«Буюк келажагимизни мард ва олийжаноб халқимиз билан бирга қурамиз»
Download 1.19 Mb.
|
жамланма
- Bu sahifa navigatsiya:
- «Кеча ва кундуз» асари
Ч ўлпон (1897-1938)
Абдулҳамид Сулаймон ўғли Чўлпон (Юнусов) 1897 йилда Андижон шаҳрида туғилган. Дастлаб мадрасада (1908-12), сўнгра рус-тузем мактабида (1912-14) таҳсил олган. Шоирнинг адабий мероси шеърият, наср, драматургия, публицистик ва адабий-танқидий мақолалар ҳамда таржималардан иборат. Шеърий асарлари «Ўзбек ёш шоирлари», «Уйғониш» (1922), «Булоқлар» (1923), «Тонг сирлари» (1926) ва «Соз» (1935) тўпламларида, шунингдек, турли газета ва журналларда эълон қилинган. 20-йилларда ёзган «Ойдин кечаларда», «Қор кўйнида лола», «Новвой қиз» сингари ҳикоялари ўзбек адабиётидаги лирик насрнинг дастлабки мумтоз намуналаридир. «Кеча ва кундуз» (1936) романи ҳамда «Ёрқиной», «Халил фаранг», «Ўлдирувчи» (1921), «Севги ва салтанат», «Чўпон севгиси» (1922) каби пьесалари ҳам бор (бу асарларнинг аксарияти бизгача етиб келмаган). А.С. Пушкин («Борис Годунов», «Дубровский»), И.С. Тургенев («Чўри қиз»), И. Франко («Миллион», «Феруза»), Л. Андреев («Губернатор», «Осилган етти кишининг ҳикояси») сингари рус ва бошқа халқлар адабиётининг мумтоз асарларини катта маҳорат билан таржима қилган. Унинг таржимасидаги У. Шекспирнинг «Ҳамлет» трагедияси ўзбек таржима санъатининг шоҳ намунаси ҳисобланади. У 1938 йил 14 июль куни ҳибсга олиниб, кўп ўтмай, Тошкент шаҳри атрофида отиб ташланган. Вафотидан сўнг Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Республикаси Давлат мукофоти (1991) ва «Мустақиллик» ордени (1999). «Кеча ва кундуз» асари Абдулҳамид Сулаймон ўғли Чўлпон қаламига мансуб «Кеча ва кундуз» асари ўзбек адабиётади биринчи романлардан биридир. Асар 2 қисмдан иборат. 2-китоб «Кундуз» қисми ёзилган ёки ёзилмаганлиги хақида аниқ маьлумотлар мавжуд эмас. Чўлпон романга «Хамал келди амал келди» мақолини эпиграф қилганлигини сабабларидан бири, воқеалар эрта бахорда бошланиб, қишла якунланади. Гарчи асар яратилганлигига 80 йилдан ошган бўлса хам, бугунги кунда ўз долзарблигини йўқотмаган. Зеби эндигина ўн бешга қадам кўйган, хаётдан завқ олишни севадиган беғубор қизча. Отаси Раззоқ сўфи қўпол, халол-харомни кўп хам фарқига бормайдиган киши. Бироқ ўзини чин мусулмон деб билгувчи кишилардан эди. Сўфининг устози пири - Эшон бува, сўфи унинг маслахатисиз бир иш қилмайди. Бу кишининг рўзғор билан иши йўқ бўлиб, Зебининг ойиси Қурвонбибининг кўрпа қавишларидан ва Зебининг дўппи тикиб сотишидан қазон қайнаб турарди. Раззоқ сўфи индамас дамини ичина солган зиқна одам бўлиб, кўчада ундан улуғ одамлар гапирса маьқуллаб, ўзидан паст, кучсизлар гапирса фақат инкор қиларди. Сўфи хотини Қурвонбибини хаммавақт «фитна» деб чақиради. Қурвонбиби камгап сўфини гапиртиришни минг бир йўлини биларди. Сўфи табаррук оғзини очганда эса шундай сўзлар хотинига қарата айтиладики... (!) Зебининг дугонаси Салтанат (Салти) ўртоғини олиб қишлоққа кетгани келади. Қурвонбиби сўфининг қўрс, қайсарлигига қарамасдан, Зебига қишлоққа бориб келиши учун рухсат олиб беради. Зебининг ажойиб, булбулдек овози бўлиб, исталган кишини овозига ром этиб қўяр эди. Аравада бир неча қизлар тўпланиб йўлга тушишади. Пойлоқчи сифатида бир