«Буюк келажагимизни мард ва олийжаноб халқимиз билан бирга қурамиз»
Download 1.19 Mb.
|
жамланма
Амир Темур
А мир Темур Ўрта, Жанубий ва Ғарбий Осиё, шунингдек, Кавказ, Поволжья ва Рус тарихида муҳим ўрин тутган Ўрта Осиёлик туркий ҳукмдор, саркарда ва зобит. Саркарда, пойтахти Самарқанд бўлган Темурийлар салтанати (1370 йил) асосчиси. Амир Темур 1336 йил 9 апрель куни Кеш (Шаҳрисабз) яқинидаги Хўжа Илғор (Яккабоғ) қишлоғида туғилган. Ривоятларга кўра, у қўлида қип-қизил қон бўлаги билан, сочлари эса мўйсафид каби оппоқ ҳолатда туғилган, бундай ҳолат Чингизхон ҳақида ҳам гапирилган. Унинг отаси амир Муҳаммад Тарағай турк авлодининг барлосларидан бўлиб, Мовароуннаҳрда ўзига яраша обрў-эътиборга эга, нуфузли зиёлилардан бўлган. Унинг ота-бобоси афсонавий туркий Алан қува шажарасидан келиб чиққан бўлиб, Чиғатой улусининг саройдаги обрў-эътиборли кишилари қаторидан жой олган. Кеш ва Нефес атрофидаги ерлар уларга қарашли мулк ҳисобланган. Темурнинг отаси Тарағай доимий равишда хон улуси бўлмиш Ил дарёси қирғоғига чақирилувчи чиғатой беклари қурултойларида иштирок этган. 1355 йил у Турмуш оға барлоси амир Жакунинг қизига уйланади. Мовароуннаҳрнинг бош амири Қозағон Амир Темурнинг қобилиятларига ишонч ҳосил қилиб, шу йилиёқ унга невараси Улжай Туркан оғани никоҳлаб беради. Ушбу никоҳ шарофати билан Қазоғоннинг невараси амир Ҳусайн ва Амир Темурлар иттифоқи вужудга келади. Бу иттифоқ мўғулларга қарши курашда жуда қўл келади. 1356 йил Амир Темурнинг 2 ўғли дунёга келади — Жаҳонгир ва Умар Шайҳ. ХIII аср боши ХIV аср охирларига келиб Моварауннаҳрнинг иқтисодий аҳволи кундан-кунга ёмонлашиб боради. Бундан Мўғулистон хони Туғлуқ Темур фойдаланиб қолади ва ҳеч қандай қаршиликсиз Қашқадарёгача етиб боради. Амир Темур унга хизмат қилишни бошлайди. Бироқ, Туғлуқ Темур Моварауннаҳр ҳукмдори этиб ўзининг ўғли Илёс Ходжани тайинлайди ва Амир Темур шаҳзодага хизмат қилишдан бош тортиб, Балх ҳукмдори амир Ҳусайн билан бирлашиб олиб, мўғуллар билан қатъий жангга киришади. Бу вақтда Самарқандда сарбадорлар – “дорга осилувчилар”, шунингдек, мўғулларга қарши курашувчилар ҳукмрон сурган. Мазкур халқ ҳаракатининг “Ёки озодлик учун кураш, ёки дорга осилган калла” шиори ҳам унинг иштирокчилари томонидан яратилган. 1370 йил Амир Темур Балхда бўлиб ўтган қурултойда Туроннинг бош амири этиб эълон қилинади. Чингизнинг қизи Сарой Мулк Хоним билан никоҳи эса Амир Темурга «гурган», яъни “хоннинг куёви” фахрий унвонини берди. Амир Темурнинг асосий вазифаси парчаланган давлатга бардош бериш ва алоҳида ерларни бир давлатга бирлаштиришдан иборат бўлган. Мазкур давлатнинг пойтахти этиб у Самарқандни тайинлаб, тезкорлик ила шаҳарнинг ҳимоя деворларини, қўрғонлар ва саройларни барпо этишни бошлайди. Амир Темур Амударё ва Сирдарё орасидаги ерларни, шунингдек, Фарғона ва Шош вилоятларини ўзига бўйсундириб, бирлаштиради, сўнгра босқинчилик юришларини бошлайди. Амир Темур ҳукмронлиги 35 йил давом этган (1370 - 1405). У Инд ва Гангдан Сирдарё ва Зарафшонгача, Тянь Шаньдан Босфоргача бўлган катта салтанатни яратган. Ҳаётининг катта қисмини юришларда ўтказган. Амир Темур 1405 йил Хитойга юриши вақтида Ўтрор шаҳрида вафот этган. Амир Темурнинг ҳаётлик вақтида давлат бошқаруви ҳақида сўзловчи “Темур тузиклари” номли махсус асар ёзилган. Асар икки қисмдан иборат бўлиб, Ўрта асрнинг бебаҳо тарихий манбаси ҳисобланади. Унда Темурнинг ҳаётий воқеалари билан боғлиқ таржимаи холи, атоқли давлат арбоби ва саркарданинг ҳарбий санъатга бўлган нуқтаи назари, давлат тузилиши ва бошқаруви кабилар баён қилинган. Амир Темур томонидан яратилган марказлашган, кучли бошқарувга эга давлат ушбу бебаҳо қоидалар мажмуаси ҳисобланмиш китоб асосида яратилган. Йирик давлатни яратиб, Амир Темур мамлакатнинг иқтисодий ва маданий ривожи учун шароитларни тайёрлаган. Ўтган даврларнинг қадимий анъаналари янги тарихий кўринишда қайта тикланади. Яқин ва Ўрта шарқ бўйлаб Моварауннаҳр савдо-сотиқ, иқтисод ва маданият марказига айланиши замирида, Самарқанд, Кеш, Бухоро, Термиз, Тошкент, Марв ва бошқа қадимий шаҳарлар ободонлаша бошлаган. Масжид, мадраса, мақбара, карвон-сарой ва ҳаммомларнинг катта бинолари қад ростлай бошлаган. Ҳар қандай ғалаба меъморчиликда абадийлашиши одатий ҳолатга айланиб қолган. Қурувчилик фаолиятида Амир Темур маълум бир сиёсий мақсадларга амал қилган – у қурдирган иншоотлар салтанатининг куч-қудратини кўрсатиб бера олиши керак бўлган. Бошқарув йиллари давомида Амир Темур феодал тарқоқликка барҳам беради, Франция, Англия, Кастилия каби йирик Оврупа қиролликлари билан савдо-дипломатик алоқаларни йўлга қўяди. Афсуски, Амир Темурнинг вафотидан сўнг Ғарбий Оврупа билан савдо-дипломатик алоқалар ниҳоясига етади. Амир Темур тарих саҳифаларида Александр Македонский, Дарий Первый, Юлий Цезарь каби йирик саркардалар билан бир қаторда туради. Амир Темур — инсоният тарихидаги энг қатъиятли шахслардан биридир. Турли манбаларга таянган ҳолда, у ҳақидаги билимларимизда ҳам ҳукмдор, зобит, саркарда, ҳам жангчи сифатида гавдаланади. Download 1.19 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling