Бюджет жараёни


Download 163.05 Kb.
bet5/5
Sana24.01.2023
Hajmi163.05 Kb.
#1115282
1   2   3   4   5
Bog'liq
3 Бюджет жараёнини ташкил этиш асослари 15 03 2021 (3)

Давлат бюджети тўғрисидаги Қонун расмий эълон қилинганидан кейин Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги:
o Қорақалпоғистон Республикаси бюджетига, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маҳаллий бюджетларига Ўзбекистон Республикасининг республика бюджетидан бериладиган бюджетлараро трансфертлар ҳажмларини Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари эътиборига — уч иш куни ичида;
o биринчи даражали бюджет маблағларини тақсимловчилар, Ўзбекистон Республикасининг республика бюджетидан молиялаштириладиган бюджет ташкилотлари ва бюджет маблағлари олувчилар учун назарда тутилган бюджетдан ажратиладиган маблағлар ҳажмларини уларнинг эътиборига — уч иш куни ичида;
o давлат мақсадли жамғармаларини тақсимловчи органлар учун белгиланган даромадлар ва харажатларнинг ҳажмларини уларнинг эътиборига — ўн иш куни ичида етказади.
o Қорақалпоғистон Республикаси бюджети, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маҳаллий бюджетлари тасдиқланганидан кейин Қорақалпоғистон Республикаси Молия вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларининг молия бошқармалари:
o туманлар ва шаҳарлар бюджетларининг даромадлари ва харажатлари ҳажмларини, шунингдек уларга тегишинча Қорақалпоғистон Республикасининг республика бюджетидан, вилоятларнинг вилоят бюджетларидан, Тошкент шаҳрининг шаҳар бюджетидан бериладиган бюджетлараро трансфертлар ҳажмларини туманлар ва шаҳарлар ҳокимликлари эътиборига — уч иш куни ичида;
o Қорақалпоғистон Республикасининг республика бюджетидан, вилоятларнинг вилоят бюджетларидан ва Тошкент шаҳрининг шаҳар бюджетидан молиялаштириладиган ҳудудий бюджет маблағларини тақсимловчилар эътиборига улар учун назарда тутилган бюджетдан ажратиладиган маблағлар ҳажмларини — бир ҳафталик муддатда етказади.
o Туманлар ва шаҳарлар бюджетлари тасдиқланганидан кейин туманлар ва шаҳарлар ҳокимликларининг молия бўлимлари туманлар ва шаҳарлар бюджетларидан молиялаштириладиган ҳудудий бюджет маблағларини тақсимловчилар эътиборига улар учун назарда тутилган бюджетдан ажратиладиган маблағларнинг ҳажмларини бир ҳафталик муддатда етказади.
o Ўзбекистон Республикасининг Фавқулодда Давлат бюджети
o Ўзбекистон Республикасининг Фавқулодда Давлат бюджети Ўзбекистон Республикасининг Президенти қарорига кўра фавқулодда ҳолат шароитларида қабул қилинадиган бюджетдир.
o Ижро этувчи ҳокимият органлари фавқулодда ҳолат шароитларида бюджет соҳасидаги ваколатларини Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарорига кўра амалга оширади.
o Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда Давлат бюджетининг амал қилиши даврида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети тўғрисидаги қарорларининг, шунингдек Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг, халқ депутатлари вилоятлар ва Тошкент шаҳар Кенгашларининг Қорақалпоғистон Республикасининг бюджети, вилоятлар ва Тошкент шаҳар маҳаллий бюджетлари даромадлари ва харажатлари ҳажми ҳақидаги қарорларининг амал қилиши тўхтатиб турилади.
o Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда Давлат бюджетининг амал қилиши тугатилиши билан Давлат бюджети ва давлат мақсадли жамғармалари бюджетлари параметрларига аниқлик киритилади.
oБюджетнома – эришилган натижалар ҳисобга олинган ҳолда мамлакатни келгуси давр учун ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг асосий йўналишларини назарда тутадиган ҳужжат бўлиб, ушбу йўналишлар асосида Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетининг ва давлат мақсадли жамғармалари бюджетларининг лойиҳалари шакллантирилади.
БЮДЖЕТНИ ИЖРО ЭТИШ ВА УНИНГ ИЖРОСИНИ НАЗОРАТ ҚИЛИШ

Давлат бюджетини ижро этиш- унинг даромад қисмида режалаштирилган тўловларнинг ҳар бир манба бўйича ўз вақтида ва тўлиқ келиб тушишини таъминлаш, шунингдек, унинг харажат қисмида назарда тутилган барча тадбирларни узлуксиз молиялаштиришдир.
БЮДЖЕТНИ ИЖРО ЭТИШ ВА УНИНГ НАЗОРАТИНИ ОЛИБ БОРИШ



Давлат бюджети даромадларини
Шакллантириш*

Давлат бюджетини белгиланган параметрлар
доирасида ижро этиш*
Бюджетдан ажратиладиган маблағларга ўзгартиришлар
киритиш


Давлат бюджетининг ғазначилик ижроси



Давлат бюджети
ижросини назорат қилиш
Давлат бюджети даромадлари ва харажатларини
бошқариш*

Бюджет ижроси бўйича ҳисоботларни кўриб чиқиш ва тасдиқлаш

Давлат бюджетини ижро этиш тугаши билан бюджетдан ажратиладиган маблағларни барча олувчилар, молия ва солиқ органлари бюджетнинг даромадлар ва харажатлар қисмининг ижроси тўғрисида ҳисобот тузадилар



Давлат бюджети ижроси бўйича ҳисобот



Олий Мажлиси

15 майгача


Вазирлар маҳкамас и

Ҳисоб палатаси
Молия вазирлиги

1 майгача
Қорақолпоғисто н республикаси молия вазирлиги ва Вилоятлар молия бошқармалари





Республика бюджетидан молиялаштириладиган ташкилотлари









Қорақолпоғистон Республикаси ва Вилоятлар бюджетидан молиялаштириладиган ташкилотлари





Туман(шахар) молия бўлимлари


Тумандаги бюджет ташкилотлари


Эътибор учун рахмат
Download 163.05 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling