Чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг Ўзбекистон ҳудудига кириш-чиқишини рўйхатга олишни рақамлаштириш тизимини такомиллаштириш


Мисол учун, 2018 йилда МДҲ давлатларидан


Download 3.92 Mb.
bet5/9
Sana23.10.2023
Hajmi3.92 Mb.
#1717886
1   2   3   4   5   6   7   8   9
Bog'liq
Maqola tarjima

Мисол учун, 2018 йилда МДҲ давлатларидан Ўзбекистон Республикасига келган чет эл фуқаролари 6 млн кишини ташкил этган бўлиб, бу жами ташриф буюрганларнинг 93,5%ни ташкил этади, узоқ хорижий давлатлардан эса 417,1 минг киши (ёки 6,5%) ташриф буюрган.6
Юқоридаги статистик маълумотларга кўра:
- 2016 йилда 2.157.768 чет эл фуқаролар келган бўлса 2022 йилга келиб 12.553.874 нафар, яъни 10.396.106 нафар (517%) кўп чет эл фуқаролари Ўзбекистон ҳудудига кириб-чиқаётганлигилиги;
- қўшни давлатлар фуқароларнинг 80-85% Ўзбекистон ҳудудига кириб-чиқаётганлиги;
- қолган МДХ давлатлар фуқароларнинг 10%-15% Ўзбекистон ҳудудига кириб-чиқаётганлиги;
- узоқ хорижий давлатлар фуқароларнинг 4%-8% Ўзбекистон ҳудудига кириб-чиқаётганлиги;
- чет эл фуқароларнинг 65%-85% қариндошларини йўқлаш;
- чет эл фуқароларнинг 10%-20% туристик (саёҳат, зиёрат, дам олиш) учун;
- қолган келишдан мақсадлари эса 1%-2% ташкил қилмоқда.

Мазкур таҳлилардан келиб чиқиб, чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг Ўзбекистон ҳудудига кириш-чиқишини рўйхатга олишни рақамлаштириш дастурини шаҳар ва туманларда мавжуд бўлган “SMART-MAHALLA”га жорий этилиши ёки бўлмасам қўшни давлатлар фуқароларининг идентификацияловчи ID-карталар орқали Ўзбекистон ҳудудига кириш-чиқишини рўйхатга олишни жорий этиш. Бу билан хонадон эгаси меҳмонга келган чет эл фуқаросини вақтинча рўйхатга қўйишда ҳужжатлар миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлинмаларига бориб келишларидан ҳоли бўлиб “Инсон қадри учун” тамойилида ўзбек ҳалқига ҳамда ҳам чет эл фуқаролар учун катта қулайликлар яратилади.


Мазкур тадқиқотимизнинг ривожланган давлатларнинг чет фуқароларни вақтинча рўйхатга олишни рақамлаштириш ҳамда “E-mehmon” дастуриларини ўрганадиган бўлсак:


Сингапур давлати - ривожланган жанубий-шарқий Осиё мамлакатларидан бири Сингапур давлати 2022 йил бошларидан мамлакатга ташриф буюрган чет эл фуқароларини рўйхатга олиш тизимини тубдан ислоҳ қилган биринчи мамлакатлардан бири бўлди. Сингапур чегарачилари энди қисқа муддатга келган хорижликларнинг паспортига муҳр босмайди, бунинг ўрнига почта бўлимига юбориладиган электрон нишонлардан фойдаланади. Иммиграция ва назорат пунктлари бошқармаси баёнотида айтилишича, янги қоидалар 2022 йил март ойидан кучга кирган. Бундай амалиётдан биринчи марта фойдаланиш ўтган 2021 йилнинг октябрь ойида Чанги аэропортида бошланган. Унга кўра мамлакатга келаётган хорижликлар паспортда бўш варақлар йўқлигидан хавотирланишлари шарт эмас.
(1-расм)







[https://www.mfa.gov.sg/Services/Visitors/Visa-Information]

Download 3.92 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling