Бюджет ташкилотлари учун намунавий макет


 Ходим меҳнат вазифаларини бажариш билан боғлиқ бўлмаган сабабларга кўра вафот этганда Ташкилот


Download 492.5 Kb.
bet22/41
Sana23.03.2023
Hajmi492.5 Kb.
#1289461
1   ...   18   19   20   21   22   23   24   25   ...   41
Bog'liq
Бюджет таш тлари учун Жамоа шартномаси макети 2022

9.9. Ходим меҳнат вазифаларини бажариш билан боғлиқ бўлмаган сабабларга кўра вафот этганда Ташкилот маблағлари ҳисобидан унинг оиласига Ўзбекистон Республикасида ўрнатилган меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорини __________ бараваридан кам бўлмаган миқдорда моддий ёрдам кўрсатилади.
9.10. Иш берувчи ходимнинг иш вақтида овқатланиш сарф-харажатларини у ишлаган ҳар бир тўлиқ ой учун Ўзбекистон Республикасида ўрнатилган меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорини _____ баравари ҳисобидан келиб чиққан ҳолда қисман қоплаш мажбуриятини ўз зиммасига олади.
9.11. Иш берувчи шаҳар йўловчи транспортида (таксидан ташқари) юриш ҳуқуқини берувчи ойлик чипта нархи (ёки 100 та қатнов қиймати) миқдорида ходимнинг йўлкира харажатларини ҳар ойда қоплаб боради.
9.12. Ҳар йили куз мавсумида Иш берувчи Ташкилотнинг рўйхатдаги ходимларига қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини харид қилиш учун Ўзбекистон Республикасида ўрнатилган меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорини _____ бараварига тенг келадиган моддий ёрдам тўланишини таъминлайди.
9.13. Навбатдаги меҳнат таътилига кетаётган ходимга Иш берувчи томонидан профилактик даволаниш учун қўшимча ҳақ тўланади.
9.14. Ташкилотда _____ ва ундан кўп йил ишлаган ходим ёшга доир (ёки ногиронлик сабабли) пенсияга чиқаётганда унга лавозим маоши (ўртача иш ҳақи)нинг ______ баравари миқдорида моддий ёрдам тўланади ва қимматбаҳо совға топширилади.
9.15. Иш берувчи кўп болали, кам таъминланган оилалар аъзоларига, уруш ва меҳнат фахрийлари ҳисобланадиган собиқ ходимларга, Ташкилотда меҳнат қилган марҳум ходимларнинг балоғатга етмаган фарзандларига йил давомида қўшиб ҳисоблаганда Ўзбекистон Республикасида ўрнатилган меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорини ______ баравари миқдорида моддий ёрдам кўрсатиб боришни ўз зиммасига олади.
9.16. 11 ноябрь - “Касаба уюшмалари куни” байрами муносабати билан барча касаба уюшмаси аъзолари Касаба уюшмаси қўмитасининг тавсиясига кўра Ташкилот маблағлари ҳисобидан тақдирланади.

Download 492.5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   18   19   20   21   22   23   24   25   ...   41




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling