9.25.7. коронавирус билан оғриб тузалган ходимларни Ташкилот ҳисобидан ҳар 6 ойда бепул тиббий кўрикдан ўтказади;
9.25.8. ходимларни иш фаолиятлари билан боғлиқ турли юқумли касалликларга чалинишлари мумкин бўлган ҳолатлар ҳақида огоҳлантирувчи маълумотлар билан таъминлайди, стендлар, тарқатма материалларни чоп эттиради;
9.25.9. Ташкилот ходимлари ўртасида коронавирус инфекцияси тарқалиши олдини олиш мақсадида Иш берувчи ходимларни иш жойларида антесиптик ва зарур санитария-гигиеник воситалар, ниқоблар билан таъминлашни, касаллик учун тест таҳлилларини топширишни, юқумли касалликларга қарши вакцина билан эмлашни, шунингдек иш жойларини, ошхонани, ювиниш хонасини, ҳожатхонани, Ташкилотга тегишли ётоқхоналарни, ишчиларни ташувчи транспорт воситаларини дезинфекция қилиш ишларини Ташкилот ҳисобидан амалга оширади.
9.26. Пандемия даврида касалланиб вафот этган ходимларнинг оиласига молиявий имкониятдан келиб чиқиб Иш берувчи ёки Касаба уюшмаси қўмитаси маблағлари ҳисобидан моддий ёрдам ажратилади.
9.27. Ҳукумат ёки Махсус комиссия томонидан карантин эълон қилинганда ходимга қисман ҳақ тўланган ҳолда Иш берувчи ва ходим ўртасидаги келишув орқали белгиланган муддатга таътил тақдим этилади. Бунда ходимга Ўзбекистон Республикасида ўрнатилган меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорини _____ бараваридан кам бўлмаган миқдорда ҳақ тўланади.
9.28. Короновирус пандемияси даврида ходимнинг асосий меҳнат таътилини олиш ҳуқуқини берувчи иш стажини ҳисоблашда иш ҳақи сақланмаган таътилда бўлган давр ҳам инобатга олинади.
9.29. Ходимга коронавирус инфекциясига қарши вакцина олган куни ўртача иш ҳақи сақланган ҳолда ишланмайдиган бир кун берилади.
9.30. Фавқулодда вазиятли ҳолатлар юзага келганда, карантин эълон қилинганда Иш берувчи ходимнинг розилигига кўра унга иш ҳақини қисман сақлаб қолган холда таътил бериши мумкин.
Х. МАДАНИЙ-МАЪРИФИЙ, ЖИСМОНИЙ ТАРБИЯ ВА СПОРТ-СОҒЛОМЛАШТИРИШ ИШЛАРИ
Do'stlaringiz bilan baham: |