Чекли вариацияли функциялар ва уларнинг хоссалари


Download 79.79 Kb.
bet8/19
Sana28.10.2023
Hajmi79.79 Kb.
#1730597
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   19
Bog'liq
математика фанини укитишда замонавий ендашув

Педагогик янгиликларнинг замонавийлаштириш, модификация, рационализация тушунчалари кўриб ўтилган тушунчалар билан яқин алоқада. Замонавийлаштириш (фр. moderme-замонавий) янгиланаётган жараённинг таркиби ва технологиясини замон талаблари асосида турли такомиллаштиришларни киритиш йўли билан ўзгартиришга қаратилган.

  • Педагогик янгиликларнинг замонавийлаштириш, модификация, рационализация тушунчалари кўриб ўтилган тушунчалар билан яқин алоқада. Замонавийлаштириш (фр. moderme-замонавий) янгиланаётган жараённинг таркиби ва технологиясини замон талаблари асосида турли такомиллаштиришларни киритиш йўли билан ўзгартиришга қаратилган.
  • Модификация (фр. modifikation-ўзгариш) янгиланаётган жараённи ўзгартириш мақсадида унинг кўринишини алмаштиришни назарда тутади, бунинг натижасида жараённинг янги жиҳатлари очилади. Рационализация (лот. rationalis – онгли) янгиланаётган жараённинг бутун таркибини такомиллаштиришда намоён бўлади. Инновацион жараённи самарали бошқариш уни таркибини пухта ўрганиш билан амалга ошади. Янгиликларни киритиш жараён бўлиб, у бир нечта босқичлар асосида амага оширилади.

Б.М.Смирнов, НЛ.Пономарев тадқиқотлари натижаларига кўра таълим жараёнига киритиладиган янгиликларнинг педагогик қонуниятлари:

  • Б.М.Смирнов, НЛ.Пономарев тадқиқотлари натижаларига кўра таълим жараёнига киритиладиган янгиликларнинг педагогик қонуниятлари:
  • 1) таълим хизматлари бозоридаги рақобатнинг кучайиши, таълимнинг фан ва амалиёт билан интеграциясига мос равишда таълим мазмуни ва методларида инновацион компонентнинг ўсиши;
  • 2) билимлар эскириш жараёнининг тезлашиши ва бу билан боғлиқ ҳолда таълимнинг фундаменталлашиш, ўзгариш тезлиги ва миқёсининг ўсиши;
  • 3) педагогик инновациялар шароитида педагогик жараён стабиллигининг вақтинчалик издан чиқиши;
  • 4)педагогик янгиликларни билимларни ўзлаштириш жараёни ва методларидан инновацион қобилиятларни шакллантириш жараёни ва методларига қараб йўналтириш;
  • 5)фанлараро ва кўп фанларда қўлланиладиган педагогик инновацияларнинг пайдо бўлиши ва аҳамиятининг ортиши;
  • 6)ўқув фанларининг махсус педагогик инновациялардан интеграллашган янгиликларга ўтиши;
  • 7)илмий-педагогик янгиликларни кўчиришнинг пайдо бўлиши, миқёсининг ўсиши ва ролининг ортиши, янги билимларни ўқув жараёнига қўллаш ва мос равишда фан ва педагогик амалиёт орасидаги узатиш бўғинларини кучайтириш.

Педагогик адабиётларда бу босқичлар қуйидагича кўрсатилган:
1) янги ғоянинг туғилиши ёки янгилик концепциясининг пайдо бўлиши;
2) кашф қилиш, яъни янгиликнинг яратилиши;
3) янгиликни киритиш;
4) янгиликни тарқатиш;
5) аниқ соҳада янгиликнинг ҳукмронлиги;
6) бошқа янгилик кириб келиши билан боғлиқ ҳолда бу янгиликни қўлланиш миқёсининг қисқариши.

Download 79.79 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   19




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling