1-мавзу Режа 1. Математикани ўқитишда қўлланилаётган инновациялар
Сўнгги йилларда фанда таълим беришнинг янги йўналиши сифатида педагогик инновация ривож топиб келмоқда. Олимларнинг таъкидлашича, амалиётда йўл кўрсатувчи педагогик назариямизнинг асосий камчиликларидан бири - билим ва таълимнинг устунлигини қаттиқ бўрттириб юборишдадир. Инсоний, маънавий, меҳнат тарбияси зарарига билимда ёдлаб олиш ҳажми кўпайиб бориши мактаб ҳаётида одатий ҳол бўлиб қолди.
Бу ҳолатдан чиқиш учун бўлган ҳар қандай ҳаракат инновацион деб ҳисобланаяпти. Бу ҳолатдан чиқиш учун бўлган ҳар қандай ҳаракат инновацион деб ҳисобланаяпти. Ҳақиқатан ҳам, педагогик тизим сақланиб қолар экан, бу ҳолда фақат уни мукаммаллаштириш ҳақида гапириш мумкин. Бу масалани ижобий ҳал қилиш илғор тажрибалар, янги педагогик технологияларни излаш, уларнинг дидактик имкониятларини синаб кўрган ҳолда амалиётга татбиқ этишга бўлган ҳаётий эҳтиёжни ошириб юборди. Бундан келиб чиқадиган амалий хулоса - илғор таълимий янгиликларни аниқлаш, синаб кўриш, педагогик амалиётга жорий қилишнинг илмий хулосаларини ишлаб чиқиш ва амалиётга татбиқ этиш тизимини яратиш масаласининг долзарблигини оширди. Бундан келиб чиқадиган амалий хулоса - илғор таълимий янгиликларни аниқлаш, синаб кўриш, педагогик амалиётга жорий қилишнинг илмий хулосаларини ишлаб чиқиш ва амалиётга татбиқ этиш тизимини яратиш масаласининг долзарблигини оширди. Иннновацион-педагогик фаолият заруратига олиб келувчи омиллар бир-бири билан боғлиқ объектив ва субъектив омилларга бўлинади. Иннновацион-педагогик фаолият заруратига олиб келувчи омиллар бир-бири билан боғлиқ объектив ва субъектив омилларга бўлинади.
Do'stlaringiz bilan baham: |