кампирни қўшиб юборишади. Дастлаб аравакаш Ўлмасжон куйлаб кетади, сўнгра қизлар, кейин Зебига куйла деб айтишади. Шунда отасининг «номахрамга овозини эшиттирса розимасман» деб айтганлари бошида айланаркан, қўшиқ айтмайман деб қаттиқ туриб олади. Аммо Салти кўндиради. Ўлмасжон бундай ширали овозни сира эшитмаган эди, гарчи у қизни паранжиси туфайли кўриб улгурмаган бўлса хам, унга ошиқ бўлиб қолади. Манзилга етиб келингач қизларнинг пойлоқчисини Зеби уйғотишга харакат қилади. Шунда у Ўлмасжонни кўради, икки ёшнинг қўллари бир-бирига тегиниб кетади. Зеби бундай холатдан гангиб қолади ва дархол қўлини тортади, лекин йигитчанинг кучли қўллари уни махкам ушлаб қўйиб юбормайди, ва иккаласи хам шу бўйича туриб қоладилар... Акбаралини мингбоши бўлиб шу даражага чиқишида Мирёқубнинг ўрни катта. У сиз Акбарали қўлсиз, оёқсиз, фикрсиз эди. Зебининг Акбаралига 4-хотин қилиб берилишида Мирёқубнинг хизматлари катта бўлди. Дастлаб, Раззоқ сўфи якка ягонасини мингбошига беришни рад қилади. Аммо бу ишга эшон бува аралашади, эшон бува нима десалар шу, сўфи қарор тўғрилиги ёки нотўғрилигини мухокама қилмайди. Қизини тўйини ажойиб ўтказишади.. халқ сўфига хавас билан қарарди. Аммо Зебининг холатини Қурвонбиби тушунарди холос. Қизнинг кўнглида эса Ўлмасжонга нисбатан илиқлик бор эди. Аммо отасининг раьйидан қочиб қайга боради? Ота фотихасисиз камол топган борми? Зебининг тақдирга тан беришдан бошқа чораси йўқ эди. Зеби йиғлайвериб- йиғлайвериб охири йиғламай қўяди. Кўз ёшлар қолмаганди. Энди Зебининг юзида қаратон қиш, хамма нарсага бефарқлик ифодаси хукмрон эди.. «Бизнинг дўстимиз - ўзимиз! Бизнинг дўстимиз - миллат! Биздан неча баравар кичкина миллатлар мустақил бир хукумат қуриб, ўз давлатлари ила Европанинг, шу маданий Европанинг марказида яьни киндиги сингари жойда яшайди... Бизнинг бахтсизлигимиз - нодонлигимизда холос. Миллат уйғонсин, кўзини очсин, ўқисин, билим олсин сўнгра у хам ўз давлати, ўз бахти, ўз саодатини қуради.» Шундай гаплардан сўнг Мирёқубнинг бу жадиднинг гапдан қолишини истамай қолади. «Миллатни уйғотиш эса уйғонганларинг вазифасис Мирёқубнинг нияти энди чинакам қатьий эди. Уйига боргандан сўнг албатта жадидларни қўллаб қувватлашни ва янги усул мактабларини очишни астойдил дилига тугди. Шу пайтгача жадидларни ёмон, пул учун хар нарса қиладиган муаллим, ёзгувчилардан деб ўйлаб келарди. Эшон бува эса жадидларни «кофирларни кофири» деб эди. Мирёқуб ич ичидан янги Туркистонни кўришни хохларди. Зеби дастлаб қари, семиз, турқисовуқ мингбоши билан бирга бўлолмай юради Вақт ўтиши бн хаммаси ўзгаради... Мирёқубнинг йўқлиги мингбошига жуда билинади. Акбаралининг ишлари бари чаппасига кетиб, халқ орасида обрўси тушиб кетади. Бўкиб арақ ичиб ухлайдиган одат чиқаради. Бир куни тунда қаттиқ сувсирайди ва Зебидан сув сўрайди. Зеби унга онаси фарзанд кўриши учун олиб келган идишдаги «табаррук» сувни беради. Бу сувга кундоши Пошшахон Зебини ўлдириш учун кучала қўшиб қўяди. Пошшахон Мирёқуб ундан воз кечганлиги учун аламзада эди. Акбарали сувни ичади ва қийналиб жон беради. Эртасига суд бўлади. Суд Зебини айбдор деб топади. Зеби 7 йил Сибирьга сургун қилинади. Download 1.19 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling