Чекли вариацияли функциялар ва уларнинг хоссалари
Download 79.79 Kb.
|
математика фанини укитишда замонавий ендашув
Инновацион фаолиятнинг самарадорлик мезонларидан янгилик, оптималлик, юқори натижавийлик, янгиликни оммавий тажрибада ижодий қўллаш имконияти муҳим саналади. Янгилик илмий педагогик тадқиқотлар ҳамда илғор педагогик тажрибалар учун бирдек аҳамиятга эга бўлган мезон саналади. Инновацион фаолиятни амалга оширмоқчи бўлган ўқитувчи учун тавсия этилаётган янгиликнинг моҳияти нимада, унинг янгилик даражаси қандай эканлигини аниқлаш муҳим.
Ҳар бир алоҳида олинган ўқитувчининг психологик хусусиятлари, хоҳиш иродасидан келиб чиққан ҳолда уни инновацион фаолиятга жалб этиш лозим, чунки ким учундир янгилик бўлган, бошқа биров учун бундай бўлмаслиги мумкин. Педагогик инновациялар самарадорлиги мезонларидан оптималлик- таълим берувчи ва таълим олувчиларнинг натижага эришишдаги восита ва кучлари сарфини билдиради. Таълим жараёнига педагогик инновацияларни қўллаш ва юқори натижаларга эршишда энг кам жисмоний, ақлий ва вақт сарфи унинг оптималлигини билдиради.
Янгиликнинг натижавийлиги ўқитувчи фаолиятида олинган ижобий натижаларнинг барқарорлигини билдирувчи, ўлчашнинг технологиклиги, натижаларнинг кузатувчанлиги ва тасдиқланиши, уларни баён этиш ва тушунишдаги ягоналик, шахсни шакллантиришдаги таълим-тарбиянинг янги усуллари ва йўлларининг муҳимлигини баҳолашдаги зарур мезондир.
Download 79.79 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling