Цемент клинкерини куйдириш асослари. Портландцемент таърифи ва хом ашъёси


Download 445.35 Kb.
bet4/4
Sana19.04.2023
Hajmi445.35 Kb.
#1364806
1   2   3   4
Bog'liq
3- маърузалар цемент презентация

2. Сульфатга чидамли портландцемент. Уларда алит (47-50%) ва белит (29%) миқдори 76 % дан кам бўлмаслиги керак. Уч кальцийли алюминат миқдори кўпи билан 5% ва уч кальцийли алюминат билан турт кальцийли алюмоферрит йиғиндиси 22-24% дир. Сульфатли эритмаларга чидамлиликни гидравлик қўшилма (масалан,донадор домна шлаги 10-20%) лар миқдорини ошириб ҳам эришиш мумкин. Сульфатга чидамли портландцемент маркаси 400 бўлиб, унинг минерал қўшилмалилари маркаси 400 ва 500 бўлади.
3.Тампонажли портландцемент. Портландцемент клинкерини гипс ва қўшилмалар билан бирга майин қилиб майдалаш йўли билан олинади. Нефт қудуқларини тампонлашга ишлатилади. Уларнинг таркибидаги уч кальцийли алюминат миқдори 4-5 % гача камайиши ва белит миқдори 45 % га етказилиши зарур. Қотишни секинлаштириш мақсадида казеин, бор кислотаси, сульфат спирт бардаси қўшилади. Икки турли тампонажли цементлар мавжуд: совуқ ва қайноқ скваженлар учун. Совуқ скважен цементлари 22 градусли шароитда текширилади. Улар қорилганда 2 соатдан олдин қотмасликлари ва 10 соат ичида бутунлай қотиб улгуришлари зарур.
4. Йўл портландцементи. Унинг таркибида 8-10 % гача уч кальцийли алюминат бўлиши керак. Бундай боғловчи чўзилишга мустаҳкамлиги юқорилиги, урилиш ва ишқаланишга чидамлилиги, юқори совуққа бардошлиги ва кам усадка бериши билан ажралиб туради. Маркаси 400 дан кам бўлмаслиги, қоришманинг қотиши 2 соатдан олдин бошланмаслиги аниқланган. Бундай цемент таркибига 15% гача гранулаланган домна тошқолини қўшиш мумкин. Бошқа қўшилмалар унинг совуққа бардошлилигини камайтиради ва усадкани оширади.
5Пластификлаштирилган портландцемент. Бундай боғловчи деб таркибига пластификаторлар - совун-нафт, олиен кислотаси, сульфит-спирт бардаси кабилар киритилган ва жуда майда туйишдан ҳосил бўлган гидравлик боғловчи моддага айтилади. Улар юқори силлиқлик ва совуққа чидамлилик каби хусусиятларга эга. Туйиш пайтида қўшиладиган гипс миқдори 3% дан ошмаслиги керак. Сульфит- спирт бардаси миқдори эса цемент миқдорига нисбатан 0,16-0,3% атрофида. Бундай қўшилма келгусида 10% гача цементни тежаш ва бетоннинг совукқа чидамлилигини оширишга олиб келади
Download 445.35 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling