Чарм буюмлари функцияси. Чарм буюмларининг костюмдаги роли
Download 94.41 Kb.
|
перевод 1
МИСР ПОЙАФЗАЛЛАРИ
(Х-IХ аср эрамиздан олдин- VI аср эрамизда). Нил водийси –жаҳон маданиятига катта ҳисса қўшган қадимий цивилизация ватани ҳисобланади. Миср, Рим империяси ва Византия ғоясига катта таъсир кўрсатди, улар билан ўша даврда савдо-сотиқ алоқаларни фаол олиб борар эди. Ўша даврларда Миср сиёсатида фиравн монархияси ҳукмронлик қилган. Миср костюмлари умумий олганда рамзий бўлиб, унинг ҳар бир детали аниқ бир белги билан белгиланган. Костюм шаклларида айлана- қуёш рамзи ва учбурчак – Нил дельтаси рамзи бор эди. Мисрликлар биринчилардан бўлиб,уйлар ва бошқа иншоотлар қурилишида , маиший предметлар яратишда тўғри бурчакли , кублар ва трапециясимон шакллардан фойдалана бошланган. Уларга қарама-қарши турган эгри чизиқли орнаментика, қушлар, ҳайвонлар, нилуфар гуллар, одамлар ифодаланганлиги киради. Рамзли тизимлар анчагина мураккаб эди. Орнаментларда жойлашган предмет ва (фигур) қомат фигура схемаси ҳаётий канонами аниқланади. Мисрда биринчилар қаторида пойафзал намуналари яратилган, турли томонлама функциялар билан , орнаментлаш ва такомиллаштириш бажариш техникаси қўлланиши ҳисобланган. Мисрликлар асосий пойафзали сандалилар (18-расм) эди, шакли ва конструкцияси узоқ йиллар давомида кам ўзгаришларга дуч келган. Қиммат чарм билапн безак берилган пойафзалларни фақатгина номдор зодагонлар кийганлар. Пойафзаллар шаклининг ўзгариши, мисрликларнинг шажарасига бориб тақалади. Қадимий, ўрта ва янги подшоликнинг айнан ўша замон маданияти акс эттирилган эди. Қадимий подшолик даврида эркаклар пойафзалдан фақатгина узоқ вақтга сайрга ёки узоқ вақтларга кийиш учун фойдаланганлар, аёллар эса бу даврларда пойафзалдан жуда кам фойдаланганлар (биноларга киргандан сўнг пойафзаллар ечиб қўйилган). Дастлаб мисрликлар сандалилари тростдан тўқиганлар, кейинчалик уларни чармдан тикканлар. Зодагонлар тесненой чармдан бўлган стелкалари яшил ёки қизил сафьендан бўлган. Қолган аҳоли дағал, қаттиқ чармдан бўлган сандалилар ёки айлана ёки уч қисми учли бўлган тростникларни кийганлар. Қуллар пойафзал кийишмаган. Асосий қизиқарли ўрта подшолик давридв келган баланд пойафзал биринчи этик шаклида-сандали голеницами билан (19-расм). Ўрта подшолик даврида пойафзални фақатгина бой зодагонлар кийганлар, янги подшолик даврида пойафзални кийиш кенг оммага урф бўлган. Ўша даврда сандалиларни тайёрлашда уларни безаш учун жуда турли-хил материаллардан фойдаланилган. Сандалилар шакли эркаклар ҳамда аёллар учун бир хил бўлган. тагчармини палма толасидан папирус дарахтлар илдизидан тўқилган. Уларга иккита ингичка тасмалар бириктирилар эди, улардан бири бармоқ орасидан ўтган, бошқаси эса биринчисига айланиб товон ичкарисига қараб олинар эди. (20-расм). Янги подшолик даврида. тагчарми шакли ўзгаради, юқорига қараб эгилтирилади, учинчи тасма пайдо бўлади. Пойафзал безагида нилуфар тасвири пайдо бўлган олтин билан тайёрлаганлар, тасмалар эса шаклан илоҳий илонни эслатган. Ассиметрик сандалилар пайдо бўлди. Қадимий Мисрликлар сандалиси подошвасига турли хилдаги маиший ва ҳарбий саҳна кўринишлари, кўпроқ душманни ғалаба қозониш кўринишлари акс эттирилган эди. Мисрликлар кийими ва пойафзалларнинг асосий ранглари тўқ жигар ранг, қизил, тўқ сабзи ранг, қуёш инсон терисини куйдираётгандек кўринишни ифодалаган, яна сариқ, яшил ва кўк ранглар саналган. Мисрлик кийимида биз чарм тасмаларни учратишимиз мумкин (21-расм), бу белбоғларни боғичи кўринишида бўлган тасмалардир. Тасмалардан трапеция кўринишидаги тасмалар, улар мунчоқлар ва нилуфар гуллардан тикиб безак берганлар. ҚАДИМИЙ ГРЕК ПОЙАФЗАЛИ (XI-I эрамизгача) Шахсий қадимий грек санъати (Х1-1 эрамизгача) ривожланишда тўрт даврга ажратилган: гомеровлик (Х1-VIII эрамизгача) архаиклар (VII-VI аср эрамизгача) классик (V-IV аср эрамизгача) эллинизм (IV-I аср эрамизгача). Грециянинг гуллаб яшнаган даврида унинг колониялари Болқон ярим оролида ва кичик Осиёда, Шарқий Африкада ва Италия ва Жанубий Францияда кенгайиб кетган. Грецияда инсон гўзаллигига, ўзига хос тушунчага эга бўлганлар. Антик эстетикадан бизга маълумким, меъёр ўлчами асосий ажойиб ҳисобланади, меъёр ўлчами йўқ бўлса- бу номаъқуллик ва ахлоқсизлик ҳисобланади. Платон жами яхшилик жуда ажойибдир, ажойиблик меъёр ўлчамидан жудо бўлмаган, босиқлик ва қаттиқ қўллик тез ўтувчи ва қисқа вақтли роҳатни ҳосил қилади деган. Демокрит меъёрни ажойиб тасвирлаган; “Ҳамма нарсада меъёр бўлса, ажойибдир. Ортиқчалик ва камчиликларни мен ёқтирмайман”. Греклар ижоди, инсоннинг гўзаллиги ва баркамол, етук инсон танасининг аниқлигини кўрсатган. Қадимий греклар кийимининг барча қисми, умумий схемасига бўйсунган. Костюм тўғри текис шаклда бўлсада, у анчагина енгил ва динамик кўринишига эга бўлган. Умумий силуэт чизиқлари жуда пластик бўлган; улар характери инсон танасидан олинган, бу эса ўз навбатида узоқ даврли грек костюмига шароит яратиб беради. Қадимий грек кийимлари харакатларни чеклаб қўймаган ва харакатда ноқулайлик туғдирмаган, конструктив тасмалар билан алоҳида чизиқлари бўлган (қорин, елка, бел, бўкса) харакатчан қисмлар (бўйин, қўл) қисмлари, бош қисми очиқ, унинг мағрурлиги ва буюклик даражасини кўрсатган. Қисмларда бўлиниши бел қисмида бўлган; 1/3, 2/3 га яқин қисмлари бўлган (22-расм). Қадимий грек пойафзалида- оёқ уч томони очиқ, бармоқларнинг эркин харакатланишига имкон яратилган. Голестоп болдир товонли бўғинга маҳкамланган. Пойафзалнинг қисмланиши кийимларникидек бўлиб; кийимдаги бурмалар пойафзал тасмаларига мос бўлган. Архаиклар даврида шакли ва конструкцияси жиҳатидан турли хилдаги пойафзал намуналарини кузатилган. VI аср эрамизгача колонизаторлар кичик осиёдан юмшоқ сукноли туфлиларни олиб келганлар. Шу даврдаёқ юмшоқ чармдан ёпиқ туфлилар пайдо бўлган. Бундай пойафзални персикаи деб номлаганлар.(23,а-расм). Бу пойафзалнинг анологи бўлибқадимий этрусклар пойафзали бўлиб ҳисобланади. (23-б-расм). Лекин қадимий греклар пойафзали сандалии бўлган. Грек сандалилари товонларининг табиий харакатланишига қаршилик кўрсатмаган, эластик тагчарми бўлган, ўнг ва чап оёқлар учун махсус конструкция ёрдамида бичилган. Пойафзалнинг қулайлиги тасмаларнинг ўзаро жойлашганлиги бирининг бош бармоқ ёки ўрта бармоқлар орасидан ўтиб оёққа жипслашганлигидир. Ён томон тасмалар болдир бўғинлар крестсимон ўраб боғланган. V асрдан бошлаб сандалиларга петлилар қила бошланган, улар сони ўнгача етган: петлилар орасидан асосий тасмалар болдирга боғланган (24-расм). Классик даврда юқори техника билан белгиланган. Петлялар ўрнига чармда просечки қилинадиган бўлди. Унинг диаметри ҳамда шакли турлича бўлиб, чарм тасмалар уларнинг орасидан тортиб ўтказилар эди. Пошнали (подошва) сандалия пайдо бўлиши бошланди, контури бармоқлар контурига мос келадиган эди. Римликлар томонидан бундай пойафзал лингила деб номланган эди. V аср эрамизгача бўлган даврда греклар тиззагача етадиган пойафзаллардан фойдаланганлар ва улар эмбадалар деб номланган. (25-расм). Эллилизма даврида асосан отда юрганда ва харбий юришлар ва полигонлар вақтида эндромис баланд чарм пойафзаллар кийиб юрганлар. (26-расм). Бундай пойафзаллар Дионис, гераков, персейлар каби мифологик қаҳрамон скульптураларда тасвирланган. Эрамиздан аввал V асрнинг иккинчи ярмида Грецияда лодишки кафт ўртасига ётадиган боғичли оёқ уч қисми очиқ, боғичлари чармдан бўлган пойафзаллар пайдо бўла бошлади. Бу котур деб номланган, греклар фақатгина саналарда киядиган пойафзаллар ҳисобланади. Кейинчалик баланд пошнали котурлар пайдо бўлди (27 а-расм). Эрамиздан олдин V аср охирларида Грецияда учлари кўтарилган ҳолатда юмшоқ ярим ботинкалар ватани кичик Осиё бўлган пойафзаллар пайдо бўлган. Грек ёшлари учун энг оддий пойафзал, карботинлар ва ботинкалар (27 б,в-расм) ҳисобланган). Эллинизли даврда сандалилар металлар ва турли фурнитуралар билан безак берилган. Эркаклар сандалилари орқа қисми чарм билан ёпилган, бармоқ учлари томони очиқ эркаклар сандалилар крепидлар деб номланган. (28-расм). Улар ассирийларни эслатар эди. Крепидларга тасмалар тагига бой зодагонлар бир бўлак чарм чарм ўзига хос тил шаклида қўйиб олар эдилар. Тантанали маросимлар учун пойафзаллар рангли чармлардан тайёрланар эди, нақш безаклар, кашта, гул тикиш, инкрустациялар ва маржонлар билан безатилган. Қалин пошнали пойафзаллар юқори баҳоланган. Download 94.41 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling