Бюджет ташкилотлари учун намунавий макет


 ҳар йили ходимлар фарзандларига янги йил совғаларининг Ташкилот


Download 492.5 Kb.
bet24/41
Sana23.03.2023
Hajmi492.5 Kb.
#1289461
1   ...   20   21   22   23   24   25   26   27   ...   41
Bog'liq
Бюджет таш тлари учун Жамоа шартномаси макети 2022

9.18.2. ҳар йили ходимлар фарзандларига янги йил совғаларининг Ташкилот ҳисобидан топширилишини ташкил этиш;
9.18.3. ходимлар фарзандларининг болалар соғломлаштириш оромгоҳларида дам олишларини таъминлаш;
9.18.4. ходимларга болалар соғломлаштириш оромгоҳлари йўлланмалари нархини, 16 ёшга тўлмаган ногирон фарзанди бор ходимларга эса дам олиш уйлари, санаторийлар, профилакторий йўлланмалари нархини Ташкилот ҳисобидан тўлаб бериш;
9.18.5. Ташкилотга қарашли болалар соғломлаштириш оромгоҳида дам олувчи болаларни, шунингдек санаторий-профилакторийда дам олувчиларни овқатлантириш учун касаба уюшмалари ижтимоий суғурта бюджети маблағларидан ажратиладиган меъёрга нисбатан _____ фоиз миқдорида Ташкилот ҳисобидан қўшимча маблағ ажратиш;
9.18.6. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2012 йил 10 декабрдаги ПҚ-1875-сонли “Чет тилларини ўрганиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарори билан белгилаб қўйилган вазифаларни амалга оширишга кўмаклашиш мақсадида ходимлар фарзандларини чет тилларига ўқитиш учун моддий кўмак бериш.
9.19. Тарафлар ётоқхоналар ва идоравий турар жойларни сақлаб туришга, уларда яшаш учун ижтимоий-маиший шароитларни яхшилашга, яшовчилар орасида маданий-оммавий, маънавият-маърифат ишларини олиб боришга Ташкилот ҳисобидан маблағ ҳамда зарур ашёлар ажратиш мажбуриятини оладилар.
9.20. Тарафлар ходимларни Ташкилотнинг ёрдамчи хўжалигида етиштирилган гўшт-сут маҳсулотлари, мева-сабзавотлар ва бошқа қишлоқ хўжалик маҳсулотлари билан таъминлашни яхшилаш (ёки ёрдамчи хўжаликни барпо этиш имкониятини кўриб чиқиш) мажбуриятини оладилар.
9.21. Ходимларнинг иш ҳақидан Ўзбекистон Республикаси олий ўқув юртларида таълим олиши учун (ўзининг ўқиши ёки йигирма олти ёшга тўлмаган фарзандларининг ўқиши учун) йўналтириладиган суммаларга солиқ солинмаслиги бўйича яратилган имтиёздан фойдаланиши Иш берувчи томонидан таъминланади.
9.22. Ходимларга мамлакатимизда ишлаб чиқарилган узоқ муддат фойдаланиладиган товарлар харид қилиш ва уй-жой қурилиши учун фоизсиз ссудалар берилади.

Download 492.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   20   21   22   23   24   25   26   27   ...   41




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling