Бундай дастурда қуйидаги асосий йўналишлар ҳам жорий қилиниши мақсадга мувофиқ:
5-расм. Чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг Ўзбекистон ҳудудига кириш-чиқишини рўйхатга олишни рақамлаштириш тизимида жорий этиладиган дастур.
Чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларни республикамизга кириш-чиқишларини рўйхатга олишни рақамлаштириш, бунда рақамли технологияларни кенг жорий қилиш, унга оид зарур маълумотларнинг мавжудлиги, электрон тўловларнинг янги шаклларини жорий этиш, фото ва видео роликлар орқали маълумотларни етказиш чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларни республикамизга кириш-чиқишларини рўйхатга олишни такомиллаштиришга ёрдам беради. Шу билан бирга замонавий билимларни эгаллаган ходимлар ўз фаолиятларидаги камчиликларни аниқлаб, уларни бартараф этиш ва ҳамда истиқболли амалий тавсия ва таклифлар ишлаб чиқиб, соҳаларини яна ривожлантира олишади.
Юқорилагилардан хулоса қилиб айтганда, чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларни республикамизга кириш-чиқишларини рўйхатга олишни рақамлаштиришда тараққиётга эришиш учун рақамли билимлар ва замонавий ахборот технологияларини кенг жорий этиши зарур ва шарт, бу ушбу соҳани такомиллаштиришда энг қисқа ва самарали йўлдан бориш имкониятини бериши, ҳозирги кунда инсон ҳаёти ва фаолиятининг барча соҳаларга ахборот технологиялари чуқур кириб бораётганлиги, рақамли технологиялар нафақат маҳсулот ва хизматлар сифатини ошириши, балки ортиқча харажатларни ҳам камайтириши билан аҳамиятлидир. Шу билан бирга чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларни республикамизга кириш-чиқишларини рўйхатга олишни рақамлаштириш тизимини такомиллаштириш ривожланаётган “рақамли дунё” билан уйғун бўлиш, чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларни республикамизда рўйхатдан ўтишлари учун қулай шарт-шароитларни жорий қилиш имкониятини яратади.
Фойдаланилган адабиётлар:
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 7 февралда қабул қилинган “Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича ҳаракатлар стратегияси тўғрисида”ги ПФ-4947-сон Фармони;
Do'stlaringiz bilan baham: |