Чет эл давлатларида ўрмон ёнғинларидан қўриқлашни ташкил этиш


Download 19.84 Kb.
bet1/3
Sana07.05.2023
Hajmi19.84 Kb.
#1436878
  1   2   3
Bog'liq
Якубов Фарход


Мавзу : Чет эл давлатларида ўрмон ёнғинларидан қўриқлашни ташкил этиш.


РЕЖА

1.Ўрмон ёнғинларини келиб чиқиш сабаблари.(Россия Федерацияси)


2. Ўрмон ёнғинларини олдини олиш максадида белгиланган чора-тадбирлар
3. МАЪМУРИЙ ВА ҲУҚУҚИЙ ЖАВОБГАРЛИК

1. Ўрмон ёнғинларини келиб чиқиш сабаблари.
Ўрмон ёнғинларининг асосий айбдори-бу одам.
Одамларнинг ўрмонларда юргизаётган иш фаолияти ва дам олиш вақтида оловда бепарво фойдаланиши натижасида ўрмон ёнғинлари келиб чиқади. Ёнғинларнинг аксарияти одамларни дам олиш учун келган жойларида, қўзиқорин ва резавор меваларни йиғишда, ов пайтида овқат тайерлаши, шунингдек, учрилмасдан ташланган гугурт ва сигаретдан содир бўлади. Ўрмонда қолдирилган шиша ва шиша синиқлариқуёшли об-ҳаво шароитида, қуёш нурларини таъсирида ёндирувчи линзалар булиб хизмат килиши мумкин. Ўрмонда тўлиқ ўчирилмаган ёнғин кейинги йирик офатларнинг сабаби ҳисобланади.

Ўрмонзорларда ер ости ёнғинлари тез-тез содир бўлади, унда ўрмон ахлатлари, ўсимликлар илдизлари, ўтли-бутали қоплами, ўлик ёғоч, нихоллар ва бошқалар ёнади. Қуруқ даврда ер усти ёнғинлари шамол билан хавфли бўлиб, унда олов дарахтларнинг тожлари, асосан игнабаргли турлар


бўйлаб тарқалади. Бунда урмонни пастки кисмида оловининг тезлиги 0,1 дан 3 м/мин гача була, тепа қисмида шамол йўналиши бўйича 100 м/мин гача бўлади.

2. Ўрмон ёнғинлари келиб чикишини олдини олиш чора талдбирлари


1. Ҳар қандай ўрмонларнинг (игнабаргли ва баргли), ёниб булган жойларида, урмоннинг зарарланган худудларида, торфланган ботқоқларида, кесиш қолдиқларидан тозаланмаган ва ёғочлар йиғилган жойларида, қуриган ўтлоқларда, шунингдек дарахтлар тожлари остида гулхан ёқиш;
2. Ёнаётган гугурт, сигарет қолдиқлари ва кулларни, шиша (шиша бутилкалар, бонка ва бошқалар) ни ташлаш;
3. Ов пайтида ёнувчан ёки чўғланадиган моддалардан фойдаланиш;
4. Мой сингдирилган ёки бензин, керосин ва бошқа ёқилғи мойлаш махсулотлари билан туйиндирилган материлларни махсус ажратилган жойлардан бошка жойларда қолдириш;
5. Двигател ишлаётганда, ички ёниш двигателларининг ёнилғи бакларига ёнилғи қуйиш, двигатели носоз булган техникалардан фойдаланиш, шунингдек ёқилғи

қуйилаётган транспортларни ёнида очиқ оловдан фойдаланиш;


Шунингдек, ўрмоннга маиший, қурилиш, саноат ва бошқа чиқиндилар ташлаш тақиқланади. Аҳоли яшаш пунктларидан олиб чиқилган ахлатлар ни ёқиш ишлари, фақат ўрмон яқинида жойлашган махсус ажратилган жойларда амалга оширилиши мумкин. Ёнғин мавсумида ахлатни ёқиш тақиқланади!
Доимий назоратга олинмаган, ўрмонларга туташ булган ер участкаларида ўтларни ёқиш тақиқланади.
Фуқароларни ўрмонларда узини тутиш қоидалари:
а) ўрмонларда ёнғин хавфсизлиги талабларига риоя қилиш;
б) ўрмон ёнғинлари аниқлангандан сўнг, улар тўғрисида дарҳол давлат ҳокимияти ёки маҳаллий ўзини ўзи бошқариш органларига хабар бериш;
c) ўрмон ёнғинини аниқлангандан сўнг, ёнғин ўчириш кучлари келгунга кадар, уз кучи билан енгинни ўчириш чораларини кўриш;
д)ўрмон ёнғинларини ўчиришда давлат ҳокимияти ва маҳаллий ўзини ўзибошқариш органларига ёрдам кўрсатиш.
Россия Федерацияси қонунчилигига мувофиқ ўрмонларда ёнғин хавфсизлигини таъминлаш максадида, енгин содир булган жойларда фуқароларнинг ўрмонларда бўлишлари чекланиши мумкин.


Download 19.84 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling