Чекли вариацияли функциялар ва уларнинг хоссалари


Ахборот коммуникация технологиялари, шахсга йўналтирилган таълим


Download 79.79 Kb.
bet12/19
Sana28.10.2023
Hajmi79.79 Kb.
#1730597
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   19
Bog'liq
математика фанини укитишда замонавий ендашув

2. Ахборот коммуникация технологиялари, шахсга йўналтирилган таълим

Таълим жараёнига акт қўллаш шарт-шароитлари, имкониятлари.

  • 1. Таълимни ахборотлаштириш-янги сифатга эришишда таълим мақсади, мазмуни, метод, восита ва натижаларининг ўзгариш жараёнидир.
  • 2. Таълимни ахборотлаштириш – уни модернизациялаштиришнинг муҳим компоненти ва зарурий шартидир.
  • 3. Таълимни ахборотлаштириш – таълим субъектларининг барча фаолият турларида ахборот-коммуникациялари бўйича компетентлигини ўқув фанлари доирасида шакллантириш вазифасини ҳал этишни назарда тутади.
  • 4. Ахборот-коммуникациялари бўйича компетентликнинг муҳим компоненти - оммавий ахборот воситалари ва Интернет материалларига фаол ва мустақил танқидий ёндашувдир.
  • 5. Таълим муассасаси фаолиятининг барча соҳаларини ахборотлаштириш, компьютерни барча раҳбар ва ўқитувчининг иш қуролига айлантириш орқалигина таълимни ахборотлаштиришни амалга ошириш мумкин.

АКТни татбиқ этишнинг педагогик мақсадлари:

  • 1. Ахборотлашган жамият шароитида самарали мустақил фаолиятга тайёрлаш орқали таълим олувчи шахсини ривожлантириш:
  • -тафаккурни ривожлантириш;
  • -коммуникатив қобилиятларни ривожлантириш;
  • -тадқиқотчилик фаолияти кўникмаларини ривожлантириш;
  • -мураккаб вазиятларда қарор қабул қилиш кўникмаларини шакллантириш;
  • -ахборот маданиятини шакллантириш.
  • 2. Жамиятни ахборотлаштиришдан келиб чиққан ижтимоий буюртмани амалга ошириш:
  • -таълим олувчиларни мустақил билиш фаолиятига тайёрлаш;
  • -рақобатбардош мослашувчан шахсларни тайёрлаш;
  • -АКТ соҳаси мутахассисларини тайёрлаш.
  • 3. Таълим жараёнини жадаллаштириш:
  • - таълим олувчилар ўқув-билув фаолиятини фаоллаштириш омилларини аниқлаш ва улардан фойдаланиш;
  • - АКТ имкониятларини амалга ошириш ҳисобига таълим жараёни сифат ва самарадорлигини орттириш;
  • - фанлараро алоқадорликни кенгайтириш ва чуқурлаштириш.

Шахсга йўналтирилган таълим турлари

  • Глобаллашув шароитида таълим шахсни ҳар томонлама вояга етказиш, унда комиллик ва малакали мутахассисга хос сифатларни шакллантиришда муҳим ўрин тутади. Бугунги тезкор давр таълим олувчилар, шу жумладан ўқувчиларни ҳам қисқа муддатда ва асосли маълумотлар билан қуроллантириш, улар томонидан турли фан асосларини пухта ўзлаштирилиши учун зарур шарт-шароитларни яратишни тақозо этмоқда.

Download 79.79 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   19




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling