўзининг эски ўртоғи Гулчехрани учратади. Дастлаб уни танимайди, Гулчехра охирги 2 йилда жуда ўзгарган эди. Гулчехра Абдуллани битирув кечасига таклиф қилади. Вальсга тушишади. Абдулла аллакачон қизга тамомила мафтун бўлиб улгурган эди... Тунда улар пинхона учрашадиган бўлишди, сокин тун бағрида, чарақлаган юлдузлар оғушида... Бу давомий учрашувлар иккаловининг ҳам ҳаётини ўзгартириб юборади. Кечани раис битирувчиларнинг бари бир овоздан қишлокда қоламиз дейишгани учун уюштириб бераётган эди. Абдулла қизни шаҳарда ўқишини жуда хохларди аммо Гулчехра онаси бетоблиги туфайли шахарга кетолмасди. Абдулланинг отаси хам қаттиқ бетоб эди. У ўғлининг қайтишини кутарди уни Ленинградда янги очилган ядро инситутида ўқитмоқчи эди. Абдулла дадасига профессор дўсти берган уйнинг манзилини олади. Профессор Абдулланинг зехни ўткирлиги камгап оғир босиқлигини кўриб қизи Сайёра билан уни агар рози бўлса Ленинградга ўқишга юборишини айтади. Абдулла ўйлаб кўришини айтади аммо севинчи ичига сиғмас , Сайёранинг қувноқлиги, эркалиги унинг кўзига бошқача кўрина бошлаган , шунда у ўзини мутлоқ ўзга олам остонасида турганлигини хис қила бошлаган эди. Турсун ака (профессор) инситут билан шартномаси 4 йил бўлиб бу муддатда қизини ўқишга юборадиган йили тугайди. Аммо у фақат қизи учунгина Абдуллани Ленинградга боришини истамас инситутнинг келажаги ва ахамиятини билган холда юбормоқчи эди. Қизига йўлдош топиш бу иккинчи масала эди. Эртасига Абдулла кетишга рози эканлигини айтгани келади аммо бу пайт уйда уйдагилар мехмонга кетишганди. Сайёра танца тушишни таклиф қилади улар «Танго»га тушишади ва яқинроқдан танишиб олишади. Абдулла уйига келганда ота онаси хомуш ўтиришарди. Кейин билса Гулчехранинг онаси вафот қилган. Гулчехра... Қандай унутди?! Гулчехрага Ленинградга ўқишга кетишини айтаркан, тез-тез йўқлаб тураман, келаман деб кўп ваьдалар қилиб кетган эди. Унга Ленинграддан ёзган биринчи хати хам шу мазмунда бўлди.. Гулчехра архитектурага қизиқади. Тошкентга Ўқишга киради. У ўзи яшаб турган Мингбулоқ макетини ясайди. Гулчехрани синфдоши Самад хам ёқтирарди. Гулчехра унинг севгисини рад этганди Бу орада Абдулла Сайёра билан хам муносабатлари шунчаки дўстликдан ортиқроқ даражада. Турсунали ака профессор, яхши одам. Гулчехрага уйланиб нима рўшнолик кўрардим деб ўйларди у.. Тасаввурида фақат молхона эски уй гавдаланди холос. Шунча яқинликдан, ваьдадан сўнг алдаш, яхши одамнинг иши эмаслигини биларди. Аммо у яхши эмасди, у ОДАМ эмасди.. асар шу еридан бошлаб нега асар “Одам бўлиш қийин” деб номланганини тушуна бошлаймиз. Гулчехра Абдулладан хомладор эди..Бахтга қарши Сайёра хам энди бокира эмас.. у тўлалигича Абдуллага ишонар, тўла ихтиёрини унга топширган эди. Зотан йигит-қиз ўртасидаги яқин дўстликнинг чўққиси шу эрур. Абдулла икки ЎТ орасида эди. Абдулла Гулчехрага болани олдириб ташашлик кераклигини айтади. Отасига эса Сайёра билан турмуш қурушга рози эканлигини билдиради. Гулчехра барча орзу-истаклари саробга айланганидан хўрлиги келарди, тақдирини лаьнатларди. Тошкентда ўзи лойихалаштираётган бино бўйлаб сайр қилгани боради. Аммо бино хали битмаган эди. У 5-қаватдан йиқилади. унинг эрталаб жасадини топишади... Абдулланининг бувиси неварасини қарғайди, отаси оқ қилади. Турсунали ака ва Сайёра ундан юз ўгиришади. Асар трилогик тарзда якунланади. Кўз ёшларни тутиб туриш иложсиз... Катталар оламига тушуниш қийин.... Одам бўлиш қийин... Download 1.19 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
ma'muriyatiga murojaat qiling