Чекли вариацияли функциялар ва уларнинг хоссалари

Download 79.79 Kb.
bet2/19
Sana28.10.2023
Hajmi79.79 Kb.
#1730597
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   19
Bog'liq
математика фанини укитишда замонавий ендашув

Объектив омилларга таълим амалиётининг ижтимоий, умумилмий, педагогик эҳтиёжлари кириб, ижтимоий омиллар, авваламбор, инновацияларнинг жамият ривожига таъсирини баҳолаш билан боғлиқ. Инсониятга, жумладан, ҳар бир инсонга ўзгариш мунтазам жараён сифатида хос бўлган хусусиятдир. У орқали инсоннинг яхши ҳаёт учун кураши, янгиликка бўлган доимий интилиши намоён бўлади.

Фан ва техниканинг ривожи ўзгаришлар кўламини ҳам кенгайтиради. Таълим тизимининг ривожи жамият ривожи натижасида амалга ошади. Ижтимоий омилларнинг таъсирида инновациялар таълим соҳасига кириб келмоқда. Республикамиздаги ижтимоий-иқтисодий ўзгаришлар таълим тизимини, таълим-тарбия методологияси ва технологияларини тубдан янгилаш заруратини келтириб чиқарди.

Бу эса ўз навбатида ёш авлодга таълим бериш мақсади, ўқитувчи ва ўқувчиларнинг ўзаро боғлиқ фаолиятига янгиликларни киритишни талаб этмоқда. Педагогларнинг инновацион фаолиятга йўналтирилганлиги таълим сиёсатини янгилаш асосини ташкил этади.

Шу билан бирга таълим соҳасидаги ўзгаришлар жамият ривожига ўз таъсирини ўтказмай қолмайди.

Шу билан бирга таълим соҳасидаги ўзгаришлар жамият ривожига ўз таъсирини ўтказмай қолмайди.

Таълим жараёнини такомиллаштиришнинг етук мутахассисларни тайёрлаш, баркамол шахсни шакллантиришга қаратилганлиги ижтимоий муносабатларни ривожлантиради ва такомиллаштиради. Шундай қилиб, инновацион фаолиятга йўналтирилган юқори малакали педагог кадрларни тайёрлаш жамият ривожининг зарурий шартига айланди. Педагогиканинг инсон ҳақидаги бошқа фанлар билан алоқаси таълим жараёнига инновацияларни киритишнинг умумилмий омилларини келтириб чиқаради.

Ҳозирги кунда педагогика фалсафий, психологик, биологик, иқтисодий, ижтимоий фанлар билан ўзаро алоқада.

Download 79.79 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   19

Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling