Бюджет ташкилотлари учун намунавий макет


 аёлларга малака ошириш ва қўшимча маълумот олиш ҳуқуқидан фойдаланиш учун имкониятлар яратиб бериш; 11.4.3


Download 492.5 Kb.
bet31/41
Sana23.03.2023
Hajmi492.5 Kb.
#1289461
1   ...   27   28   29   30   31   32   33   34   ...   41
Bog'liq
Бюджет таш тлари учун Жамоа шартномаси макети 2022

11.4.2. аёлларга малака ошириш ва қўшимча маълумот олиш ҳуқуқидан фойдаланиш учун имкониятлар яратиб бериш;
11.4.3.  нормативда кўзда тутилганидан ташқари аёллар учун шахсий гигиена хоналарини ташкил этиш, соғломлаштириш мажмуалари ва дам олиш хоналарини жорий этиш;
11.4.4. Ташкилот маблағлари ҳисобидан ҳомиладор аёлларни тиббиёт муассасалари (сиҳатгоҳлар)да ёки Ташкилотга тегишли санаторий-профилакторийда бепул даволаш;
11.4.5.  “2030 йилга қадар Ўзбекистон Республикасида гендер тенгликка эришиш стратегияси”ни амалга оширишга кўмаклашиш.
11.4.6. Ташкилот реконструкциядан сўнг ишга тушганда унда ишга жойлаштириш учун қайта ўқитилган ва илгари мазкур Ташкилотда меҳнат қилган аёлларга афзалликлар бериш;
11.4.7. тиббий хулосага мувофиқ ҳомиладор аёлларга ______ енгилроқ ёки ноқулай ишлаб чиқариш омиллари таъсиридан холи бўлган ______ иш ўринлари ажратиш;
11.4.8. тиббий кўрикдан ўтишлари учун ҳомиладор аёлларни ўртача иш ҳақи сақланган ҳолда ишдан озод этиш (агар мазкур кўрикни ишдан ташқари вақтда ўтказиш имконияти бўлмаса);
11.4.9. ҳақ тўланадиган ҳомиладорлик ва туғиш таътиллари кунини қонунда белгиланганига нисбатан ______ ой (календарь кунлар)га узайтириш;
11.4.10. қарамоғидаги 2 ёшдан 3 ёшгача бўлган болани парваришлаш таътилида бўлган аёлларга ҳар ойда Ўзбекистон Республикасида ўрнатилган меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорини ______ бараварида моддий ёрдам кўрсатиб бориш;
11.4.11. вояга етмаган фарзандлари бор аёлларга ______ соатгача қисқартирилган иш куни белгиланиб, йил давомида жами Ўзбекистон Республикасида ўрнатилган меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорини ______ бараварида моддий ёрдам ажратиш;
11.4.12. уч ёшга тўлмаган болалари бор аёлларга камида 1 соатга қисқартирилган иш куни белгилаш;
11.4.13. икки ва ундан ортиқ 12 ёшгача фарзанди ёки 16 ёшгача ногирон фарзанди бўлган аёлларнинг ва фарзандлари бошланғич синфда ўқийдиган ёлғиз аёлларнинг иш ҳафтасини иш ҳақлари сақланган ҳолда 1 соатга қисқартириш;
11.4.14. саккиз (10-12) ёшгача фарзанди бўлган аёлларнинг илтимосига кўра, ойда _____ кундан иборат иш ҳақи сақланмайдиган ёки қисман тўланадиган дам олиш куни бериш;
11.5. Тарафлар Ўзбекистон Республикасининг “Хотин-қизлар ва эркаклар учун тенг ҳуқуқ ҳамда имкониятлар кафолатлари тўғрисида”ги Қонунида кўзда тутилган қуйидаги кафолатларга риоя этилишини ҳамда имтиёзлар берилишини таъминлаш мажбуриятини ўз зиммаларига оладилар:

Download 492.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   27   28   29   30   31   32   33   34   ...   41




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling