Портландцемент хосса-хусусиятлари ва ишлатилиши.
Портландцементнинг сифатини маркаси белгилайди. Марка у ва стандарт қум иштирокида 1:3 миқдорда ясалган кубнинг 28 сутка қотганлигидан кейинги сиқилишга бўлган чидамлиликни англатади. Саноат корхоналари асосан 400-500 маркали махсулот чиқаради. Оз миқдорда махсус объектларда ишлатиш учун 700-800 маркали цементлар ҳам ишлаб чиқарилади.
Портландцементнинг қотиши 45 минутдан олдин бошланмаслиги ва 12 соатдан кеч бўлмаган муддатда тугаши керак.
Портландцементнинг хажмий оғирлиги табиий холатда 900-1100 г/л ва зичлаштирилган холатда 1400-1700 г/л га тенг.
Портландцемент кукуни 008 рақамли элак (элак тешиклари ўлчами 0,08 мм) дан камида 85% ўтиши даркор.
Портландцемент хавода қотаетганда бироз тораяди ва сувда қотаётганда эса бироз шишади.
Цемент таркибда алит номли уч кальцийли силикат минерали миқдорининг кўп бўлиши тез қотадиган мустаҳкам бетоннинг ҳосил бўлишига сабаб бўлади. Бундай цемент паст ҳароратда ҳам яхши қота олади, шунинг учун алитли портландцементларни қишда ишлатиш мақсадга мувофиқ. Икки кальцийли силикат-белит минералининг кўп бўлиши эса гидротехника қурилишининг сув ва кислоталарга чидамлилигини, вақт ўтган сари мустаҳкамликнинг секин ошишини таъминлайди. Уч кальцийли алюминат минерал цементнинг қотишини тезлатади ва ҳажмнинг сақланиш ёки ошишини таъминлайди.
Портландцемент асосида олинадиган махсус цементлар тури кўп:
1. Тез қотувчан портландцемент. Қотишнинг дастлабки 3 суткаси давомида мустахкамлигининг жадал ортиб бориши билан ажралиб туради. Унда алит миқдори 50-53 % ва уч кальцийли алюминат миқдори 8-10% дан кам бўлмаслиги керак. Туйиш даражасини катталаштириш (солиштирма юзаси 3500-4500 см2/г га еткунча туйилади) ва турли қўшилма (15% миқдорда актив минерал қўшилмалар ёки 20% гача миқдорда донадор домна шлаки) лар қўшиш орқали ҳам қотувчанликни тезлаштириш мумкин. Бундай цемент 1 суткадан кейин сиқилишга мустахкамлигини 200-250 кг/см2 га, 3 суткадан кейин эса 300-400 кг/см2 га етказади. Саноат шароитида улар 400- ва 500-ли маркаларида чиқарилади ва сотилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |