«Буюк келажагимизни мард ва олийжаноб халқимиз билан бирга қурамиз»


Download 1.19 Mb.
bet65/70
Sana25.02.2023
Hajmi1.19 Mb.
#1231233
1   ...   62   63   64   65   66   67   68   69   70
Bog'liq
жамланма

«Отелло» трагедияси
Буюк драматург Шекспир томонидан 1603 йилда ёзилган, деб тахмин қилинадиган ва 1604 йилнинг 1 ноябрь кунида илк бор саҳналаштирилган «Отелло» трагедияси ҳақида кўпчилик адабиёт мухлислари эшитиб улгурган. Бироқ китобхонларнинг ҳаммаси ҳам «Отелло» ва Шекспир қаламига оид бошқа кўпгина китоблар, мисол учун, «Гамлет» ва «Макбет» каби дурдона асарлар аслида оригинал эмаслиги, яъни тамомила бошқа асарлар мазмуни асосида ёзилганидан хабардор бўлишмаса керак.
Хўш, Бокаччонинг шогирди бўлмиш Жиралдо Чинтионинг «Венеция маври» асари асосида ёзилган «Отелло» трагедияси ҳанузгача қадр-қийматини йўқотмай келаётганининг боиси нима? Томошабинларнинг барчаси саҳна кўринишини томоша қилишдан олдин намойиш этиладиган воқеа-ҳодисалар тўғрисида маълумотга эга бўлишса-да, саҳна кўринишини катта қизиқиш билан томоша қилишларининг сабаби нимада? Санъатдаги яратувчанлик асарнинг умрбоқийлигига хизмат қилади.
Шекспирнинг энг буюк асарлари бошқа китоблар асосида ёзилган бўлишига қарамай, Шекспирга хос яратувчанлик ва тасвир асарларининг ўз таъсир кучини сақлаб қола олишига сабаб бўла олди. Ҳеч қачон эскирмайдиган ва бир-биридан фарқли бўлган ирқчилик, муҳаббат, рашк, хиёнат, қасос ва афсус-надомат каби турли мавзуларга бағишланган, инсоний туйғулар ва муносабатларнинг аччиқ тақдирини тасвирлайдиган «Отелло» трагедияси бугунги кунда ҳам профессионал театр саҳналарида намойиш этиладиган асосий асарлардан бири бўлиб, кўплаб, опера, фильм ва адабий асарлар учун манба вазифасини ўтаб келмоқда.
Бу трагедия Шекспирнинг бошқа саҳна кўринишларидан фарқли равишда ўрта асрларга оид даврлар ҳамда турли инс-жинслар ёки руҳлар ҳақида сўзламайди, аксинча, ўн олтинчи асрдаги воқеаларни ўз ичига олади. Шу сабабли ҳам Шекспир асарлари ичида ўз даврига энг яқин асар айни шу «Отелло»дир.
Қаллобми ёки даҳо?
Шекспирни ҳатто ўз даврида ҳам кўчирмакашликда айблаган кишилар бўлган. Бундан ташқари, бир неча асрлар ўтса-да, Шекспир ижоди атрофидаги баҳс-мунозаралар ўз якунини топмади, ва ҳаттоки ўз даврининг буюк ёзувчилари ҳам бу баҳсларга аралашиб, ўз муносабатларини билдирди. Баъзилар унинг асарларини ҳаддан зиёд мақташса, бошқалар бу асарлар ортиқча эътиборга арзимайди ва уларнинг машҳурлиги ҳаддан зиёд бўрттирилган, деб ҳисоблайди.
Таниқли шоир Пушкин ўз ёзган мактубларининг бирида Шекспир ва унинг асарлари ҳақида: «Ҳодисанинг ростгўйлиги ва диалогнинг чинлиги – мана трагедиянинг ҳақиқий қонуни… Мен Калдеронни ҳам, Вегани ҳам ўқиган эмасман, бироқ Шекспир, бу қанчалар ҳайратда қолдирадиган инсон! Ҳаяжондан ҳалигача ўзимга келолмайман! Байрон трагик сифатида унга тенглаша олмайди», деган мақтов фикрларни билдирган бўлса, Шекспирнинг кескин танқидчиларидан бири бўлган Толстой «Мен Шекспир асарларини ўқиб, ўзим кутган эстетик завқни топмадим», деб ёзади ва унинг асарларини танқид қилиб, бир нечта мақолалар битади.
Ёзувчилар ўртасидаги бу каби ихтилофлар ҳали ҳам ўз ечимини топмаган ва мунозаралар ҳануз давом этиб келмоқда. Демак, китобхон Шекспирнинг буюк ёки аксинча, оддий ёзувчи экани тўғрисидаги қатъий фикрга келиши учун унинг барча асарларини ўқиб чиқиши ва шундан сўнггина уларга баҳо бериши мақсадга мувофиқ бўлади. Унинг шоҳ асарларидан бўлмиш «Отелло» трагедиясининг мазмунига тўхталиб ўтсак.

Download 1.19 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   62   63   64   65   66   67   68   69   70




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling