«Буюк келажагимизни мард ва олийжаноб халқимиз билан бирга қурамиз»


Download 1.19 Mb.
bet19/70
Sana25.02.2023
Hajmi1.19 Mb.
#1231233
1   ...   15   16   17   18   19   20   21   22   ...   70
Bog'liq
жамланма

«Авлодлар довони»
«Юлдузли тунлар»нинг бевосита давоми-«Авлодлар довони» романи ҳаёт талаби, китобхонлар эҳтиёжи натижасида юзага келди. Бу роман қаҳрамонлари тимсолида ҳам миллатимизга хос гўзал ва пурмаъно маънавий фазилатлар акс эттирилди.Асарнинг етакчи қаҳрамонлари Бобурнинг ўғли Ҳумоюн ва Ҳумоюннинг ўғли Акбардир. Дастлаб «Авлодлар довони» деб номланган роман кейинги нашрларда «Ҳумоюн ва Акбар» деб номланди.Асарда шавкатли Ҳумоюннинг отадан қолган мерос-Ҳиндистондаги салтанатни бошқариши, ички ва ташқи душманлар, мухолифлар билан аёвсиз кураши, айрим қаттиққўллиги, ҳаёт ва шароит тақозоси билан тутган йўриқлари, тахтнинг вафою жафоларини бошдан кечирган ҳолатлари гўзал тасвирланади. Бундан ташқари, уни нозиктаъб шоирона хаёллар оғушида, муҳаббатнинг соҳир-саросималарида, дўст-садоқатдан шукроналик, хиёнатидан чексиз изтироблар гирдобида учратамиз.
Асарнинг салмоқли қисми Акбар ҳаётини кўрсатишга бағишланган. Романда хроникаллик кучли, лекин бадиийликни босиб кетмайди. У тарихийликни мустаҳкам тутиб туришга бўйсундирилади, холос.
Биз Акбарни изланувчи, қийналувчи, баъзан адашувчи, лекин ота-боболарга муносиб равишда оқил ва донишманд қиёфада кўрамиз. Буткул умрини Ҳиндистондаги халқлар бошини бириктириш йўлига, тинчликни барқарор қилишга сарфлайди. Бунинг учун у жамиятни бошқариш йўриғига, уруғ-аймоқлараро муносабатларга қатор ислоҳотлар киритади. Турли диний эътиқодларга мансуб кишиларнинг ихтилофини бартараф этишга жон куйдиради. Ҳатто турли эътиқодларнинг муштараклигини таъминловчи умумий дин бўлишини орзу қилади. Ҳинд гўзали Рани Жодҳа Байга уйланиши ана шу улуғ ниятларига туташиб кетади.
Пиримқул Қодиров романда Рани Жодҳа Бай қатори оқила Гулбаданбегим, Ҳамидабону, Хонзодабегим сингари тарихий аёлларнинг жозибали образларини ҳам яратди. Улар тахт учун қирғинбарот урушларга қарши турадилар, сарой интригаларини қайтарадилар, оила садоқати ва фарзанд тарбиясини муқаддас биладилар. Улар шоир табиат, маънавий дунёлари бой ва гўзал аёллардир.
Очиғини айтганда, мозийнинг барча пучмоқларию ҳар қандай мамлакатнинг ҳар бир салтанатида учратавермайсиз, бундай тарихий аёлларни.
Бундай аёллар сиймоси Пиримқул Қодиров хаёлини қаттиқ банд этди. «Она лочин видоси» (1994-2000) тарихий асари Гавҳаршодбегим сиймосига бағишланган.


Download 1.19 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   15   16   17   18   19   20   21   22   ...   70




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling