Чекли вариацияли функциялар ва уларнинг хоссалари
Download 79.79 Kb.
|
математика фанини укитишда замонавий ендашув
Асосий тушунчаларни киритиш ва киритилган тушунчаларга доир мисолларни, ҳар бир ўқувчи якка ёки жуфтликда мустақил ишлаши учун топшириқларни келтиришда гиперматнга яширинган мультимедия имкониятларидан фойдаланилган слайдларни ўқитувчи нутқи давомида намойиш этиш билан бу тушунчаларнинг ўқувчилар хотирасида узоқ вақт сақланиб қолишига эришилади.Янги мавзуни тушунтириш давомида тўпламлар устида бажариладиган амалларнинг хоссалари келтирилиб, улардан бирининг исботи тушунтирилади. Шу ўринда барча тасдиқларнинг исботлари гиперматнга киритилган бўлса, ўқитувчи ўқувчилардан қайси бир хоссани исботлаш қийинроқ туюлишини сўраб, улар танлаган тасдиқ исботини намойиш этади. Масалан қуйидаги слайдда доирачаларга харакат ўрнатилган: Гиперматнга жойлаштирилган матн, чизмалар тайёр ҳолда намоён бўлмасдан, ўқитувчи доскага чизмани чизишидаги ёки исботни ёзишидаги тезликни сақлаб қолган ҳолда чизма ёки исбот матнининг кетма-кет ҳосил бўлиши мақсадга мувофиқ. Ўқитувчи исботни ёзиш, чизма чизишга кетадиган вақти ва эътиборини ўқувчиларга қаратиш имкониятига эга бўлади ва ҳар бир ўқувчининг янги тушунчаларни ўзлаштиришга қаратилган ўқув фаолиятини назорат қила олади.
Математика фанларини ўқитишда талабаларнинг тўғри фазовий тасаввурларини ва ижодий фазовий фараз қилишларини ривожлантириш алоҳида аҳамиятга эга. Тегишли фазовий образларни аниқ акс эттира оладиган турли моделлар фазовий тўғри тасаввурларни ҳосил қилишда ёрдам берадилар. Чизмаларнинг тўғрилигига, айниқса, фазовий жисмларни проекцион чизмаларда тўғри тасвирлашга катта эътибор бериш керак. Download 79.79 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling